Автор Тема: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)  (Прочитано 8332 раз)

0 Пользователей и 1 Гость просматривают эту тему.

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« : ёоЭм 04, 2007, 07:43:38 pm »
ЎЛИМДАН СЎНГ...

Иккинчи қисм

«Ўлимни эслаш» китобининг иккинчи қисмида Сур чалинишидан то жаннат ёки дўзахда қарор топишгача бўлган воқеалар, шунингдек, булар орасида содир бўладиган қўрқинч ва хатарлар зикр қилинади.
Иккинчи қисм қуйидаги мавзулардан иборат: Сур чалиниши баёни, Маҳшар майдони ва Маҳшар ахлининг сифати, Қиёмат кунинивг узунлиги, Қиёматдаги кулфатлар, Қиёмат кунииинг турли хил номланишлари, туноҳлардан сўралиш, Мезон — тарозининг сифати, шафоат ва ҳавзи Кавсар баёни, жаҳаннам даҳшатлари, жаннат ва у ернинг неъматлари, жаннат боғларининг сони, уларнинг эшиклари, хоналари, деворлари, анхорлари ва дарахтларининг сифатлари, жаннат аҳлининг либоси, тўшаклари, сўрилари ва таомларининг сифати, «ҳуриийн»(оху кўз ҳурлар) ва «вилдон»( мангу ёш болалар) сифати, Аллоҳ таолонинг жамолига назар этиш. Шунингдек, Аллоҳ таоло рахматининг кенглиги хақидаги боб ҳам шу китобдан ўрин олган.

Сур чалинишининг баёни
Жон чиқар ҳолатдаги талваса, оқибат хавфида тўлғонишлар хусусида «Ўлимни эслаш китоби» орқали танишдик. Бас, шунчалик тўлғонишлар ўтди, банда бу дунёдан узилди. Энди уни қабр зулмати, жасадни кемирувчи қурту ҳашаротлар, Мункар ва Накир саволлари, агар Аллоҳнинг ғазабига сазовор бўлса, қабр азоби ва унинг хатарлари «қучоғига олади».
Буларданда хатарлиси, ҳали олдинда Сур чалиниши, жасадларга қайтадан жон иииб, қабрдан чиқиш, барча ишга қодир Зот олдида катта-ю кичик нарсалар ҳақида сўралиш, хар бир миқдорни ҳисобга олувчи амаллар тарозисининг қурилиши, қилдан ингичка ва қиличдан ўткир Сиротдан ўтиш, кейин ё саодат сари ё шақоват-бадбахтлик сари йўллайдиган ҳукм нидосини кутишлар бор.
Бас, бу холат, бу даҳшатлардан огоҳ бўл ва уларни сидқи дилдан тасдиқла, иймонингга заррача шубҳа аралашмасин! Бу хусусда қанчалик кўп фикр юритсанг, калбингда у Кунга хозирлик кўришга ундовчи сабаблар шунчалик ортади.
Афсус! Аксар кишиларнинг охират кунига бўлган иймони қалбинииг тўридан жой олмаган. Шунинг учун ҳам улар ёзнинг иссиғи-ю, қишнинг совуғига мукаммал ҳозирлик кўргани ҳолда, суякларни эритиб юборадиган жаханнам оловига, турли-туман мусибат ва дахшатлардан иборат замҳарир совуқларига эътиборсиз. Улардан охират куни хақида сўрасангиз, тиллари бийрон, қалблари эса ғофил. Агар бирортаси уларга «олдингдаги таом заҳарли» деса, унга «тўғри айтдинг, дўстим» дейишади ва таомга қўл чўзишади. Тиллари билан тасдиқлаган нарсани амаллари билан ёлғонга чиқаришади.
Англа! Амалдаги ёлғон тилдаги ёлғондан хавфлирокдир.
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Аллох таоло деди: «Мени сўкмаслик лозим бўлатуриб, Одам фарзанди Мени сўкди. Мени ёлғончига чиқармаслик лозим бўлатуриб, Мени ёлғонда айблади. Мени сўккани: «Аллоҳнинг боласи бор» деганидир. Мени ёлғонда айблагани «Аллоҳ аввал яратгани каби қайта яратолмайди» деганидир» (Бухорий ривояти).
Қайта тирилиш, ҳисоб учун Махшар майдонида тўпланиш хусусида фикрлаш кам, ўйлар саёз, ишончда қувват йўқ, тасдиқлар заиф, Агар тирик жонзотнинг туғилишини умрида кўрмаган одамга: «Содда ва арзимас бир уруғдан сен кўриб турган мана шу мукаммал одамни пайдо қилган Яратувчи бор» дейилса, у бу ҳақиқатга шубҳа билан қарайди.
Аллоҳ таоло деди:
«Инсон Биз уни нутфадан - бир томчи сувдан яратганимизни, энди эса баногоҳ у (Ўзимизга) очиқ қаршилик қилгувчи бўлиб қолганини кўрмадими?!» (Ёсин, 77оят).
Аллоҳ таоло деди:
«Инсон ўзини (бу дунёда дину иймонга буюрилмасдан, охиратда эса қайта тирилиб ҳисоб-китоб қилинмасдан) бекор ташлаб қўйилишини ўйларми?! Ахир у (бачадонга) тўкиладиган манийдан бир(ҳақир) нутфа эмасмиди?! Сўнгра лахта қон бўлди. Бас, (Аллоҳ уни ) яратиб, расо қилди. Сўнг ундан эркак ва аёл жуфтларини (пайдо) қилди» (Қиёмат, 36-38 оятлар).
Одамнинг илк яралишидаги, йўкдан бор бўлган турли-туман аъзоларнинг бирикишидаги ажибликлар олдида қайта тирилиш нима деган гап! Аллоҳ таолонинг шундай санъати ва қудратига гувох бўлган киши қандай қилиб Қайта тирилиш ва бунинг ҳикматини инкор эта оларди?
Агар қайта тирилишга ишончинг мустақкам бўлмаса, илк яралишга назар сол, иймонинг қувватлансин, Қайта тирилиш ҳам аввалги яралишдек, балки унданда енгилрокдир. Иймони бакувват қалбгина келажакда муқаррар хавф-хатарларни ҳис қилолади. Шу хусусда ўйла, эътиборингни шунга карат. Бу дунё ва унинг роҳатини қалбингдан суғуриб ол, эртага Улуғ Зот каршисида кандай юзма-юз туришингни ўйла!
Сурнинг шиддатли товушидан қабр ахли даҳшатга тушади. Шундай даҳшатки, қабрлар ёрилиб, бир дафъада ундан жасадлар кўтарилади. Тасаввур қил: юзинг бўзарган, бошдан оёғинг қабр тупроғига беланган ҳодда турибсан. Кўзларинг нидо келган томонга тикилиб, қотиб қолган.Оломон синовлари узоқ чўзилган қабрлар ичидан бир қўзғолишда чиқадилар, Энди улар олдингидан ҳам чуқурроқ қайғу, шиддатлироқ қўрқув - оқибат кандай бўлишини кутиш даҳшати ичра қоладилар.
Аллох таоло деди:
«Сур чалиндию, осмонлар ва ердаги бор жонзот ўлди, магар Аллох хоҳлаган зотларгина(тирик қолдилар). Сўнгра у иккинчи бор чалинди-да, баногоҳ улар (яъни барча халойиқ қайта тирилди ва қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) кўз тутарлар» (Зумар, 68 оят).
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #1 : ёоЭм 04, 2007, 07:52:57 pm »
Аллоҳ таоло деди:
«Чунки қачон (қиёмат қойим бўлгани ҳақида хабар бериб) бурғу чалинганида, ана ўша Кун қийин Кундир! Кофирларга осон бўлмаган (Кундир)!» (Муддассир,8-10 оят).

Аллоҳ таоло деди:
«Улар: «Агар ростгўй бўлсангизлар(айтингларчи), мана шу ваъда (қилинган азоб) қачон бўлади?»-дерлар. Улар фақат биргина даҳшатли қичқириқни кутмоқда холос. У уларни (ўлимдан мутлақо бехабар ҳолларида, кўча-кўй ва боаорларда бир-бирлари билан) жанжаллашиб турганларида олиб кетар(яъни ҳалок этар). Бас, улар на бирон васият қилишга ва на уйларига қайтишга қодир бўлурлар. (Қиёмат соати келиб фаришта Исрофилнинг) сури чалиниши билан баногоҳ улар қабрларидан Парвардигорлари (ҳузурига ҳисоб-китоб учун) суғурилиб чиқурлар. Улар: «Эй бизларга ўлим бўлсин! Ким бизларни ётган жойимиздан(қабрларимиздан) турғизди?» деганларида, (уларга айтилур): «Мана шу Раҳмон ваъда қилган ва пайғамбарлар рост сўзлаган нарса — Қиёматдир» (Ёсин, 48-52 оятлар).
Агар ўликлардан барча азоблар кўтарилиб, фақатгина Сур чалиниши қолса, мана шу дахшатнинг ўзиёқ уларни тинимсиз қўрқитишга кифоя бўларди. Сурнинг даҳшату ваҳшатга тўла овози осмонлару ердаги барча жонзотнинг юрагини ёради. Фақат Аллох ўлдиришни ирода қилмаган баъзи фаришталаргина ундан омон коладилар.
Расули акрам дедилар: «Қандай қувонай, Сур эгаси шохни оғзига қўйди. У бошини эгиб, қулокларини «динг» қилган ҳодда чалишга қачон амр бўлишини кутяпти» (Термизий ривояти).
Муқотил ибн Сулаймон дейди: «Сур бу шохдир. Исрофил алайхиссалом бу шохга дам уради(пуфлайди). Шохнинг дам уриладиган оғиз томони осмонлару ернинг кенглигичадир, Исрофил алайҳиссалом Аршга кўзини тикиб, қачон амр бўлишини кутяпти. Сурга биринчи дам урилганда осмонлару ердаги барча жонзотлар кўрқувдаи жон берадилар. Магар, Аллох тирик қолишини ирода этган фаришталар — Жаброил, Микоил, Исрофил ва Малак ул-мавт омон коладилар. Кейин ўлим фариштаси - Малак ул-мавтга Жаброилнинг, сўнгра Микоилнинг, сўнг Исрофилнинг жонини олмоқ буюрилади. Охирда ўлим фариштасига хам ўлмоқ амр этилади. Бас, у ҳам жон таслим қилади.
Биринчи бор сур чалинганидан сўнг халқ қирқ йил бар-захда қолади. Кейин Аллоҳ таоло Исрофилни тирилтириб, сурга иккинчи бор дам уришни буюради».
Аллох таоло деди:
«Сур чалинди-ю, осмонлар ва Ердаги бор жонзотлар ўлди, магар Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолдилар). Сўнгра у (сур) иккинчи бор чалиндида, баногоҳ улар (яъни барча халойиқ қайта тирилди ва қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) кўз тутарлар» (Зумар, 68 оят).
Кўз олдингга келтир, сурнинг даҳшатли қичқириғидан қўрқув ичра оёққа қалққан халойиқ гангиб, ўзини йўқотган. Лекин устларига ёпирилган шунча хорлик ва синиқликка қарамасдан битта туйғу уларда ҳали ўлмаган - кутиш туйғуси! Улар ҳукмни кутишяпти: саодатми ё шақоват?
Тасаввур эт, сен ҳам шулар орасидасан. Сен улардек хор-ночор, ҳайроналик ичра қотиб қолгансан. Бу дунёда тўкин-сочин, турли-туман ноз-неъматларга бурканган ҳолда яшадинг, бой эдинг. У Кунда ваҳший ҳайвонлар бошлари эгик ҳолда саҳролардан, тоғлардан тушиб келади. Одамлардан қўрқиш ўрнига, халойиққа қўшилиб, беозор ва бегуноҳ ҳолда Ҳашр сари юрадилар. Сурнинг даҳшатли қичқириғи уларни бу томон чорлайди, бу даҳшат туфайли улар одамлардан қўрқишни унутади:

«Ваҳший ҳайвонлар ҳам (бир жойга) тўпланиб қолганида» (Таквир, 5 оят).
Кейин йўлдан озиб, осий бўлганларидан сўнг мардуд бўлган шайтонлар Маҳшарга келадилар. Аллоҳ таоло олдида туриш қўрқинчи уларнинг бўйнини эгади:

«Бас (эй Муҳаммад), Парвардигорингизга қасамки, албатта Биз уларни (йўлдан оздирган) шайтонлари билан бирга тўплармиз, сўнгра (барчаларини) жаҳаннам атрофида тиз чўккан ҳолларида ҳозир қилурмиз» (Марям, 68 оят).
Фикр эт, ўтпа пайт аҳволинг не кечади?!
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #2 : ёоЭм 04, 2007, 08:08:35 pm »
Маҳшар ва унинг аҳли

Қайта тирилиб, қабрдан чиққанларидан сўнг одамлар яланг оёқ, яланг бош, онадан энди туғилгандек, хатна килинмаган ҳолда Маҳшар майдони сари ҳайдаладилар. Маҳшар оппоқ, кафтдек текис ер бўлиб, унинг на қийшайган, на эграйган ери бор, Унда инсон панасига беркиниб оладиган на бир дўнглик, на кўздан яширин жарликлар бор. Бу кенг майдоннииг тупроғи барча ерида бир хил, зарраси заррасидан фарқланмайди. Одамлар Маҳшарга тўп-тўп ҳайдаладилар. Ажабо! Кураи заминнинг турли бурчакларидан, турли тоифаларга бўлиниб келаётган сонсиз халойиқни битта майдонга жамлаган Зот нақадар улуғ, на қадар кудратли!
«Қиёмат куни одамлар оқ ва офра(оппоқ эмас, қорага мойилроқ) рангдаги, кепаксиз ундан қилинган нон каби (думалок), на бир бино, на бир аҳоли яшашига аломат бўлмаган ерда тўпланадилар» (муттафақун алайҳ).
У ер бу дунё ерига ўхшамайди, фақат исмдагина ўхшаш холос:

«У Кунда ер бошқа ерга, осмонлар (ўзга осмонларга) айланиб қолади...» (Иброҳим, 48-оят).
Ибн Аббос дейди: «У ерда зиёдалашиш ва камайиш бор. У ернинг дарахтлари, тоғлари, водийлари ва устидаги бор нарса сидириб олинган ва у ер укозий тери каби чўзилиб ётибди. Кумуш каби оқиш бу ерда на бир қон тўкилган, на бир хато қилинган. Осмонларнинг қуёши, ойи, юлдузлари йўқ» .
Эй мискин! У Куннинг даҳшати ва шиддати ҳақида ўйла. Халойиқ Маҳшарда тўпланар экан, юлдузлар фалакларидан тўкилади, қуёш ва ой сўнади. Нур кетиб, ерга зулмат чўкади. Мана шу ҳолатда одамлар узра осмон ўрала бошлайди, қалинлиги ва шиддати беш юз йиллик йўл қадар бўлишига қарамасдан осмон ёрилади. Фаришталар унинг гирди-чеккаларида қоим турадилар. Ёрилаётган осмоннинг қулоқ пардасини тешгудек овози нақадар дахшат! Шунчалар салобатли ва шиддатли осмонлар ёрилган у Кун қандай ҳайбатли! Кейин осмон эриган кумуш каби оқади, унга бир сариқлик қоришади.
«У Кунда осмон эритилган мис каби бўлиб қолур. Тоғлар юнг каби (енгил) бўлиб қолурлар».(Маориж, 8-9оятлар)
«У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган парвоналар каби бўлиб қолурлар(Яъни қабрларидан чиқишиб,Қиёмат даҳшатидан ўзларини ҳар ёнга уриб-тўзиб кетадилар)(Ал-Қориа, 4 -оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайқи васаллам дедилар: «Одамлар ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда, қулоғининг юмшоқларигача терга ботиб юрадилар». Шунда Савдо онамиз; «Вой, қандай уят, бировнинг кўзи бировга тушмайдими? - сўрадилар. «Одамлар ўзлари билан ўзлари банд бўлиб қолади» дедилар Аллоҳнинг расули (ва ушбу оятни ўқидилар):
«(Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!(Абаса, 37-оят)
Бу қандай Кунки, одамларнинг авратлари очиқ, лекин ҳеч ким уларга қайрилиб боқмас. Қандаям боқсин, қайрилиб қарашга қани мажол, кимдир қорни билан, кимдир юзи билан судралиб кетаётир.
Абу Ҳурайра Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Қиёмат кунида одамлар уч гуруҳ бўлиб тўпланадилар: уловда юрувчилар; яёв юрувчилар; юзлари билан юрувчилар». Шунда бир киши: «Юз билан қандай юрилади, эй Аллоҳнинг расули?» дея сўради. «Оёқлар билан юритишга қодир Зот, уларни юзлари билан юргизишга ҳам қодирдир!» деб жавоб бердилар Аллоҳнинг расули.(Термизий ривояти)
Одамзод табиати ўзига ёқмаган барча нарсани инкор қилишга одатланган. Агар инсон яшин тезлигида қорни билан ўрмалаб юрадиган илонни кўрмаганида эди, оёқсиз юриш мумкинлигини инкор қилган бўларди. Аслида, оёқ билан юришни кўрмаган одамга бу одатий ҳол, яъни оёқ билан юриш хам эҳтимолдан узоқ нарса.
Шундай экан, Қиёмат кунида содир бўладиган ажиб ишларни бу дунёда қиёси йўқлиги учун инкор этишдан сақлан! Негаки, дунё ҳаётида ҳам кўзинг кўрмаган бир ажойиботни сенга гапириб беришса, албатта инкор қилган бўлардинг.
Бас, Маҳшар майдонидаги ҳолатингни қалбингда жонлантир: қип-яланғоч, хор, мағлуб, ўзни унутган ҳолда турибсан. Устингдан қандай хукм ўқилишини кутяпсан, бу ҳукм сени саодатга элтадими ё шақоватга, билмайсан?
Аллоҳим! Бу ҳол ғафлатидаи сақла. Чунки, у улуғ ҳолдир.

iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #3 : ёоЭм 04, 2007, 08:09:40 pm »
Тернинг сифати

Кейин Маҳшар майдонида тўпланган етти фалак ва етти ер мавжудоти: фаришталар, жинлар, инсонлар, шайтон, ваҳший ҳайвонлару йиртқич қушлардан иборат халойиқни тасаввур қил. Уларнинг устига ёғилаётган қуёш нурининг ҳарорати борган сари зиёдалашяпти...
Сўнгра қуёш уларнинг боши узра икки ёй миқдорида яқинлаштирилади, у ерда бутун оламлар Парвардигори соясидан бошқа соя қолмайди. Фақат муқарраб зотларгина бу соя остида бўладилар.
Инсонлар икки гуруҳга ажраладилар: бир гурух, Аршнинг соясида, бошқаси қуёшнинг синдирувчи ҳарорати остида. Эритиб юборувчи бу кайнок ҳарорат ғам-андуҳни кучайтиради. Зич ва тиқилинчдан оёқлари чалкашиб кетаёган халойиқ бир-бирини итаради. Бутун оламлар Рабби -Аллох олдида бундай шармандали холда бўлиш уларни янада қаттиқроқ хижолатга солади. Қуёшнинг оловли тафти, нафасларнинг ҳарорати, ҳаё ва хавф ўтида қоврилаётган қалбнинг куйдириши ва бошқа азоблар одамларни қийнайди, уларнинг хар тукидан тер тошади. Шу даражада тошадики, ерлар сувга тўлади, баданларга кадар кўтарилиб, хатто Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларгача етади. Тошиб чиқаётган тер кимнидир тиззасигача, кимнидир белларигача, кимнидир қулоғининг юмшоғигача кўмса, яна кимнидир буткул ғарқ қилади.
Ибн Умар Расули акрамнинг шундай деганларини ривоят қилади «Барча одамлар Парвардигори олам ҳузурида тик туриб(ҳисоб-китоб берадиган Қиёмат) Кунида улардан баъзилари кулоғининг ярмигача терга ғарқ бўлади»(муттафақун алайх).
Абу Ҳурайра Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганларини айтади: «Қиёмат куни одамлардан оққан терлар ерга етмиш боъ(қулоч) сингади, уларнинг оғизлари ва қулоқларигача етади»(муттафақун алайх)
Бошқа бир хадисда айтилади: «Қирқ сана кўзларини осмонга тикканча турадилар. Ғам-андух шиддатидан терлари оғизларигача етади»(Ибн Масъуд ривояти).
Ақоба ибн Омир дейди: «Расулуллох соллаллоҳу алайхи васаллам дедилар: «Қиёмат куни қуёш ерга яқинлашади, одамлар терга ботади. Аъзои бадандан тошиб чиқаётган тер кимнингдир товонигача, кимникидир болдирининг ярмигача, баъзиларники тиззагача, бировиники белгача, бири-ники оғизгача етади,- деб оғизга ишора килдилар. — Яна бирларидан оққан тер (оёғидан то) бошигача тўла қоплаб олади» (Ахмад ривояти).
Эй мискин! Ғам-андух ичра терларга ғарк бўлаётган Махшар ахлига боқ. Уларнинг ичида шундай деб бакираётганлари хам бор: «Эй Раббим, гарчи жаханнамга жўнатиб бўлсада, мени бу андух ва интизорликдан қутқар!»
Буларнинг барчаси хали ҳисоб-китоб қилинишидан, жазолар берилишидан олдин рўй беради. Сен хам шу одамлардан бирисан, аъзои баданингдан тошиб чиқаётган терлар қаерга етишини билмайсан.
Аллоҳ йўлида қилинган хар қандай ибодат- у хаж бўладими, рўзами, намозми, мусулмоннинг бирон ҳожатини раво қилишми, амри маъруф ёки наҳйи мункар йўлидаги машаққатми, буларнинг барчаси инсонни терлатмаслиги мумкин. Лекин Маҳшар майдонидаги хаё ва хавф хар бир бандани терга ғарқ қилади.
Маҳшардаги қайғу шу даражада давомлики, гўё чеки йўқдек туюлади. Агар Одам фарзанди жаҳолат ва ғурурдан узоқ бўлса эди, бу дунёда тоат туфайли чекилган ранжу аламларда оққан терлар Қиёматдаги ғам-андуҳ ва интизорлик остида тўкилган терлар олдида арзимас ва муддат жиҳатидан жуда қисқа эканлигини билган бўларди. Чунки, у Кун шиддати қаттик, муддати узоқ Кундир.
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #4 : ёоЭм 04, 2007, 08:12:19 pm »
Қиёмат кунининг узунлиги

У Кун кўзлар тикилган кўйи қотиб қолган, калблар парчаланган, биров бировга сўз қотмайди, биров бировга боқмайди. Уч юз йил туз тотмасдан, бир қултум сув и-масдан турадилар, ғир этган шабадани топмайдилар.
«У Кунда барча одамлар бутун оламлар Парвардигори ҳузурида тик турадилар» (Мутаффифун,6)ояти тафсирида Каъб ва Қатода деди: «Уч юз йил микдорида турадилар». Абдуллоҳ ибн Амр деди: «Расулуллоҳ соллаллйху алайҳи васаллам бу оятни тиловат қилиб: «Аллох сизни муддати эллик минг йилга баробар бир Кунда ўқларни садоққа жойлаган каби жамлаб,(лекин)сизга боқмаган Кунда холингиз қандай бўлур?!»(Табароний ривояти).
Ҳасан Басрий дейди: «Муддати эллик минг санага тенг бир Кунда емасдан, ичмасдан оёқ узра туриш хусусида ўйлаб кўрдингизми? Ташналикдан томоқлар куриб ёрилади, очликдан қоринлар ёнади. Шу ҳолатда жаҳаннам сари юрадилар, қайнаб турган булокдан ичадилар. Ҳарорат баттар кучайиб, ичларни куйдиради. Аҳволлари тоқат қилиб бўлмас даражага етади. Шунда улар: «Аллоҳнинг ҳузурида мукаррам бўлган бир зот бизни шафоатига олмасмикан?» дея бир-биридан сўрайдилар. Кейин улар қайси пайғамбарнинг ёнига боришмасин, у пайғамбар: «Мени тинч қўйинг,ўзим билан ўзим овораман, ўзга билан ишим йўқ» деб жавоб беради. Аллоҳ таолонинг қаттик, ғазабидан огох, ҳар бир пайғамбар: «Парвардигоримиз на илгари ва на кейин бугунгидек ғазабланмаган» деб шафоат сўровчиларга ўзларининг узрини изҳор қилишади.Кейин Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом изн берилган кишиларни шафоат қиладилар».

«У Кунда оқлов фойда бермас, магар Раҳмон изн берган ва сўзидан У зот рози бўлган кишигагина (фойда берур)» (Тоҳо,109-оят).
Агар Қиёмат кунининг нақадар узун ва у Кундаги интизорликнинг нақадар аччиқ экани хусусида ўйласанг, бу қисҳа умрда гуноҳлардан тийилишга сабр этишинг шунча осон кечади.
Бу дунёда шаҳватлардан тийилиш қийин бўлгани учун ўлимни узоқ кутяпсан. Билгинки, бугун чўзилган интизорлигинг туфайли у Куннинг интизорлиги қисқа бўлади.Қиёмат кунининг узунлиги тўғрисида Расули акрам дедилар: «Жоним измида бўлган Зотга қасамки, у Кун мўминга бу дунёда ўқиган фарз намозидан хам енгилроқ қилинади»(Абу Йаъло ва Байҳақий ривояти).
Бас, ана ўша мўминлар жумласидан бўлишга тириш! Модомики, умрингдан бир нафас қолган экан, ҳали имконият бор, ҳозирлик кўр. Муддати қиска бу кунларда муддати узун Куннинг ғамини е! Сенга чексиз сурур бағиш-лайдиган фойдани қўлга кирит. Сенинг арзимас умринг, балки бу дунёнинг етти минг йиллик умри Охиратнинг бир куни олдида нима деган гап! Майли, етти минг йил сабр этсанг, нима бўпти? Ахир эвазига муддати эллик минг йилга баробар Куннинг азобидан халос бўласан-ку! Сен учун бундан катта ютуқ, бундан ҳузурбахш ҳордиқ борми?!
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #5 : ёоЭм 04, 2007, 08:15:57 pm »
Қиёмат куни, унинг даҳшати ва номланишлари

Эй мискин! Муддати узун, султони қаҳрли, вақти яқин у улуғ Кунга ҳозирлигингни кўр. У кун сен осмоннинг ёрилганига, қўрқинчдан юлдузларнинг сочилиб кетганига гувоҳ бўласан. У Кун чакнаб турган юлдузлар фалакларидаи тўкилади, куёш ўралиб(нурсизланиб) қолади. Тоғлар ўз жойларидан жилдирилади, қорнидаги боласи ўн ойлик бўлгаи бўғоз туялар бўш қўйиб юборилади, ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўпланиб қолади, денгизлар тандир каби қизитилади ва сув ўрнига олов билан тўлади. Жонлар қайтадан баданларга жуфтланади, дўзах ловуллатиб ёқилади, жаннат яқин қилинади. Тоғлар қумлар каби сочилади, ер ёйилиб теп-текис бўлади.
Ўша Кун ер даҳшатли силкинади, бағридаги хазина ва инсон жасадларидан иборат «юк»ларни юзага чиқариб ташлайди. У Кунда одамлар қилган амалларининғ жазо ёки мукофотлари кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келадилар. У Кунда ер ва тоғлар зўриқиб, бир дафъада портлаб кетади. Ана шунда Қиёмат воқе бўлади, осмонлар ёрилади. Фаришталар осмоннинг чор атрофида Аллоҳнинг амрига мунтазир! Уларнинг устида Раббингнинг Аршини у Кунда саккизта фаришта кўтариб туради.
Ўша Кунда сизлар ҳисоб-китоб учун Аллоҳга юзлантириласиз, бирон сирингиз махфий қолмайди. У Кунда тоғлар булутлар каби юргизилади, ер тоғ-тошларсиз, боғ-роғларсиз очиқ-яланғоч ҳолда қолади. У Кун ерлар қаттиқ ларзага келади, тоғлар титилиб, чанг-тўзонга айланадн. У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган парвоналар каби бўлиб қолади. Тоғлар эса титилган жун каби учиб юради.
У Куни оналар эмизиб турган боласини унутади, ҳомиладор аёллар ҳомиласини ташлаб юборади. У Куни одамларни масту гангиган ҳолда кўрасан, ҳолбуки улар маст эмаслар. Аллоҳнинг азоби эса қаттиқ.
У Куни ер бошқа ерга, осмонлар ўзга осмонларга айланиб қолади. Барча одамлар ёлғиз ва кудратли Аллоҳга рўбарў бўладилар. У Кун тоғлар кумлар каби сочилади, ер теп-текис қилиб қўйилади, унда на чуқур ва на дўнгликни кўрасиз. У Кун сиз тоғларни кўриб, тек қотиб турибди, деб ўйлайсиз. Ҳолбуки улар худди булутлар юрган каби юради. У Кун осмон ёрилиб, тери каби қизариб қолади. Ана ўша Кунда ка бир инс ва на бир жин қилиб ўтган гуноҳидан сўралади.
У Кунда осий кимсалар сўздан маҳрум қилинади. У Кунда гунохлар ҳақида сўралмайди, балки пешона ва оёқларидан ушлаб улоқтирилади.У Кунда ҳар бир жон ўзи қилган яхши амалларини ҳозиру нозир ҳолда кўради, ёмон амалларининг эса олис-олисларда қолиб кетишини истайди. У кун ҳар бир жон нима амал қилганини билади, аввалу охир қилган гуноҳларига гувоҳ бўлади. У Кун тиллар соқов бўлиб, аъзолар гапиради.

У Куннинг зикри мурсаллар саййиди Муҳаммад алайҳиссаломнинг соколини оқартирди. Абу Бакр Сиддиқ розийаллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг расули, соқолингизга ок оралаганини кўряпман?» деди. «Ҳуд ва унга ўхшаган суралар мени қаритди» дедилар Аллоҳнинғ расули. Улар: Воқеа, Вал-мурсалот, Набаъ, Таквир сураларидир».
Эй ожиз қори! Сенинг қироатдан олган улушинг — Қуръон калималарини ғўлдирашу, улар билан тилингни қимирлатиш холос. Агар ўқиётганларингни фикр эта олсайдинг, мурсаллар саййидининг соқолини оқартирган нарса сенинг ўтакангни ёрган бўларди. Билгинки, Аллоҳнинг Каломи-ни тилидагина такрорлайдиган қори Қуръон самарасидан маҳрумдир.
Қиёмат Қуръонда кўп зикр қилинган мавзулардандир. Қуйида бу Куннинг турли-туман номланишлари ва уларнинг маъноларидан воқиф бўламиз. Мақсад Қиёматнинг турли-туман номларини такрорлашдангина иборат эмас, балки у Кунни ақл эгаларига эслатиш. Билгинки, Қиёматнинг ҳар битта номи остида бир сир яширин, ҳар бир сифат алоҳида маънога эга. Бас, маъноларни илғашга урин!
Қиемат куни (жасадлар тирилиб, тик турадиган кун),-Хасрат куни, Надомат куни, Ҳисоб куни, Сўралиш куни, Мусобақа куни, Муноқаша(баҳс-мунозара) куни, Мунофаса(рақобатлашув)куни, Зилзила куни, Дамдама(момоқал-дироқ) куни, Соика(чақмоқ) куни, Воқеа куни(қйёмат воқе бўладиган кун), Ал-Қориа куни(қалбларни қаттиқ қоқувчи кун), Рожифа куни (сур биринчи марта чалиниб, ерни титратгувчи кун), Родифа куни(сур иккинчи марта чалиниб, барча нарсага кдйтадан ҳаёт ато этиладиган кун), Ғошия куни(ўз даҳшати билан ўраб оладиган кун), Доҳия(даҳшат) куни, Ал-Озифа куни(яқин кун), Ал-ҳааққа куни(аниқ рўй берувчи кун), Томма(бало) куни, Сохха(қулоқларни кар қилгувчи даҳшатли қичқириқ)куни,Талақ(мулоқот) куни, Фироқ(ажралиш)куни, Масақ(ҳайдалиш)куни, Қасос куни, Нидо куни, Ҳисоб куни, Қайтиш куни, Азоб куни, Қочиш куни, Учрашув куни, Бақо куни, Қазо куни, Жазо куни, Бало куни, Йиғи куни, Ҳашр куни, Ваъид (қўрқув)куни, Намойиш куни, Амаллар тортиладиган кун, Хдқ куни, Ҳукм куни, Ажралиш куни, Жамланиш куни, Тирилиш куни, Очилиш куни, Хорлик куни, Улуғ кун, Ақим (туғмас, яъни эртаси йўқ ) кун, Асир (оғир) кун, Дин(жазо) куни, Яқийн куни, Яушур(тирилиш) куни, Масир (қайтиш) куни... У шундай кунки, киши ўз оға-инисидан, онаси ва отасидан, хотини-ю бола-чақасидан қочади. У кунда на гапирилади, на тингланади, мол ҳам, бола-чақа ҳам фойда бермайди. Золимларнинг узри ўтмайди, уларни фақатгина лаънат ва ёмон оқибат кутади. У кунда кўзлар қўрқувдан қотади, овозлар ўчади,яширинлар ошкор бўлади. У кун бандалар Маҳ-шар майдонига хайдалади, ёш болалар қариб қолади, қари-лар ҳушдан айрилади.
Ўша куни тарозилар қурилади, дафтарлар очилади, жаҳаннам кўринади, қайнайди, бўкиради, кофирлар ноумид бўлади, жаҳаннам олов сачратиб ёнади, тиллар гунг-соқовга айланади, қўл-оёқлар гапиради.
Эй инсон! Нима сени «улуғ Парвардигорингга ибодат қилмасанг ҳам бўлаверади» деб алдаб қўйди? Эшикларни ёпдинг, пардаларни туширдинг, халойикдан бекиндинг ва бузуқ ишларга шўнғидинг. Бутун аъзоларинг сенга қарши гувоҳлик берганда аҳволинг не кечади?
Эвоҳ! Биздек ғофилларнинг аҳволига вой бўлсин, вой бўлсин! Аллоҳ таоло бизга мурсаллар саййидини жўнат-ди, у зотга очиқ-равшан Китоб нозил этди, Қиёматнинг даҳшатларидан хабар берди. Кейин бизга ғафлатда экани-мизни билдирди:
«Одамларга ҳисоб-китоблари (яъни Қиёмат қойим бўлиши) яқинлашиб қолди. Улар эса ғафлатда, (иймон келтириб, яхши амаллар қилишдан) юз ўгиргувчидирлар. Уларга Парвардигорлари томонидан бирон янги эслатма-оят келар экан, албатта уни масхара қилиб, диллари ғофил бўлган ҳолларида тингладилар»(Анбиё,1-2-оятлар).
Сўнгра бизни Қиёматнинг яқин қолганидан огоҳ этди:
«(Қиёмат) соати яқинлашиб қолди ва ой ҳам бўлинди»(Қамар,1-оят).
«Чунки улар у (Кун)ни узоқ деб билурлар, Биз эса унинг яқинлигини билурмиз!» (Маориж, 6-7-оятлар).
«Одамлар сиздан (Қиёмат) соати (қачон бўлиши) ҳақида сўрайдилар. «У (соатни) билиш ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир» деб айтинг. Қаердан билурсиз, эҳтимол у соат яқин келиб қолгандир» (Аҳзоб, 63-оят).
Кейин бизнинг энг гўзал ҳолатимиз — Қуръон ўқиш ва унинг маъноларини фаҳм этмасликдан иборат бўлди. Ҳа, биз Қиёмат кунининг сифатлари ва номлари нима учун кўп зикр этилгани хусусида ўйламадик, у Куннинг даҳшатла-ридан халос бўлиш учун хозирлик кўрмадик.
Аллохим! Ўзинг 6у ғафлатдан бизни асра, марҳаматингни кенг қилмасанг, ҳолимиз хароб.
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #6 : ёоЭм 04, 2007, 08:21:34 pm »
Сўралиш

Эй мискин, фикр эт! Ушбу ҳолатлардан сўнг сен билан таржимонсиз, бевосита ҳисоб-китоб бошланади. Энг майда, арзимас деб билганларингдан тортиб, энг катта деб ҳисоблаган нарсаларинггача бирма-бир ҳисоб берасан. Қайғу ва кулфатлар ичра, хижолат терларига ғарқ бўлиб турганингда осмон қаватларидан улкан ва баҳайбат фаришталар тушади. Уларга гунохкорларнинг пешона сочидан ушлаб, улуғ ва қудратли Зотнинг ҳузурига олиб келиш буюрилган...
Тасаввур эт: ўша фаришталар сени ушлаб, ҳисоб-китоб учун Раббингнинг ҳузурига элтяпти. Фаришталар птунча-лик улкан ва бакувват бўлишига қарамасдан у Куннинг даҳшатидан шикаста, бандаларга ёғдирилаётган қаҳру ғазабдан қўрқувда, сенинг ҳолинг не кечади?
Фаришталар ерга тушар экан, уларнинг сиқувга олишидан қўрқиб, ерга юзлари билан йиқилмаган бирон пайғам-бар, бирон сиддиқ, бирон солиҳ киши қолмайди. Бу Аллоҳга яқин бўлган — муқарраб бандаларнинг ҳоли! Бўғзигача гунохга ботган осийларнинг аҳволи қандай бўлади?! Фаришталарнинг кўкдан инишидаги ҳайбатни кўриб, қўрқувдан шошиб қолган бир қавм улардан: «Раббимиз сизларнинг орангиздами?» деб сўрашади. Фаришталар ўзларини яратган зот қандай қилиб уларнинг орасида бўлиши мумкин, де-ган ваҳм ичра бу саволнинг хатолигидан даҳшатга тушишади ва дархол: «Парвардигоримиз сизлар гумон қилаётган нарсадан пок. У Зот бизнинг орамизда эмас, лекин албатта ҳозир бўлур!» дея овозлари борича нидо қилишади.
Сўнгра саф-саф бўлиб турган фаришталар халойиқни ўраб олишади. Бу Куннинг ҳайбатидан уларнинг юзларида кўрқув ва синиқлик ҳукмрон.
Аллох таоло деди:
«Энди албатта пайғамбар юборилган кишилар билан ҳам, юборилган пайғамбарлар билан ҳам савол-жавоб қилурмиз. Энди албатта уларга, билган ҳолимизда,(қилиб ўтган ишлари ҳақида)сўйлаб берурмиз. (Зотан) Биз ғойиб-йўқ эмас эдик,(балки барча нарсага гувоҳ бўлиб турган эдик)» (Аъроф, 6-7-оятлар).
«Парвардигорингиз номига қасамки, албатта, уларнинг барчасидан қилиб ўтган ишамаллари ҳақида сўраймиз»(Ҳижр, 92-93-оятлар).
Аллоҳ саволни пайғамбарлардан бошлаб, дейди:
«Аллоҳ пайғамбарларни тўплаб: «Сизларга(яъни, қилган даъватингизга умматларингиз томонидан)қандай жавоб бўлди?-деб сўрайдиган кунида, улар: «Биз билмаймиз. Фақат Сенинг Ўзинггина ғайб илмларининг билимдонисан дейдилар» (Моида, 109-оят).
У Куннинг шиддати пайғамбарларнинг ақлини шоширади, билганларини унуттиради. Уларга: «Халойиққа пайғамбар қилиб жўнатилдингиз, қани, нима дейсиз?» дейилса, гарчи билсаларда, даҳшатдан жавоб беролмай қолиша-ди ва: «Бизда илм йўқ, Ўзинг ғайбларни билгувчисан» дейди улар Қиёматнинг хайбати босиб. Хақиқатан ҳам ўша пайт уларнинг билганлари ақлини тарк этади ва Аллоҳ таоло қувват бергунича унут бўлади.
Кейин Нуҳ алайхиссалом чақирилади ва унга: «Ҳақни етказдингми?» дейилади. У: «Ҳа» деб жавоб бсради. Сўнгра унинг умматидан: «Сизларга ҳақни етказдими?деб сўралади.  «Биз бу одамни танимаймиз!» дейишади.
Исо алайҳиссалом келтирилади ва Аллох таоло унга дейди:
«Эй Ийсо бинни Марям, одамларга: «Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни худо қилиб олинглар!» деб сен айтдингми..?» (Моида, Иб-оят). Исо алайҳиссалом бу савол ҳайбатидан бир неча йиллар изтиробда қолади.
Ҳа, у улур Кунда пайғамбарлар ҳам шундай саволларга тутилади. Кейин фаришталар келиб: «Эй фалончининг ўғли фалончи! Амалларинг кўрсатиладиган ерга кел!» дея одамларга бирма- бир нидо қилишади. Ана ўша пайт тиззалар қалтираб, жамики аъзолар титроққа тушади, ақллар лол қолади. Баъзи қавм қабиҳ амаллари Парвардигори ҳузурида намойиш қилинишидан, яшириб юрганлари халойикнинг олдида очилиб қолишидан ор этиб, жаҳаннамга ҳайдалишни орзу қилиб колишади.
Савол богаланигаидан аввал Аршнинг нури ёришади:
«Ер (яъни маҳшаргоҳ) Парвардигорининг нури билан ёришди; китоб-номаи аъмол(ҳисоб-китоб учун ҳозирлаб) қўйилди; пайғамбарлар ва гувоҳлар келтирилди ва уларнинг (яъни барча бандаларнинг)ўрталарида (биронталарига) зулм қилинмаган ҳолда хақ билан ҳукм қилинди» (Зумар, 69-оят).
Энди ҳар бир банда Яратувчиси олдида   юзма-юз хисоб
беришга шак-шубҳасиз ишонади. Улардан ҳар бири гўё: Аллохдан ўзгаси мени кўрмаяпти, Аллоҳнинг олдида ёлғиз ўзим саволга тортиляпман, деб ўйлайди.
Ўша пайт Аллоҳ таоло: «Эй Жибрил, дўзахни келтир!» дёйди. Жибрил дўзахга яқинлашиб: «Эй жаҳаннам! Яратувчинг ва Хожанг — Аллоҳнинг амрига жавоб бер» дейди. Жибрил дафъатан дўзахнинг қаҳру ғазабга тўлаётганига гувоҳ бўлади. Жаҳаннам қутуриб, қайнайди, «чарс-чарс» ёниб, осийларни қаърига чорлайди, халойиқ дўзахнинг ғазабли бўкиригини эшитади. Жаҳаннам қўрикчилари Аллоҳнинг амрига бўйсунмаган осийларга қаҳр билан ташла-надилар.
Жаҳаннам ўтидан юз ўгириб қочмоқчи бўлаётган, борлиғи қўрқув ва дахшатга тўлиб, тиз чўккан кўйи йикилаётган халойиқни бир кўз олдингга келтир, уларнинг ахволини бир чин кўнгилдан ҳис қилиб кўр:
«(У Кунда) барча умматни (дахшат ва изтиробла) тиз чўккан ҳолда кўрурсиз...» (Жосия, 28-оят).Баъзилар юзлари билан йиқилади, осий ва золимлар шовқин-сурон солиб бўкиради, сиддиқлар «нафсим, нафсим» дея ўзлари билан ўзлари овора бўлади.
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #7 : ёоЭм 04, 2007, 08:25:55 pm »
Шу пайт халойиққа жаҳаннамнинг иккинчи ўкириги эшитилади. Одамларнинг қўрқинчи янада ошиб, қувватдан қоладилар, «ана энди биз кетдик» деб ўйлайдилар. Сўнгра жаҳаннам учинчи марта ўкиради, халойиқ хадик тўла нигоҳ билан атрофга боққанча жаҳаннамга юз тубан қулайди. Золимларнинг қалблари қайнаб, бўғзига тиқилади. Саодат ахли ҳам, шақоват аҳли ҳам бу даҳшатлардан ўзларини йўқотиб қўяди.
Шундан сўнг Аллоҳ таоло пайғамбарларига қарата: «Не деб жавоб берасиз?» дейди. Ҳатто пайғамбарларга нисбатан қилинаётган бу сиёсатни кўрган осийларнинг қўрқинчи янада ортади. Ота боласидан, ака укасидан, эр хотинидан қочади. Ҳар бири такдири не бўлишини билмайди, фақат кутади, кутади...
Кейин улар биттама-битта ушланиб, сўроққа тутилади. Аллоҳ таоло уларнинг озу кўп, очиғу яширин амалларини ҳисоб-китоб қилади. Кўзу қулоқ, кўлу оёқ, барча аъзолари гувоҳликка ўтади.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: «Саҳобалар:
- Эй Аллоҳнинг расули! Қиёмат куни биз Парвардигоримизни кўрамизми? дейишди.
- Ҳаво очиқ, булутсиз, қоқ кундуз куни қуёшни кўришингизга бирон нарса халақит берадими? -сўради Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан.
-   Йўқ, дейишди саҳобалар.
- Ой тўлишиб, осмон чароғон бўлган кечада ойни кўришингизга бирон нарса халақит берадими?-сўрадилар Аллоҳнинг расули.
-   Йўқ, дейишди.
Шунда Расулуллоҳ дедилар:
- Нафсим измида бўлган Зотга қасамки, Раббингизни кўришга ҳам ҳеч нарса халақит беролмайди. Банда Парвардигорига юзма-юз қилинади, Аллоҳ таоло бандасига дейди: «Сени махлуқотнинг энг мукаррами ва саййиди қилмаганмидим? Сени жуфти халолинг билан кўшмаганмидим, от ва туяларни сенга бўйсундирмаганмидим?..»
-   Х,а, шундай, дейди   бандаси.
- Менга албатта юзма-юзма бўлишингни ўйладингми? -сўрайди Аллоҳ таоло.
-   Йўқ, дейди бандаси. Шунда Аллоҳ таоло бандасига:
- Мени унутганинг каби Мен ҳам сени унутдим, дейди-»(Имом Муслим ривояти).
Уйла ва тасавур эт, эй мискин!    Фаришталар елкангдан ушлаган кўйи Аллоҳнинг олдида турибсан, сўрокқа тутиляпсан: «Йигитликни сенга неъмат этиб бердим, уни нималарга сарфладинг? Умрни муҳлат этиб бердим, уни қайларга совурдинг? Сенга ризқ ўлароқ мол бердим, ҳалол йўл билан топдингми, инфоқ қилдингми? Сени илм билан му-каррам этдим, билганларингга амал қилдингми?
Аллоҳ Ўзининг неъматларини ва сенинг гунохларингни, Ўзининг яхшиликларини ва сенинг ёмонликларингни бирма-бир санаётган пайтда хижолату шармандаликдан қандай аҳволга тушасан? Агар инкор қилсанг, аъзоларинг сенга қарши гувоҳлик беради.
Анас розийаллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Бир пайт у зот жилмайгандай бўлдилар ва дафъатан:
-   Биласизларми, нега кулдим? дедилар.
-   Аллоҳ ва Унинг расули билгувчироқ, дедик.
- Банданинг ўз Парвадигори билан бўлаётган суҳбати мени кулдирди. Банда: «Эй Раббим, мени зулмдан қайтармадингми? дейди. «Қайтардим»- дейди Аллоҳ таоло. Шунда банда: «Раббим, нафсимга ўзим томондан бир гувоҳ бўлсин» дея сўради. «Нафсинг сени бугун ҳисоб-китоб килишга, «киромин котибин»-амалларингни ёзиб борувчи фаришталар гувоҳликка кифоядир» деди Аллоҳ таоло.
Кейин банданииг оғзи муҳрланади, аъзоларга «Гапиринг!» дея амр қилинади. Аъзолар банданинг барча ишларини бирма-бир айтади. Кейин бандага сўзлаш ихтиёри берилади, Банда афсус-надоматлар билан аъзоларига қарата: «Сизларга ҳалокат бўлсин, мен сизларни кандай аярдим-а?!» дейди (Муслим ривояти).
Эй Аллоҳ! Мўминнинг гуноҳини бекитиб, Ўзингдан ўзгага билдирмаслик ваъданг бор. Аъзолар эгасига қарши гувоҳлик берган пайтда халойиқ олдида шарманда бўлишдан Ўзинг асра.
Бир киши Ибн Умардан сўради: «Пайғамбар алайҳиссаом «нажва»( сирлашув) ҳақида нима деганлар?» Пайғамбар алайҳиссалом (бу ҳакда) айтадилархЮрангиздан кимдир Парвардигорингизга яқин боради. Парвардигори олам у кишини химоясига олиб: «Фалон-фалон ишларни қилдинг!» дейди. «Х,а, қилдим» дейди бандаси. «Фалон-фалон ишлар-ни хам қилдинг!» деб Аллоҳ унга яна бошкд амалларини ҳам эслатади. «Ха, килдим» дея банда барчасини тан олади. Шунда Аллоҳ таоло: «У(фоний) дунёда гуноҳларингни яширдим. Бу Кун(Қиёматда) уларни кечираман» дейди»(Муслим ривояти).
Расулуллох соллаллоху алайҳи васаллам дедилар: «Кимки бир мўминнинг айбини бекитса, Қиёматда Аллоҳ таоло унинг айбини бекитади». Аллохнинг бу марҳамати одамларнинг айбларини бекитадиган, уларнинг нуқсонларига тоқат этиб, ёмонликларини овоза қилмайдиган, ғийбатдан тийиладиган мўмин бандалар учун умид этиладиган насибадир. Зеро, бундай мўмин банда Қиёматда айни амалига мувофиқ мукофотланишга муносибдир.
Нега паришонсан, хаёлларинг қайга сочилган? Ўзингни йиғиб, бир жиддий ўйла. Аллоҳ айбингни ўзгалардан беркитди! Маҳшарга чорланаётган сас қулоғингга чалинмаяптими? Агар билсанг, бу - гуноҳларингга кифоя қилгулик
қўрқинчдир.
Тасаввур қил: пешона сочларингдан ушлаб, сени судраб кетишяпти. Рангларинг бўзарган, аъзоларинг шалвираган, тиззаларинг титрокда, ҳушинг бошингдан учган, қалбинг изтиробга тўла, олам кўзингга қоронғу, кўзлар эса сенга ти-килган. Фараз қил, худди шу ҳолатда муаккил фаришталар олдидасан. Улар ёнингга яқинлашиб, сени Раҳмоннинг арши қадар отишади. Аллоху субҳанаҳу таоло сенга улуғ каломини нидо қилади: «Эй Одам фарзанди, яқин кел!»
Қўрқувдан дукиллаб ураётган маҳзун қалб билан, кўзларингдан мўлт-мўлт ёш тўкиб, синиқ бир ахволда яқинлашасан. Бирон нарса колдирилмасдан ёзилган номаъи аъмолинг берилади. Эвох! Сенга унут бўлиб кетган қанчадан-қанча ишлар номангга битиб қўйилган, эслаяпсанми? Қанчадан -қанча ибодатларни бой бердинг, бунинг офатларидан ғофил қолдинг? Бас, мана энди сенга уларнинг оқибатлари!
Номаи аъмолингга қара, қанчадан-қанча хижолатдик ишлар ва қўрқоқликлар! Канчадан-қанча чекинишлар ва ожизликлар! Кошки, Аллохнинг ҳузурида қандай туришингни, қандай жавоб беришингни, жавоб бераётиб, қалбинг қай ахволга тушишини, озгина бўлсада, сезганингда эди!
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #8 : ёоЭм 04, 2007, 08:28:32 pm »
Кейин гуноҳларинг бирма-бир,  ошкора    зслатилади. Фикр эт, бундан ортиқ уят ва шармандалик борми?!  «Эй бандам! -дейди ўшанда Аллох. -Мендан хаё қилмай, қабих амалларга бош урдингу, Мен халқ этган махлукотдан уялиб, уларга чиройли бўлиб кўриндинг. Мен сенга улардан ҳақирроқ бўлдимми? Менинг назаримни арзимас билиб, ўзганинг назарини улуғ санадингми? Сени неъматлантирмадимми? Нима сени алдаб кўйди? « Бугун кўрмаяпман, эртага ҳам юзма -юз бўлиш йўқ» деган гумонга бордингми?
Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва саллам дедилар: «Бутун оламлар Парвардигори Аллох сизларнинг хар бирингизни хеч қандай тўсиқ ва таржимонсиз сўроққа тутади»
(муттафақун алайх).
Аллохнинг расули дедилар: «Хар бирингиз улуғ ва қудратли Аллох олдида турасиз, орада ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди. Шунда Аллох бандасига хитобан:
-Сени    ризқлантирмадимми, сенга мол-дунё бермадимми?»-деб сўрайди.
-   Ха, бердинг, дейди бандаси.
Кейин    Аллоҳ:
-   Сенга пайғамбар юбормадимми? -деб сўрайди.
- Ҳа, юбординг, дейди бандаси. Сўнгра ўнг томонга қарайди, жаханнамдан ўзга нарсани кўрмайди. Кейин чап томонга карайди, жаҳаннамдан бошқасини кўмайди. Бас, ярим хурмо билан бўлса хам дўзахдан сақланинг. Агар тополмасангиз, битта яхши сўз билан бўлса хам дўзахдан сақланинг»(Бухорий ривояти).
Ибн Масъуд айтади: «Ҳали ҳар бирингиз мунаввар кечада тўлин ой билан ёлғиз колганингиз каби улуғ ва қудратли Зот билан юзма-юз бўласиз. Шунда Аллоҳ дейди: «Эй Одам фарзанди! Нима сени «Аллоҳга ибодат қилмасанг ҳам бўлаверади» деб алдаб қўйди. Эй Одам фарзанди! Билганларингта амал қилдингми? ПаЙғамбарларга нима деб жавоб бердинг? Эй Одам фарзанди! Мен кўз олдингда кузатгувчи эмасмидим, ҳаром нарсаларга қарадинг?! Мен сенга бўйин томирингдан ҳам яқии эмасмидим, фахшу ғийбатларга қулоқ тутдинг...» Шундай деб Расулуллоҳ яна бир нечта аъзоларнн санадилар».
Мужоҳид айтади: «Қиёмат куни банда то тўрт нарса хусусида сўралмагутгча улуғ ва кудратли Зот олдидан кетмайди: йўқотган умри; амал қилган илми; озиб тўздирган жасади қаердан топиб, қаерга сарфлаган моли».
Эй мискин! У Куниинг хижолати, хижолат пайтидаги хатар нақадар улуғ! Чунки у пайт сен икки йўл орасида бўласан: ё сенга айтилади: «Дунёда содир этган гуноҳиигни бекитдим, бугун уни кечираман». Аввалгилару охиргилар ҳавас қилгулик бу ҳолдан бошинг осмонга етади. Ёки фаришталарга айтилади: «Бу ёмон бандани ушланглар, боғланглар. Сўнгра жаҳаннамга улоктиринглар. Ўшанда еру осмонлар сен учун йиғлайди. Бу йиғи сенинг улуғ мусибатингга, Аллохнинг тоатидан бенасиб қолиб чекаётган қаттиқ ҳасратингга, охиратингни бебако ва тубан бир дунёга алмашганингга муносиб йиғингдир.
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #9 : ёоЭм 07, 2007, 09:58:08 am »
Мезон - тарозининг сифати

Мезон яъни, амаллар тортиладиган тарози ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисан? Кўз олдингга келтир: гуноҳ ва савоблар битилган номалар ўнг ва сўлга сочилиб учади, одамлар уч гуруҳга ажралади. Биринчи гуруҳ бирорта савоб амали йўқ одамлардан иборат. Дўзахдан қоп-қора бўйин чиқиб, қуш донни терган каби уларни теради ва барчасини
йиғиштириб жаҳаннамга улоқтиради. Олов уларни комига тортади. Шунда: «Бу жаҳаннамийлар абадий бадбахтликка тушдилар» деган нидо эшитилади.
Иккинчи гуруҳ бегуноҳ одамлардир. Уларга; «Аллоҳга доимий ҳамд айтувчилар ўрнидан турсин» дейилади. Улар ўрнидан қалқиб, жаннат сари юрадилар. Сўнгра кечаларини ибодат билан ўтказувчилар ва дунё тижорати Аллоҳ таолонинг зикридан чалғитмаган кишиларга ҳам шу муомала қилинади. Кейин уларга: «Бу жаннатийлар боқий саодатга кетди» деган нидо бўлади».
Учинчи гуруҳ кўпчиликни ташкил этиб, улар яхши ва ёмон амалларни аралаш қилган кишилардир. Уларнинг яхши амали кўпми ё ёмоними, бу ёлғиз Аллоҳга аён. Лекин Аллоҳ таоло Ўзининг афвидаги фазлини ва жазосидаги адлини бандаларига ҳам билдириш учун уларнинг амалларини тарозига солади. Гунох ва савоб амаллар ўралган нома ва саҳифалар ҳар томонга сочилиб учади ...
Тарози қурштади. Кўзлар номаларга тикилган: номалар тарозининг ўнг палласига тушадими ёки чап палласига? Сўнфа нигоҳлар тарозининг тилига қадалади: гуноҳлар томон оғир босадими ё савоблар? Бу дахшатли холат халойиқнинг ақлини шоширади.
Ҳасан Басрий ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини Оиша онамизнинг тиззаларига қўйиб ухлаётган эдилар. Оиша онамиз охиратни эслаб йиғладилар. Ҳатто кўз ёшлари сарвари оламнинг ёноқларига тушиб, у зотни уйқудан уйғотиб юборди. Шунда Аллоҳнинг расули:
-Нега йиғлаяпсан, эй Оиша?- дедилар.
-Охиратни эсладим. Сиз пайғамбарлар Қиёмат кунида аҳлингизни эсга оласизми? - сўради Оиша
-Жоним измида бўлган Зотга қасамки, уч ерда киши кишини эсга олмайди: тарози қурилиб, амаллар тортилаётган пайтда(чунки ўша пайт Одам фарзандининг кўзи енгил ё оғир келаётган тарози палласига қадалган бўлади номаи аъмоли берилаётганида(бу пайтда банданинг назари ўнг ё чапдан келаётган номадан узилмайди); сиротдан ўта-ётганда»(Абу Дардо ривояти).
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: «Қиёмат куни Одам фарзанди тарозининг икки палласи орасига келтирилади. Унга бир фаришта вакил килинган бўлади. Агар банданинг тарозиси оғир келса, фаришта одамлар эшитадиган овозда нидо қилади: «Фалончи абадий саодатга эришди». Агар тарозиси енгил келса, фаришта барча эшитадиган овозда: «Фалончи абадий бадбахтликка юз тутди» дея нидо қилади. Тарозининг савоблар қўйиладиган палласи енгил келганида азоб фаришталари қўлларида темирдан бўлган тўҳмоқлар билан, устларида олов кийимларда келишади ва дўзахнинг насибасини дўзахга олиб кетишади.
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #10 : ёоЭм 07, 2007, 09:59:51 am »
Расулуллоҳ саллаллоқу алайҳи васаллам Қиёмат ҳақида дедилар: «Аллоҳ таоло Қиёмат куни Одам алайҳиссаломга нидо қилиб:
-   Эй Одам, тур, жаҳаннамийлар гуруҳини жўнат, дейди.
-   Улар қанча?-деб сўрайди Одам алайҳиссалом.
-   Ҳар миштадан тўққиз юз тўқсон тўққизта!
Бу сўзларни эшитган саҳобалар қаттиқ ғамга ботдилар, кулиш нелигини унутдилар. Расули акрам асҳобида содир бўлган бу аҳволни кўриб: «Амал қшшнглар, хушхабар беринглар! Муҳаммаднинг жони Уники бўлган Зотга қасам-ки, дунёда сиз билан бирга яна иккита махлуқ бор...
-   Ким улар, эй Аллоҳнинг расули? дейишди,
-   Яъжуж ва Маъжуж, дедилар Расули акрам. Қавм энди ўзига келди. Расулуллоҳ дедилар:
- Амал қилинглар ва хушхабар беринглар! Муҳаммаднинг жони Уники бўлган Зотга қасамки, Қиёмат куни одамлар орасида сизлар туянинг ёнбошидаги холдек, отнинг тиззасидаги бўртиб, қавариб турган еридек кўзга ташланасизлар»(муттафақун алайҳ).

Даъвогарларнинг сифати ва мазлумлар ҳаққининг қайтарилиши
Тарозининг қўрқинчи ва хатаридан воқиф бўлдинг. Кўзлар тарозининг тилига қадалиб қолган:
«Бас, энди (у кунда) кимнинг тортилган (яхши амаллари)оғир келса, ана ўша(инсон) рози бўладиган-орзу қиладиган хаётда бўлур. Энди кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил келса, унинг жойи «жарлик»дир! (Ал-Қориа, 6-9 оят).
Билгил! Бу дунёда нафсини ҳисоб-китоб қиладиган, амаллари, сўзлари, лахзаларини шариат мезони билан ўлчайдиган кишигина тарозининг хатаридан нажот толади. Умар розийаллоҳу анҳу деди: «Ҳисоб беришингиздан олдин нафсингизни хисоб-китоб қилинг. Тарозига қўйили-шидан аввал амалларингизни тортинг»
Нафсни ҳисобга тортиш - ўлимдан олдин барча гуноҳлардан холис тавба қилиш, Аллоҳ таоло фарз этган амалларни бажаришда қўйилган нуқсонларни ўнглаш, мазлумлар ҳаққини қайтаришдир. Кимки кимгаки тили, қўли, қал-бида ёмон гумони билан озор етказган бўлса, ҳалолланиб олсин, яъни ўзи озор берган ҳар бир мазлумни топиб, уни рози қилсин. Токи умрининг охиригача қалби пок бўлиб, унда биронта мазлумнинг ҳақи, биронта адо қилинмаган фарз қолмасин. Бундай инсонлар жаннатга ҳисоб-китобсиз кирадилар. Мазлумлар хақини адо қилмай кетган кишининг аҳволига вой!
Кўз олдингга келтир: даъвогарлар хаққини талаб қилиб, атрофини ўраб олишади.  Кимдир унинг қўлига, кимдир сочига, кимдир ёқасига ёпишади. Бири «менга зулм этдинг» деса, яна бири «мени сўкдинг» дейди. Бирови «мени ҳақорат этдинг» деса, бошқа бирови «мен йўғимда ўзимга ёқмаган нарсалар билан мени эсладинг» дейди.
Кимдир «менга қўшни бўлдинг, лекин қўшничиликни буздинг», деса, яна кимдир «мен билан муомала қилдинг, лекин алдадинг», дейди. Яна бирови «мен билан олди-берди қилдингу, мени чув тушириб кетдинг» деса, бошқаси «молнинг айбини мендан яширдинг, баҳосини кўтариб, ёлғон сўзладинг» дейди.
Кимдир айтади: «Муҳтожлигимни кўрдинг, билдинг, бой бўлатуриб, ҳолимдан хабар олмадинг». Яна бири дейди: «Мен мазлум эдим. Зулмни мендан дафъ қилишга қодир бўлатуриб, золимга ялтоқлик этдинг, унинг истагига юр-динг».
Шундай аҳволда турганингда даъвогарлар сенга тирноқларини ботиради, ёқангдан маҳкам ушлаб, ҳақларини талаб қилади. Сен уларнинг кўплигидан ўзингни йўқотган ҳолда ҳайратда қотасан: наҳотки, умринг давомида сен муомала қилган кишилар ичида сенда ҳаққи бўлмаган ёки сен ғийбат, хиёнат этмаган ё масхараомуз назаринг билан қарамаган бирорта одам топилмаса?!
Сен бу даҳшатли искаижадан қутулишга уринасан, умид-ла Парвардигори Эгамга бўйнингни чўзасан, кошки у Зот бу қўллардан сени халос этса. Шунда қулоғингга улуғ ва қудратли Зотнинг нидоси эшитилади:
«Бу Кунда ҳар бир жон ўзи қилган иш амали билан жазоланур. Бу Кунда (ҳеч кимга) зулм қилинмас»(Ғофир,17-оят).
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #11 : ёоЭм 07, 2007, 10:01:43 am »
Ўша пайтдаги даҳшат қалбни гўе илдизидан суғургандек бўлади, нафс ҳалокатига аниқ ишонади ва Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбари орқали огоҳлантирганларини эслайди:
«(Эй Муҳаммад), сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларнинг(жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли қиёмат) кунига қолдирмоқ-да, холос. (У куни) улар бошларини (осмонга) кўтарган ҳолларида (чорланган томонга ҳисоб-китоб учун) чопурлар. Кўзлари ўзларига қайтмайди (яъни, қўрқувдан қотиб қолиб, ўзларининг қандай ҳолда эканликларини ҳам кўрмайдилар)...(Иброҳим, 42-43-оятлар).
Бугун сен одамларнинг иззат-нафсига тегиб, уларнинг молларини еб, ўйиаб-кулиб юрибсан. Бугун сенинг қувончинг нақадар чексиз! Лекин у Кун - адолат гилами узра Раббингнинг хузурида турганингда, сенга сиёсат билан хитоб қилинаётган бир пайтда ҳасратинг нақадар чексиз бўлур! Сен у Кунда муфлис, фақир, ожиз, ҳатто узр айтишга ҳам яроксиз, синиқ бир аҳволда қоласан.
Эвоҳ! Умр бўйи тер тўкиб топган яхшиликларинг у Куни ҳақлари учун эваз сўраётгаи даъвогарларинг ҳисобига ўтказилади.
Абу Хурайра розийаллоҳу анҳу шундай ривоят қилади:, «Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:
-   Муфлис ким биласизларми?
-   Эй    Аллоҳнинг расули!  Бизнингча, муфлис на дирҳами, на динори, на бошқа матоҳи бор кишидир, дедик. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар:
Умматимнинг муфлиси Қиёмат куни Парвардигорининг хузурида ўқиган намози, тутган рўзаси, берган закоти билан ҳозир бўлади. (Лекин шу ибодатларни адо этгани ҳолда) у кимнидир сўккан, кимнингдир обрўсини поймол қилган, бировнинг молини еб кетган, бирини урган, бошқасининг қонини тўккан. (Бу мазлумларнинг) буиисига хам, унисига хам унинг яхшиликларидан олиб берилаверади. Натижада, мазлумларнинг қақларидан ҳали қутулмай туриб, (топгаи барча) яхшиликлари тугаб бўлади. Энди унга даъвогарлариинг гуноҳлари юкланади, Кейин у жаҳаннамга улоқтирилади»(Абу Хурайра ривояти).
Бас, у Кундаги мусибат ҳақида ўйла. Айтчи, риё офатларидан, шайтон ҳийлаларидан омонда бўлган бирон яхшилигинг борми?! Билгилки, агар битта хайр амални узоқ муддатларда, минг машаққат билан бу офатлардан омон сақлаб қолганингда ҳам охиратдаги даъвогарларинг севдан пешқадамроқ у амалга етади ва уни ўзиники қилиб олади.
Нафсингни бир тергаб, тафтиш қилиб кўр! Кундузни рўза, кечани намоз билан ўтказишга тиришдинг. Кейин билдингки, ҳали кун тугаб улгурмасданоқ, тилинг ғийбатга шошибди. Энди ўйлаб кўр, шунча топган савобларинг қаерга кетди?! Хўш, ҳарому шубҳали нарсаларни еганларинг, то-атларни нуқсонли адо қилганларингчи? Бунга қандай чидаш мумкин?! Шохсизлар учун шохлилардан қасос олинадиган кунда қандай қилиб мазлумнинг ҳақларидан халос бўлишни умид этяпсан?
Абу Зар шундай ривоят қилади:  «Расулуллох соллал-лоҳу алайҳи васаллам иккита қўйнинг сузишаётганини
кўрдилар ва:
-   Эй Абу Зар, буларнинг нима учун сузишаётганини
биласанми? дея сўрадилар.
-   Йўқ, деди Абу Зар.
-   Лекин Аллоҳ билади, хали Қиёмат куни уларшшг ўртасида ҳукм қилади»(Имом Аҳмад ривояти). Абу Хурайра Аллоҳ таолонинг:
«Ерда судралиб юрган ҳар бир жонивор,  осмонда қанот қоқаётган ҳар бир қуш худди сизлар каби (Бизнинг қўл остимиздаги) жамоалардир. Китобда(яъни тақдири азал китобида) бирон нарсани қўймай (ёзганмиз). Кейин ҳаммалари Парвардигори даргохига тўпланурлар» (Анъом, 38-оят) ояти хусусида деди: «Аллох таоло Киёмат куни барча махлуқни тўплайди. У Зотнинг адолати ҳатто шохсиз ҳайвоннинг шохли хайвондан интиқом олинишигача жорий бўлади. Кейин Аллоҳ таоло (уларга):  «Тупроқ бўл!» деб амр қилади. Шунда кофир кимса:  «Кошки мен тупроққа айлансам зди» деб колади».
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #12 : ёоЭм 07, 2007, 10:03:56 am »
Эй мискин! У Кун амалларинг саҳифасига боқиб, номаи аъмолингни савоб ишлардан холи кўрасан. Ахир сен қанча яхши амаллар қилган эдинг, савоб учун қанчалар тер тўккан эдинг, Шунда сен: «Қани, қаерга кетди менинг яхши амалларим?» деб зорланасан. «Сенинг савобларинг мазлум даъвогарларинг саҳифасига ўтказилди» дея жавоб берилади. Сахифанг гуноҳлар билан тўлганини кўрасан. Ҳолбуки, бу сенинг гуноҳларидг эмас. Ҳолбуки, сен бу гуноҳлардан тийилиш учун каняалар машақкдт чеккансан. «Эй Раббим, ахир бу гунохларни мен қилмаганман-ку!» дейсан. «Ха, бу сендан алданган, сен сўккан, сендан ёмошгак кўрган, кўшни-чилик, суҳбат, мунозара ва бошкд муомалаларда сендан зулм кўрган қавмнинг гунохларидир» дейилади.
Ибн Масъуд шундай ривоят қилади: «Расулуллох дедилар: «Шайтон араб ерида санамларга ибодат қилинишидан ноумиддир. Лекин бутпарастлиқцан хақирроқ бўлган гуноҳларингиз уни хурсанд қилади. Аслида шу кичик гуноҳлар сизни халокатга етаклайди. Кучингиз етганча зулмдан сакланинг. Зеро, банда Қиёмат кунида Аллоҳ таолонинг ҳузурига тоғлар қадар ибодатлари билан келиб, улар менга нажот беради, деб ўйлайди. Ҳолбуки, ўша пайт унинг оддига бошқа бир банда келиб: «Раббим, бу банданг менга зулм этди» дейди. «Унинг савобларидан олинг» деб бугоради Аллоҳ. Савоблари тоғларча бўлган банданинг биронта яхшилиги қолмагунча бу ҳол давом этади. Бунинг мисоли, сафарга отланиб, яйдоқ бир саҳрода тўхтаган мусофирларнинг ҳолатига ўхшайди. Уларнинг ёнида ўтинлари йўқ. Ўтин териб келиш учуп улар турли томонларга тарқалишади. Сал вақт ўтмай, йиғилган ўтинлардан катта гулхан ёқиб, хоҳлаганларига эришишади-(яъни, бирорта ўтин йўқ эди, анчагина ўтин йиғишди, уни ёқиб, иссиғидан фойдаланишди, сал фурсатдан сўнг шунча ўтиндан ҳеч нарса қолмади)»(Аҳмад ривояти).
«(Эй Муҳаимад), ҳеч шубҳасиз сиз ҳам ўлгувчидирсиз, улар ҳам ўлгувчидирлар. Сўнгра албатта сизлар қиемат Кунида Парвардигорингиз ҳузурида (бир-бирларингиз билан) талашиб-тортишурсизлар (ва сиз ўз зиммангиздаги пайғамбарликни тўла-тўкис етказганингизга ҳужжат кел-тирурсиз, улар эса сизни ёлғончи қилиб, куфру залолатда ўтганларига турли баҳоналарни рўкач қилурлар, аммо Аллоҳнинг адолатлн ҳукмидан қочиб қутула олмаслар)!» (Зумар, 30-31) оятлари нозил бўлганда Зубайр ибн Аввом:
- Эй Аллоҳнинг расули! Бу дунёда гуноҳларга ботиб талашиб-тортигаганларимиз, (у Кунда) яна худди шу тарзда такрорланадими? деб сўради.
- Ҳа, ҳар бир ҳақ эгасининг ҳаққи тўла адо этилгунға қадар такрорланади, дедилар Аллоҳнинг расули.
Шунда Зубайр: «Аллоҳга қасамки, аҳвол оғир» -деди» (Имом Аҳмад ривояти).
Ҳа, у Кун шундай шиддатлики, заррача ўтинч ўтмас. Битта тарсаки, битта сўз учун интиқом олинур, золимда мазлумнинг ҳақи колмас.
Анас ибн Молик айтади: «Расулуллоҳнинг шундай деганларини эшитдим:
- Аллоҳ таоло бандаларини яланғоч, чангга беланган ва <<буқм>> ҳолида тирилтирур.
-    «Буқм» нима дегани? дея сўрадик.
- Улар ҳеч вақосиз бўлишади. Узоқдагилар худди яқиндагилардек эшитадиган овозда Аллоҳ таоло уларга нидо қилади: «Подшоҳ Менман, Қози Менман! Жаннат аҳлидан бўлган кишида жаҳаннам аҳлидан бўлган кишининг ҳаққи бор экан, то ўша ҳақ олинмагунча, у жаннатий жаннатга кирмайди. Дўзах аҳлидан бўлган киши ҳам то жаннат ахлидап бўлган кишининг ҳакқини адо қилмагунча дўзахга кирмайди. Ҳатто, бу ҳақ бир тарсаки бўлсин,(албатта унинг учун қасос олинади).
-Ахир биз улуғ ва кудратли Аллохнинг ҳузурига яланғоч, чангга беланган ва ҳеч вақосиз ҳолда борсак, кандай қилиб ҳақларни адо қиламиз? дедик.
-Савоблариигиз ва гуноҳларингиз эвазига, дедилар Аллоҳнинғ расули» (Имом Аҳмад ривояти).
Эй банда, Аллохдан қўрқ! Кишиларнинг молларини ноҳақ йўллар билан олиб, уларга зулм килишдан, иззат-нафсига теғиб, кўнгилларини хижил этиб кўйишдан, муомалада хулққа зарар етишидан сақлан. Албатта Аллоҳ ва бандасининг ўртасида бир хослик, яқинлик бор. Оламлар Парвардигори мағфиратли Зот, кечиримли бўл. Кимнинг зиммасида мазлумлар ҳаки йиғилиб қолган экан, дарҳол тавбага шошсин. Мазлумлар ҳали ҳақини сўраб, қистовга олади. Бас, Интиқом кунига ҳозирлик кўр, савоб амалларни кўпайтир. Аллоҳ ва ўзинггагина аён яхигаликларни пайдо қил. Камоли ихлос билан қилинган бу яхшиликларни Аллохдан ўзга ҳеч ким билмасин. Шояд шундай амаллардан бири сени Парвардигорингга яқинлаштирар ва мўмин дўстларини бандаларининг ҳақларидан халос этишдек лутфига сазовор этар.
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #13 : ёоЭм 07, 2007, 10:05:31 am »
Анас ибн Молик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қилади: «Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурида эдик. У зот кулдилар, ҳатто курак тишлари кўриниб кетди. Шунда Умар:
- Отачшам Сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг расули! Нима Сизни кулдирди? -дея сўради.
- Умматимдан икки киши улуғ ва қудратли Аллоҳ қаршисида тиз чўккан ҳолда турибди. Бири: «Эй Раббим, биродаримдан ҳаққимни олиб бер» деди. Шунда Аллоҳ таоло: «Биродарингнинг ҳаққини бер» деб амр қилди. «Раб-бим, ҳакқини қандай қилиб берай, битта ҳам савоб амалим қолмадику?!» деди у. «Битта ҳам савоб амали қолмабди, нима қиласан?» деди Аллоҳ ҳаққини талаб қилган кишига. «Эй Раббим, гуноҳларим унга юклансин», деди у.
(Бирданига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жим бўлиб қолдилар), кўзлари тўла ёш эди, йиғладилар, сўнгра дедилар: «Дарҳақиқат, у Куннинг хатари улуғ. У Кунда одамлар гуноҳлари бошқага юкланишга муҳтож бўладилар... Кейин Аллоҳ таоло ҳаққини биродаридан талаб қилаётган бандасига деди:
-   Бошингни кўтар, жаннатларга назар сол! У бошини кўтариб:
- Ё Раббий, кумушдан бўлган баланд шаҳарларни, дуру марваридлар билан безатилган олтин қасрларни кўряпман. Булар қайси пайғамбарники ё қайси сиддиқники ёхуд қайси шаҳидники?-деди ҳайратланиб.
Шунда Аллох таоло:
-   Ким Менга кийматини тўласа, шуники, -деди.
- Эй Раббим, ким ҳам бу қасрларнинг қийматига эга бўла оларди, деди у умидсизланиб.
- Сен унга эга бўлоласан, деди оламлар Парвардигори ҳаққини биродаридан даъво қилаётган бандасига.
-   Қандай қилиб? - сўради у.
--   Биродарингни кечир, деди улуғ ва қудратли Зот.
-   Эй Раббим, мен уни кечирдим! Шунда Аллоҳ таоло деди:
- Қани, биродарингнинг қўлидан ушла ва уни жаннатга етакла!
Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам дедилар: «Аллохдан қўрқинглар! Ораларингизни ислоҳ қилинглар! Чунки, Аллох мўминларнинг орасини ислоҳ қилур» (Ибн Абу Дунё ривояти).
Демак, бу ўринда: ораларимизни ислоҳ қилмоқ — Аллоҳнинг хулқи ила хулқланмоқ ва шу йўл билан бу буюк мартабага ноил бўлмоқ хикмати эслатиляпти.
Бир тасаввур қил: саҳифанг киши хақидан холи ёки Раббинг сени Ўз лутфи ила афв этди, абадий саодатга ишончинг комил. Ҳукм ерини тарк этар экансан, сенга ризодаи кийим кийдирилди, сўнгсиз саодатга, туганмас неъматларга қайтяпсан, қанчалик кувончга тўласан?! Севинч ва сурурдан қалбинг учиб кетай дейди. Юзинг оппоқ ва нурли, худди кечаси порлаган тўлин ойдек. Тасаввур қил, халойиқ олдидан боишнгни тик тутиб, гунох юкларйдан озод ҳолда кўр тўкиб ўтяпсан. Атрофингда майин шабада ғир-ғир эсади, бахтиёр пешонангдан ризо мусаффолиги ёғилади. Аввалгилару охиргилар сенга, сенинг ҳолингга ҳавас ила боқади. Ҳуснинг ва жамолингга суқланиб қарайди. Олдингда ва орқангда фаришталар юради, барчанинг кўз ўнгида: «Бу фалон ўғли фалон! Аллоҳ ундан рози бўлди ва рози қилди, У абадий саодатга эришди!» деб нидо қилишади.
Бир ўйлаб кўр! Охиратдаги бу маком риёкорлик ва ҳийлакорлик билан халқнинг қалбида қозонган бу дунёдаги сохта мартабангдан улуғроқ эмасми?! Бас, охират мақомини бу мартабадан беқиёс даражада юксак деб билар экансан, энди самимий бўл. Улуғ ва қудратли Зот билан муо-малада соф ихлос ва содиқ ният билан бу мақомни идрок қилишга интил. Бошқа йўл йўқ!
Аллоҳ асрасин, агар саҳифангдан сен арзимас деб билган, ҳолбуки Аллох наздида улуғ деб саналган гуноҳлар чиқса, сенга Аллоҳнинг нафрати ёғилади: «Сенға лаънат бўлсин, эй ёмонликнинг қули! Ибодатингни қабул қилмайман». Бу нидони эшитибоқ, юзинг қораяди. Аллоҳ таолонинг ғазабига сабабчи бўлганинг учун фаришталар ҳам сендан ғазабланади ва: «Сенға бизнинг ва бутун халойиқнинг лаънати бўлсин!» дейигаади. Кейин олдингда азоб фаришталари ҳозир бўлиб, қаҳр билан сенга ташланишади, пешона сочингдан ушлаб, бутун халқ олдида юзингни ерга судраб ўтишади. Халойиқ қорайиб кетган юзингга қараб, хор бўлганингни кўришади.
Сен ўзингга жаҳаннамни, ҳалокатни чорлайсан. Шунда сенга: «Бугун сен битта эмас, кўп ҳалокатларни ўзингга чорла!» дейилади ва фаришталар нидо қилишади: «Бу фалон ўғли фалокдир, Аллоҳ уни шарманда этди, хор қилди, қабиҳ қилмишлари учун лаънатлади. Бас, у абадий бадбахтликка кетди».
Бу шармандалик гуноҳларни бандалардан яшириб, давомли қилганинг ёки бандаларнинг меҳрини қозонишни талаб этганинг учун ёхуд фақат уларнинг ҳузурида айбинг очилиб қолишидан қўрққанинг учун содир бўлди. Бу накадар улкан жаҳолат! Инқирози муқаррар дунёда банда олдида шарманда бўлишдан бор кучингни сарфлаб сақланасан. Лекин бундан улуғроқ шармандалик - Маҳшар аҳли олдида Аллоҳнииг ғазабига учрашдан, жаҳаннамга улоқтирувчи азоб фаришталарининг аламли азобидаи қўркмайсан.
Бу тафсилотларнинг барчаси сенга тегишли, аммо олдингда буларданда улуғроқ хатар бор, у Сирот хатаридир.
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #14 : ёоЭм 07, 2007, 10:09:26 am »
Сирот

Аллоҳ таоло деди:
«Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон даргоҳига тўплайдиган  ва  жиноятчи  кофирларни жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган кунни (эсланг)!» (Марям, 85-86-оятлар).
Мана шу даҳшатлардан сўнг одамлар Сирот томон ҳайдаладилар. Жаҳаннам узра чўзилган Сирот қиличдан ўткир, қилдан ингичка кўприкдир. Кимки бу оламда ҳаётини тўғри йўлга қурган бўлса, охират Сиротидан ўтиш унинг учун енгил бўлади ва нажот топади. Кимки бу дунё хаётида тўғриликдан чалғиган ва гуноҳ юкларини елкага ортиб олган бўлса, Сиротга аввал кадам қўйиши биланоқ, қоқилади ва қулайди.
Тасаввур қил: олдингда тубсиз, қоп-қора жаҳаннам устига қурилган қилдай ингичка кўприк, юрагинг қўрқувдан орқага тортади. Шунда қулоғингга жаҳаннамнинг ғазаб билан ўкирган фарёди эшитилади.
Ҳолинг ночор, қалбинг изтиробли, оёқларинг дир-дир титраётган бўлишига қарамасдан, кўприкдан юришга мажбурсан. Энг аламлиси, елкангга нафақат бундай нозик кўприк, балки кенг йўлда ҳам текис юришингга мояеълик қиладиган юкларни ортиб олгансан. Ўнгми ё чапми, битта оёғингни кўприкка аста кўяр экансан, қиличнинг дамидек ўткирликни сезиб сесканасан.
Олдингда халойиқ: кимдир қокиляпти, кимдир қулаяпти, азоб фаришталари уларни чангак ва илгаклар билан жаҳаннамга тортяпти. Шуларга гувоҳ бўлиб турган пайтингда бирданига сен кейинги қадамингни ташлашга мажбур қилинасан. Кўз олдингда одамлар оёқлари осмондан бўлиб, бошлари билан жаҳаннамга қулаяптилар... бор кучинпш сўриб, толиқтириб ташлайдиган тепалик, нафасни бўғиб қўядиган даражадаги тор йўлак! Нақадар даҳшатли манзара!
Ўша ондаги ҳолингга назар сол: гўё эмаклаб бир тепаликка кўтариляпсан, елкангга оғир юк ортилган. Ўнгга, чапга қайрилиб, одамларга қарайсан, дўзахга кулашяпти. Пайғамбар алайхиссалом: «Ё Раббим, саломат қил, саломат қил» деяпти. Сиротдан ўтолмай, жаҳаннам каърига қулаган халойиқнинг азоб ва ҳалокат тўла фарёдларини эшитасан.
Энди айтчи, оёғинг тойиб кетса, сўнгги надоматдан не фойда?! Уша пайт ҳалокатни ўзингга чорлаб, шундай деб қолмайсанми: «Эҳ, кошки эди, мен ҳаёт вақтимда солиҳ амаллар қилиб ўтган бўлсам! Эҳ, кошки эди, Пайғамбар алайҳиссалом билан бир йўлда бўлган бўлсам! Бой бўлсин менга, кошки эди, фалончини ўзимга дўст тутмаган бўлсам! Эҳ, кошки эди, қайтадан тупроққа айланиб, буткул унут бўлиб кетсам! Эх, кошки эди, онам мени туғмаган бўлса!»
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #15 : ёоЭм 07, 2007, 10:10:37 am »
Ўша пайт ловуллаган олов сени қаърига тортади ва нидо келади:
«(Аллоҳ) айтди: «(Жаҳаннамда) хор бўлингиз ва Менга сўз қотмангиз!»(Мўминлар, 108-оят).
Чинқирасан, инграйсан, ёрдам сўраб бақирасан, нафасинг бўғзингга тикилади. Хд, ҳали олдингда мана шундай хатарлар турибди. Ажабо, бугун ақлинг у хатарлар хусусида ўйлармикан, уларни тасдиқлармикан? Агар ишонмасанг, билки, жойинг абадий жаҳаянамдир. Йўқ, сен бу муқаррар воқеликка ишонасан, уни тасдиқлайсан-у, аммо негадир ғофиллик оғушидасан, эрта учун хозирлик кўришда сусткашлик қиляпсан. Бу зиён ва туғёидаи бошқа нарса эмас.
Аллох таолога тўла итоат қилиш ва гуноҳларни тарк этиш билан у Зотнинг розилиги йўлида ҳаракат қилмасанг, иймонинг фойда берадими?! Агар олдингда Сирот ва ундан ўтиш дахшатидан бошқа бирорта қўрқинч бўлмаганида ҳам мана шу дахшатнинг ўзи (умрбод) қўрқишингга кифоядир.
Аллоҳнинг расули дейдилар: «Сирот жаханнам узра қурилади. Пайғамбарлар ичида мен биринчи бўлиб умматларим билан ундан ўтаман. У Кун пайғамбаралардан бошқа хеч ким гапирмайди. У Кун пайғамбарларнинг дуоси: «Аллохим саломат қил, Аллохим саломат қил» деган сўзлар бўлади. Жаҳаннамда саъдон ўсимлигининг тиконига ўхшаш чангаклар бор. Саъдоннинг тиконини кўрганмисизлар?
-   Ҳа, кўрганмиз, эй Аллохнинг расули, дейишди.
- Чангаклар саъдоннинг тиконига ўхшайди, бироқ бу чангаклар жуда катта, уларнинг саноғини бир Аллох билади. Одамлар у чангакларга амаллари билан илинадилар, кимдир ҳалокатга юз тутса, кимдир этлари шилиниб, силйниб, кейин нажот топади» (муттафақун алайҳ).
Абу Саид Худрий Пайғамбар алайхиссаломнинг шундай деганларини ривоят қиладилар: «Одамлар усти тикону чангакларга тўла жаҳаннам кўпригидан ўтишар экан, ўнг ва чап томонларидан чангакларга илинадилар. Кўприкиинг иккала тарафида турган фаришталар: «Аллохим, саломат қил, Аллохим, саломат қил» дейишади тинимсиз. Кимдир кўприкдан чақмоқ каби ўтса, кимдир шамол каби ўтади. Кимдир чопқир от каби, кимдир югуриб ўтади. Кимдир юриб ўтса, кимдир эмаклайди, яна кимдир судралади. Ахли дўзах эса на ўлади, на яшайди. Кимлардир гунохларига кўра жазоланади, куйдирилади, кўмирга айланади, сўнгра шафоатга изн ерилади»(муттафақун алайҳ).
Ибн Масъуд розийаллоху анху Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Аллоҳ таоло авваллару охиргиларни маълум Кунда шак-шубхасиз маҳшарга тўплайди. Улар самога кўзларини тиккан ҳолда қирк йил ҳукмни кутиб туришади.Кейин мўминларга: «Бошларингизни кўтаринг» дейилади. Бошларини кўтаришади. Бас, уларга амалларига яраша нур ато қилинади. Кимгадир улкан тоғ баробар нур берилади ва бу нур унинг олдида юради. Кимдир бундан кичикроқ, кимдир хурмо дарахтича, кимдир ундан хам озроқ нурга эга бўлади. Ҳатто охирги кишига берилган нур оёғининг бош бармоғи кадар ергагина етади, шу даражада хира ёруғлик таратадики, гоҳ енади, гоҳ ўчади. Нур таралиб, оёқ ости кўринган пайтда юради, ўчганида тўхтаб қолади». Сўнгра уларнинг нурлари микдорига кўра Сиротдан ўтишлари зикр қилинади: «Кимдир кўз очиб юмгунча,кимдир чақмоқ каби, кимдир булут каби, кимдир учар юлдуз каби, кимдир учқур от каби, кимдир чопқир киши каби ўтади. Нури оёғининг бош бармоғи қадар ерни ёритган киши юзлари, қўллари, оёқлари билан судралиб, эмаклайди. Битта қўлини олдинга ташлайди, иккинчиси орқага тортади, битта оёғини ердан узса, наригиси осилиб қолади. Ҳатто олов унинг ёнларигача келади.
Бу хатарлардан қутулгач, кўприк устида туриб, дейди: «Аллоҳга ҳамд бўлсин, ҳеч кимга бермаган неъматини менга ато этди, жаҳаннамни кўрганимдан сўнг ундан нажот берди».
Кейин уни жаннат эшиги олдидаги кўлга олиб келиб, чўмилтиришади» (Ибн Адий ва Ҳоким ривояти).
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #16 : ёоЭм 07, 2007, 10:11:58 am »
Анас ибн Молик айтади: «Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганларини эшитдим: «Сирот қилич каби ўткир, қилдек ингичкадир. Фаришталар мўмин ва мўминаларни қутқарадилар. Жаброил алайҳиссалом менинг белим (камарим)дан тутади, мен: эй Раббим, саломат қил, саломат қил, дейман. У Кунда тойиб кетувчи эркаклар ва тойиб кетувчи аёллар кўп бўлади»(Байҳақий ривояти).
Эй инсон! Фурсатинг ғанимат. Сирот хақида, унинг дахшат ва қўрқинчи хусусида ўйла. Чунки Қиёмат куни даҳшатларидан энг омон киши бу дунёда у ҳакда кўп ўйлаган кишидир. Негаки, Аллоҳ бир бандада иккита кўркувни жамламайди. Кимки Қиёмат куни даҳшатларидан бу дунёда қўрқса, охирагда у даҳшатлардан омон бўлади.
Лекин бу ўринда Қиёмат дахшатларини эшитган пайтда қалблар эриб, кўзлардан ёшлар куюлиб, ҳеч қанча ўтмасдан, қайғулар унутилиб, ўйин-кулгуга бериладиган аёлларга хос енгил-елпи кўрқинч назарда тутилмаяпти. Бу қанақасига қўрқинч бўлиши мумкин?! Ахир, кўрқкан нарсадан қочилади, кимки бир нарсага етишни умид қилса, уни излайди. Аллоҳ таолога гуноҳ қилжцдан тўсадиган ва У Зотга тоат қилишга ундайдиган хавфгина, фақат шу хавф сени қутқаради.
Аёлларнинг енгил-елпи қўркувидан ҳам енгилроғи аҳмоқларнинг қўрқувидир. Качонки улар Қиёмат дахшатларини эшитса, тиллари дархол паноҳ тилашга шошилади: «Аллоҳдан ёрдам сўрайман, Аллоҳ бизни паноҳингга ол, Аллоҳим саломат қил...» дейди-ю, халокатининг сабаби- гуноҳлардан қайтмайди, Аллоҳ қайтарган ишларни килишда давом этаверади. Шайтон унинг «панох тилаш»идан кулади. Унинг мисоли, шундоқ ёнида мустаҳкам қалъа туриб, қалъага бекинмасдан, ўзи томон одимлаётган ваҳший ҳайвонни кутиб ўтирган кишига ўхшайди. У узоқдан йиртқичшшг ёвуз, сўйлоқ тишларини, баҳайбат гавдасини кўради ва тилида тинимсиз: мустахкам қалъа мени паноҳига олади, қалъанинг пухта қурилиши ва пишиқ устунлари мени йиртқичдан қутқаради, дея такрорлайди. Буларни у фақат тилида айтади-ю, амалда жойидан жилмайди. Бу тарзда йиртқичдан «халос бўлиш» ўта кулгули эмасми?!
Охират даҳшатларидан сақловчи ягона қалъа «Ла илаҳа иллаллоҳ»дир. Кимки бу калимани айтар экан, энди у кишининг ягона мақсади Аллоҳ таоло ва унинг учун энди Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган зот йўқ.
Ҳавойи нафсини ўзига илоҳ қилиб олганларнинг «Ла илаҳа иллаллох» деганлари эса ёлтон, уларнинг аҳволи хатарли.
Агар юқорида айтилганларни бажаришдан ожиз бўлсанг, Аллохнинг расулига меҳр қўй, у зотнинг суннатларини улуғ бил, умматлари ичидаги солиҳ кишиларнинг хурматини қозон, уларнинг дуоси билан барака тол. Балки шунда Расулуллох соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёки у зотнинг умматларидан бўлмиш солиҳ кишиларнинг шафоатига нойил бўларсан, охират учун йиққан сармоянг кам бўлса-да, балки шафоат туфайли нажот топарсан.



iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #17 : ёоЭм 07, 2007, 10:13:56 am »
Шафоат
Билгил, мўминлардан баъзи тоифаларнинг дўзахга кириши ҳақ. Албатта Аллоҳ таоло бундай мўминларга нисбатан пайғамбарлар ва сиддиқларнинг шафоатини қабул қилади. Умматнинг уламоси ва солиҳ кишилари, умуман, Аллоҳ таоло даргоҳида мартаба ва чиройли муомалага сазовор ҳар бир банда ўзининг ақли, яқинлари, дўстлари, танишларига шафоат қилиши мумкин.
Эй инсон! Шафоат қилинишга муносиб даражада бўлиш иштиёқи асло кўнглингни тарк этмасин. Ҳеч қачон ҳеч кимни камситма. Чунки, Аллоҳ таоло Узининг дўстлигини бандалари ичига яширган. Сен қайдан биласан, балки кўзларинг назарга илмаётган киши Аллоҳнинг дўстидир?! ;
Эй инсон! Бирорта гуноҳни кичик санама.Чунки, Аллоҳ таоло ғазабини гуноҳлар ичига яширган. Сен қайдан биласан, балки Аллоҳнинг ғазаби сен арзимас деб билган ўша гуноҳ ичра яшириндир.
Эй инсон! Бирорта ибодатни кичкина деб билма. Чунки, Аллоҳ таоло Ўз розилигини тоати ичига яширган. Қаердан биласан, балки сен ҳақир санаётган ибодатда Аллоҳнинг розилиги бордир. Майли, у бир яхши сўз ёки яхши ният ёхуд шунга ўхшаш ибодатлар бўлсин.
Қуръони карим ва ҳадисларда шафоатнинг ҳақлиги хусусида далиллар кўп. Аллоҳ таоло айтади:
«Яқинда Парвардигорингиз сизга (шундай неъматлар) ато этурки, сиз (у илоҳий марҳаматлардан) рози бўлурсиз» (Ваз-Зуҳа, 5-оят).
Амр ибн Ос ривоят қилади: «Расуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Иброҳим алайҳиссаломнинг сўзларини тиловат қилдилар:
«Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар, Бас, ким менга эргашса, ана ўша мендандир (яъни, менинг динимдадир). Ким менга исён қилса, яна Ўзинг мағфиратли, меҳрибонсан (яъни, ундай кимсаларни ҳам ҳақ йўлга ҳидоят қилишга қодирсан)» (Иброҳим, 36-оят).
Исо алайҳиссаломнинг сўзларини тиловат қилдилар:
«Агар уларни азобласанг, улар сенинг ожиз бандаларинг...» (Моида, 118-оят),
Сўнгра қўлларини кўтариб, «умматим, умматим» дея йиғладилар. Шунда Аллоҳ таоло: «Эй Жиброил, Муҳаммаднинг ҳузурига бор, сўрачи, унинг йиғисига нима сабаб бўлди?»
Жибрил алайҳиссалом Расулуллоқнинг ҳузурларига келиб, йиғи сабабини сўради, Расулуллоҳ айтдилар... (Аслида Аллоҳ бу сабабни яхши билгувчидир. Лекин Пайғамбарига хушхабар бериш ва Ўзига аён бошқа ҳикматларга кўра фариштаси Жаброил орқали ҳабиби Мухаммаддан аҳвол сўради).
Кейин Аллоҳ таоло деди: «Эй Жибрил, Муҳаммаднинг ҳузурига бор ва унга: «Биз сизни умматингиздан рози қиламиз ва ўзингизга ҳам ёмонлик бўлмайди» деб етказ» (Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Менга мендан олдингиларга берилмаган бешта нарса берилди:
- бир ойлик масофада бўлганим ҳолда душманимга қўрқув солиб, ғалаба қозондим;
- мендан олдин ҳеч бир пайғамбарга ҳалол қилинмаган ўлжа олиш менга ҳалол қилинди;
- ер юзи мен учун масжид, тупроғи покловчи қилинди (токи умматимдан қайси киши намоз вақтиға етса, борган ерида намозини ўқисин);
-   менга шафоат берилди;
- ҳар бир пайғамбар фақат ўз қавмига пайғамбар қилиб жўнатилди, мен бутун инсониятга пайғамбар қилиб жўнатилдим» (муттафақун алайҳ).
Расули акрам шундай дедилар: «Фахр қилмаған ҳолда айтаман, Қиёмат куни мен пайғамбарларнинг имоми, уларнинг хатиби ва шафоатчиси бўламан» (Термизий, Ибн Можа ривояти).
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #18 : ёоЭм 07, 2007, 10:15:09 am »
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Мен Одам фарзандларининғ саййидиман. Мақтаниш эмас, мен қабрдан энг аввал чиққувчи, энг аввал шафоат қилувчи ва энг аввал шафоат қилинувчиман. «Лива ул-ҳамд» (ҳамд байроғи) менинг қўлимда бўлади. Одам алайхиссалом ва ундан сўнг келганлар мана шу туғ остида тўпланади»(Термизий ва Ибя Можа ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ҳар бир пайғамбарнинг мустажоб дуоси бор. Мен бу дуомни Қиёмат куни умматимнинг шафоати учун асрашни хоҳлайман» (муттафақун алайх).
Ибн Аббос Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганлариии ривоят қилади: «Пайғамбарлар учун олтиндан минбарлар қурилади, улар ана шу минбарларда ўтнрадилар. Мен эса «жаннатга киритишса, мендан сўнг умматим қолиб кетади» деган хавфда минбарга ўтирмасдан, Раббим ҳузу-рида тик тураман ва: «Ё Раббий, умматим» дейман.
Шунда улуғ ва қудратли Зот:
- Эй Мухаммад! Умматингга нима қилишимни хоҳлайсан? -сўрайди.
- Раббим, уларнинг ҳисобини тез қил, мен шафоат этай, дейман Раббимга. Менга жаханнамга жўнатилган кишиларнинг хужжати берилади. Шунда жаҳаннам кўриқчиси Молик: «Эй Муҳаммад, дўзах Раббингнинг ғазабидан қўрқиб, умматингдан бирор кишини жаҳаннамда қолдирмади»(Табароний ривояти).
Пайғамбар алайхиссалом айтадилар: «Қиёмат куни ер юзидаги тош ва қумлардан ҳам кўпрок кишини шафоат қиламан»(Аҳмад ва Табароний ривояти).
Абу Ҳурайра ҳикоя қилади: «Пайғамбар алайхиссаломга гўшт келтиришди. Расулуллох кўйнинг қўл(олд сони)ни яхши кўрардилар. Ундан узиб едилар. Сўнгра шундай дедилар: «Мен Қиёмат кунида пайғамбарларнинг саййиди бўламан. Бунинг сабабини биласизми? Аллоҳ аввалгилару охиргиларни бир тепаликка тўплайди. Улар нидо қилувчининг овозини эпштадилар, кўзлар уларни кўради, қуёш уларга яқинлашади. Одамлар ғам ва қайғудан тоқат қилиб бўлмас даражага етадилар. Шунда одамлар бир-бирига: бошингизга не савдолар тушганини англамаяпсиз, сиз учун Раббингиз ҳузурига шафоат сўраб борадиган кишини кўрмаяпмисиз?!- деб қолишади. Улар Одам алайхиссаломнинг олдига бориб: «Сен бутун инсониятнинг отасисан. Аллоҳ таоло сени яратди ва жон ато қилди. Фаришталарга буюрди, улар сенга сажда қилдилар. Ахволимизга қара, ҳолимиз хароб, Парвардигоринг ҳузурида биз учун шафоат тила». Одам алайҳиссалом уларга деди: «Раббим бугун шундай ғазабдаки, на аввал, на кейин бундай ғазабни кўрмаганман. Парвардигорим мени дарахтга яқинлашишдан қайтарган эди, итоат қилмадим... ўзимни ўйлаяпман, ўзимни! Яхшиси, мендан бошқасининг олдига боринглар, Нуҳ алайҳиссаломнинг олдига боринглар»,
Улар Нух алайҳиссаломнинг олдига келдилар ва: «Эй Нуҳ! Сен ер юзида энг аввалги пайғамбарлардансан. Аллоҳ сени «абдун шакур (шукрли банда) деб номлаган. Аҳволимизга бир қара, Парвардигоринг хузурида биз учун шафоат тила» дейишди. Шунда Нуҳ алайҳиссалом: «Бугун Раббимнинг ғазаби қаттиқ. На олдин, на кейин У Зотнинг бу даражада ғазабланғанини кўрмаганман. Аллох менга дуо қилиш неъматини берди, мен эса қавмимни дуоибад қилдим. Энди ўзимнинг шафоатимни ўйлаяпман, ўзимнинг!
Мендан бошқасининг олдига боринглар, Иброҳим Халилуллоҳнинг олдига боринглар».
Улар Иброҳим Халилуллоҳнинг олдига боришди ва: «Сен Аллоҳнинг пайғамбари ва халилидўстисан. Аҳволимизга қара, оғир кунларга қолдик. Раббингнинг ҳузурида биз учун шафоат тила» дейишди. Шунда Иброхим алайх-иссалом уларга деди: «Раббим бугун шу кадар ғазабдаки, ҳеч қачон бундай ғазабланмаган ва бундан кейин ҳам ғазабланмайди. Мен уч марта ёлғон гапирдим, дея уларни эслатди, энди эса ўзимнинг шафоат қилинишимни ўйлаяпман, ўзимнинг! Мендан бошқасининг олдига боринглар, Мусо алайҳиссаломнииг олдига боринглар!»
Мусо алайҳиссаломнинг олдига бориб: «Эй Мусо! Сен Аллоҳнинг расулисан. Сен Аллоҳнинг элчиси бўлганинг учун, Аллох билан сўзлашганинг учун хам одамлардан афзалсан. Аҳволимизга бир қара, Раббинг ҳузурида бизнинг шафоат қилинишимизни сўра дейишди.
Мусо алайҳиссалом деди: «Бугун Раббим шу даражада дарғазабки, ҳеч қачон бундай бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Мен ўлдирига буюрилмаган жонни ўлдирдим, ўзимнинг шафоатимпи тилайман, ўзимнинг..! Мендан бошқасининг олдига боринглар, Ийсо алайҳиссаломнинг олдига боринглар!»
Улар Ийсо алайҳиссаломнинг олдига бориб: «Эй Ийсо! Сен Аллоҳнинг расули ва Аллоҳнинг Марямга етказган сўзи ҳамда Унинг томонидан бўлган руҳ соҳибисан, бешикдалингдаёқ одамлар билан гаплашгансан. Бизга бир қара, ҳолимиз хароб. Раббинг ҳузурида бизнинг шафоат қилинишимизни сўра» дейишди.
Шунда Ийсо алайҳиссалом: «Ҳеч качон Раббим бугунгидек ғазабланмаган ва бундан кейин хам ғазабланмайди, дея биронта гуноҳини эслатмасданоқ ўзимнинг шафоатимни тилайман, ўзимнинг!» деди. Кейин айтди: «Мендан бошқасининг олдига боринглар, Мухаммад алайхиссаломнинг олдига боринглар!»
Улар менинг олдимга келиб, дейишади: «Эй Муҳаммад!
Сен Аллохнинг расули, пайғамбарларнинг охиргисисан. Аллоҳ сенинг олдинги ва кейинги гуноҳларингни мағфират қилган. Холимиз хароб, Раббинг ҳузурида бизни шафоат эт...»
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #19 : ёоЭм 07, 2007, 10:16:26 am »
Шунда мен Аршнинг остига бориб, Раббимга сажда қилган ҳолда йиқиламан. Кейин Аллох таоло хали хеч кимга изхор этмаган энг гўзал мақтов ва саноларни менга билдиради ва: «Эй Мухаммад, бошингни кўтар, Сўра, сўраганинг берилади, шафоат зт, шафоатинг қабул қилипади». Бошимни саждадан кўтариб: умматим, умматим, ё Раббий, дейман.
«Эй Муҳаммад, дейди Парвардигорим, умматингдан беҳисоб кишини жаннатнинг ўнг томондаги эшикларидан киритаман...»
Кейин Пайғамбар алайҳиссалом: «Нафсим измида бўлган Зотга қасамки, жаннатнинг иккала эшиги орасидаги масофа Макка ва Хумайр ёки Макка ва Бусра ораси қадар кенгдир» (муттафақун алайх)
Бошқа бир ҳадисда хам айни матн ворид бўлган. Фақат унда Иброҳим алайҳиссаломнинг «учта ёлғони» келтирилади: юлдузлар хусусида «бу менинг Раббим» дегани; қавмининг бутларига нисбатан айтган «бу ишпи уларнинг каттаси - мана бу «ҳайкал» қилди» деган сўзлари(Анбиё, 63-оят); «Албатта мен (вабо) касалига йўлуқкувчидирман»(Вас-соффат, 88-89-оятлар).
Бу Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва салламнинг шафоатларидир. Шунингдек, бу умматнинғ олим ва солих кишилари ҳам шафоат килишга ҳақли бўладилар. Пайғамбаримиз айтадилар: «Умматимдан бир кишининг шафоати билан Рабиъа ва Музир қабристонидагилардан хам кўпроқ кишилар жаннатга киради»(Термизий, Иби Можа, Хоким ривояти).
Расули акрам дедилар: «Бир кишига «тур, эй фалончи, шафоат қил» дейилади. У киши туриб, қабиласини, ахли байтини, бир ё икки кишини амали миқдорида шафоат этади(Термизий ривояти).
Анас ибн Молик Пайғамбар алайхиссаломдан ривоят қилади: « Қиёмат куни жаннат ахлидап бўлган бир киши дўзах аҳлига кўринади. Шунда дўзах аҳлидан бўлган бир киши уни чақириб:
-   Эй фалончи, мени танидингми?-дейди.
- Йўқ, Аллоҳ ҳаққи, сени таниёлмаягшан, жавоб қилади унга жаннатий киши.
- Дунё ҳаётида енимдан ўтиб кетаётиб, бир қултум сув сўраган эдинг. Сув бериб, чанқоғингни босган эдим.
-   Энди танидим.
- Шу яхшилигим хаққи, Парвардигоринг ҳузурида менга шафоат тила.
Шунда бу жаннатий Аллоҳ таолога илтижо билан дейди: «Мен дўзах ахлига кўринганимда бир киши: «Мени танийсанми?» деди. Мен уни таниёлмаётганимни айтдим. У менга: «Дунёда сув сўраган пайтингда сени сувга қондирган кишиман, Раббингдан мен учун шафоат тила» деди. Эй Раббим, у кишига мени шафоатчи қил».
Аллох таоло дўзахий киши учун сўралган бу шафоатни қабул қилди ва уни дўзахдан чиқаришга амр этди. Бас, у жаҳаннамдан халос қилинди.(Дайламий ривояти).
Анас ибн Молик Пайғамбар алайҳиссаломдан гаундай ривоят қилади: «Қайта тирилиш куни қабрдан энг аввал чиқадиган инсон менман. Парвардигор ҳузурига бораётганларида уларнинг хотиби — сўзловчиси хам менман. Умидсизликка тушганларида уларга хушхабар берувчи хам менман. Ўша куни «ҳамд туғи» менинг қўлимда бўлади. Фахр-ланиш эмас, Раббимга Одам фарзандлари ичида энг ҳурматлиси ҳам мен бўламан»(Термизий ривояти).
Расулуллох соллаллоху алайҳи ва саллам айтдилар: «Мен улуғ ва қудратли Раббимнинг ҳузурида тураман. Жаннат кийимларидан бирини кияман. Кейин Аршнинг, мендан бошқаси турмайдиган, ўнг томонидаги мақомни эгаллайман» (Термизий ривояти).
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳума деди: «Расулуллоҳ саҳобаларидан бир гуруҳи сарвари оламни кутиб ўтиришган эди. Расулуллоҳ чикдилар, уларга яқинлашдилар, уларнинг шундай мазмунда суҳбатлашаётганини эшитдилар:
- Ажабо! Улуғ ва кудратли Аллоҳ Ўзи яратган инсон, Иброхимни Ўзига халил — дўст қилди.
- Мусо алайхиссаломнинг Яратувчи Зот билан сўзлашганига нима дейсизлар?!
- Ийсо алайҳиссалом Аллохнинг сўзи ва У Зот томонидан бўлган рух соҳибидир!
-   Аллоҳ Одам алайҳиссаломни танлади!..
Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва саллам уларга салом бердилар ва шундай дедилар: «Сўзларингизни тингладим. Иброхим алайҳиссаломиинг Аллохнинг халили эканлиги сизни ҳайратлантиряпти. Ҳа, Мусо Аллох билан сирлашди, Ийсо Аллох томонидан бўлган руҳ ва Унинг сўзидир. Ҳа, Аллоҳ таоло Одамни танлади.
Огоҳ бўлинг, мен Аллоҳшшг ҳабибиман. Фахрланиш эмас, Қиемат кунида ҳамд байрошни кўтарувчи менман. Фахрланиш эмас, Қиёмат кунида энг аввал шафоат қилувчи ва энг аввал шафоат қилинувчиман. Фахрланиш эмас, жаннат(эшиги)халқасшш энг биринчи ушловчи менман. Аллоҳ менга жаннатини очади. Мен ва мен билан бирга фақир мўминлар у ерга киради. Фахрланиш эмас, мен аввалгилару охиргиларнинг энг хурматлисиман, ха, бу фахрланиш эмас» (Термизий ривояти).

iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #20 : ёоЭм 07, 2007, 10:18:04 am »
Ҳавзи Кавсар

Билгил! Кавсар ҳовузи улуғ ҳурматдир. Бу улуғ ҳурмат пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга тегишлидир. Ҳовузнинг тавсифи ҳадисларда батафсил изохланган. Умидимиз, Аллоҳ таоло бизни бу дунёда ҳовуз ҳакдда хабардор қилиш ва охиратда унинг тотини тотиш билан ризқлантирсин.
Бу ҳовузнинг сифатларидан бириси ундан ичган одам ҳеч қачон чанқамайди. Анас ибн Молик шундай ривоят қилади: «Расули акрам озгина мудрадилар. Кейин табассум қилган ҳолда бошларшш кўтардилар.
-   Эй Аллоҳнинг расули, нега куляпсиз?-дедик.
- Хозиргина менга оят нозил бўлди, дедилар ва Кавсар сурасини охиригача ўқидилар, сўнгра — Кавсар нима экашшгини биласизларми? дея сўрадилар.
-   Аллоҳ ва расули билгувчирокдир, дедик.
- Кавсар бу улуғ ва қудратли Раббим менга ваъда этган жаннатдаги дарёдир, унга кўп хайр ёғилади. Дарёнинг ёнида ҳовуз бор. Қиёмат кунида умматим у ҳовуз атрофида тўпланади. Ҳовузга (тегишли) идишларнинг адади осмондаги юлдузлар қадардир»(Муслим ривояти).
Анас розийаллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломдан шундай ривоят қиладилар: «Жаннатда юрган эдим, кўзим бир дарёга тушди. Дарёнинг икки четида ичи ғовак инжулардаи ясалган қуббалар бор эди. «Бу нима, эй Жибрил?» деб сўрадим. «Бу Раббингиз сизга берган Кавсардир» деди у ва қулини ҳовузга ботирди. Ҳовузнинг лойи хушбўй мушкдан эканшш кўрдим» (Термизий ривояти).
Яна Анас розийаллоху анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳовузимнинг, икки чеккаси орасидаги масофа Мадина ва Санъо ёки Мадина ва Аммон орасидаги масофа қадардир» (Муслим ривояти).
Ибн Умар шундай ривоят килади:«Аллоҳ таолонинг: «(Эй Муҳаммад), албатта Биз сизга Кавсарни ато этдик»(Кавсар, 1) ояти нозил бўлгач, Расулуллоҳ дедилар:«У (Кавсар) икки қирғоғи олтиндан бўлган дарёдир. Унинг суви сутдан оқ, асалдан ширин, мушкдан хушбўйдир. Кавсарнинт суви инжу ва маржон қоялар узра окдди»(Термизий ривояти).
Расулуллохнинг мавлоси (озод қилган қули) Савбон Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилади: «Ҳовузим(нинг катталиги)Адандан Амманул Болқонгача бўлган масофа қадардир. Унинг суви сутдан оқ, асалдан ширин, қадахдари осмондаги , юлдузлар ададичадир. Ким ундан бир қултум ичса, хеч қачон чанқамайди. Ҳовуз лабига энг аввал борадиган одамлар фақир муҳожирлардир». Шунда Умар ибн Хаттоб:
-   Ким улар, эй Аллоҳнинг расули? деди.
- Уларнинг сочлари тўзғиб, чангларга беланган, кийимлари кирдир. Улар бой-бадавлат аёлларга уйланмаган. Уларга (дунё) ховлиларининг эшиклари очилмайди, дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам» (Термизий ривояти).
Бу ҳадисни эшитган Умар ибн Абдулазиз шундай деган-ди:«Аллохға қасамки, мен ўзига тўқ аёлларга уйландим, Абдулмаликнинг қизи Фотимани никоҳимга олдим. Менга дунёнинг барча эшиклари очиқ. Демак, мен Кавсар лабига аввал боргувчилардан эмасман. Факат Аллоҳ менга раҳм килсагина, у сафда бўлишим мумкин. Шубҳасиз, энди то сочим чангларга беланиб, пахмоқ бўлиб кетмагунча бошимга хушбўй нарсалар сурмайман. То кирланиб кетмагунча эгнимдаги кийимни ювмайман».
Абу Зардан шундай ривоят қилинади:«Пайғамбар алайҳиссаломдан Ҳовузнинг идишлари ҳақида сўрадим, дедилар:«Муҳаммаднинг жони Уники бўлган Зотга қасамки, (Ҳавзи Кавсар) идишларининг сони булутсиз, ёп-ёруғ осмонда порлаган юлдузлардан ҳам кўпроқдир. Ундан ичган одам чанқамайди. Ховузга сув куядиган охирги икки тарновнинг боши жаннатда. Ховузнинг узунлиги эни билан баробар бўлиб, у Аммон билан Ийла орасидаги масофага тенг. Ҳовузнинг суви сутдан ок, асалдан шириндир» (Муслим ривояти).
Сумрадан Расулуллоҳнинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Хар бир пайғамбарнинг ўз ҳовузи бор. Улар ҳовуз бўйида умматининг кўплиги билан фахрланишади. Албатта мен умид қиламанки, ҳовуз бўйида менинг умматим кўп бўлади»(Термизий ривояти).
Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умидлари. Аллоҳнинг ҳабиби, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом умматидан шунчалик умидвор бўлса, биз нега ҳовуз бўйига келувчилар жумласидан бўлишни умид килмайлик! Лекин ўзни умид қилувчилар жумласига кўшиб, аслида курук орзу-хаёлларга алданувчилардан бўлиб қолишдан Аллоҳ асрасин.
Хосилдан умидвор киши ерни юмшатиб текислайди, ерга уруғ сочиб, кейин уни суғоради. Сўнгра экинларнинг ердан униб чикшдини, то йиғим-терим пайтигача ҳосилни ҳар қандай офатлардан омон сақлашини Аллоҳнинг фазлидан умид қилади. Кимки ерни ҳайдаб юмшатишни, уруғ сочиб, унга сув очишни тарк этса-ю, экинларнинг бошоклашини, дарахтларнинг гуллаб, мева тугишини Аллохдан умид қилса, у Аллоҳнинг фазлини умид қилувчилар жумласидан эмас, балки орзу-хаёлларга алданган кимсадир.
Афсуски, аксар кишиларнинг умиди ғурур(алданиш) ва ғафлатдан бошқа нарса эмас. Умид этилган шпнинг тадбирини қилмасдан фақат Аллоҳнинг фазлини кутиш дунёга алданишдан хатарлироқдир.
«Эй инсонлар, албатта Аллоҳнинг(қайта тирилтириш ва бу дунёда қилиб ўтилган яхши-ёмон амалдарнинг мукофот жазосини бериш тўғрисидаги) ваъдаси ҳақ(ваъдадир). Бас, ҳаргиз сизларни ҳаёти дунё алдаб қўймасин! Ва ҳаргиз сизларни Аллоҳ(барча гуноҳларни кечиб юбораверади,-деб) алдагувчи (шайтон)алдаб қўймасин!» (Фогир, 5-оят).
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #21 : ёоЭм 07, 2007, 10:19:52 am »
Жаҳаннам ва унинг даҳшатлари

Тугаб битаётган дунёнинг ташвишларига алданаётган, эй ғофил нафс! Сен энди буткул ташлаб кетаётган ўткинчи уйнинг змас, балки абадий колиш учун кўчиб ўтаётган охират уйингнинг ғамини е! Чунки ҳар бир инсоннинг жаҳаннамга туширшшши сенга яхши маълум:
«Ҳеч шакшубҳа йўқки, Биз Ўзимиз унга(жаҳаннамга) киришга лойиқроқ бўлган кимсаларни жуда яхши билгувчидурмиз. Сизлардан ҳар бирингиз унга тушгувчидирсиз.(Бу) Парвардигорингизга(яъни, у Зотнинг амрига биноан) вожиб бўлган ҳукмдир. Сўнг Биз тақводор бўлган зотларни(ундан) қутқарурииз ва золии кимсаларни тиз чўккан ҳолларида(жаҳаннамда) қолдирурмиз» (Марям, 70-72-оятлар).
Демак, барчанинг, жумладан сенинг хам жаханнамга тушишинг аниқ, ундан нажот топишинг эса гумон. Боришинг аник бўлган жойнинг қўрқинчини қалбдан ҳис қил, шояд ундан нажот топсанг.
Қиёмат даҳшатларигот бошдан кечираётган халойиқнинг аҳволини тасаввур қил. Улар қайғу ва қўркднч ичра тик ҳолатда котиб қолишган. Қиёмат ҳақида эшитганлари кўзлари ўнгида содир бўляпти, шафоат кутишади. Ўша пайт мужрим — гуноҳкор бандаларнинг атрофини зулмат қоплайди. Бирдан уларнинг устига олов ёлкини «кўлка» ташлайди. Жаҳаннамнинг ҳовурли нафасини эшитадилар. Бўкирикка ўхшаш бу нафасдан ғазаб учқунлари сачрайди. Ана ўшанда мужрим бандалар ваъда этилган ҳалокатга узил-кесил ишонадилар. Умматлар тиз чўккан холларида келтирилади. Ҳатто дўзахдан нажот топганлар ҳам қўрқувдан дир-дир титрашади. Шунда азоб фаришталаридан бири чиқиб, нидо қилади:«Дунёда нафсини орзу-ҳаваслар билан алдаб, ёмон амаллар билан умрини зое қилган фалончининг ўғли фалончи қани?!» Қалбларга тахдид солиб, улкан калтаклар билан уни қаттиқ азоб сари хайдашади ва «мана бу азобни тотиб кўргин» дея уни жаҳаннам қаърига юз тубан улоқтиришади. Бу тор, коронғу, хатарларга тўла уйни маскан тутганлар у ерда абадий тутқун бўлишади. У ерда оловлар ёнади, у ердагиларнинг ичадиган сувлари қайноқ, у ердагиларнинг қароргоҳи — жаҳаннам. Жахан-нам аҳли ўлимни орзу қилишади, лекин у ердан қутулиш-нинг имкони йўқ. Арқоннинг у учини бу учига боғланганидек, уларнинг оёқлари ёноқларига боғланади, юзлари гуноҳ зулматидан қорайиб кетади. Улар дўзахнинг у бурчию, бу бурчидан бақирашади: «Эй жазо Кунининг подшоҳи! Азобларинг ҳақ бўлди, темир гурзилар бизни эзди, териларимиз куйди. Эй салтанатнинг танҳо эгаси! Бизни жаҳаннам-дан халос эт. Энди биз зинҳор гуноҳ йўлига қайтмаймиз». Шунда азоб фаришталари дейди: «Хайҳот! Орзулар вақти ўтди. Энди сизлар учун бу хорлик диёридан чиқиш йўқ. Боринг, ичкарироқ киринг, гапирмангиз. Агар у ердан чиқарилсангиз, албатта яна манъ қилинган ишларга қайтасиз». Улар ноумид бўладилар, Аллохга яқин бўлатуриб, фурсатни бой берганларига афсус чекадилар. Кошки бу надоматлар фойда берса! Улар юзлари тубан, мағлуб холда боришади. Устларида ва остларида ҳам, ўнгу сўлларида ҳам - олов! Улар олов денгизига ғарқ. Уларнинг таоми олов, шароби олов, либоси олов, тўшаклари ҳам оловдан. Улар қора мойдан бўлган кийимлари билан аланга ичра крлиб, оғир занжирлар ва гурзилар зарбидан азоб чекадилар. Тор йўлаклардан тубанликка тушиб кетаверадилар, зулмат пардаси уларни изтиробга солади. Олов қозони қайнатган каби жаҳаннам уларни қайнатади. Улар ҳўнграб, ўлимни чорлайдилар.Чорлагани сайин бошлари узра қайноқ суюқ-лик қуюлади. Бу қайноқ суюқлик уларнинг ичи ва териларини эритиб гоборади. Темир гурзилар пешоналарини парчалайди, оғизларидан йиринг оқади, жигарлари иссикдан ёрилиб кетади. Қорачиқлар ёноқларга оқиб тушади, ёноқ-ларнинг эти силинади, сочу туклар теридан бир-бир юлинади. Терилар куйиб жизғанак бўлганидан сўнг қизиб турган этларга қайтадан тери қопланади. Суяклар этдан ажралади. Томир ва асаб толалари билан боғланган тириклик ришталаригина қолади. Улар ҳам оловнинг шиддатли ховуридан куриб боради.
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #22 : ёоЭм 07, 2007, 10:20:42 am »
Азоблар ичра тўлғонастган жаҳаннамийлар ўлимни орзу қилади, лекин ўлолмайдилар. Айтчи, юзлари иссикдан қопқора тусга кириб, кўзлари кўр, тиллари соқов бўлиб қолган, беллари синиб, суяклари парчаланган, қулоқлари кесилиб, терилари титилиб кетгап, қўллари бўйиига, боши ва оёғи бир-бирига чирмаб ташланганларга кўзинг тушса, ҳолинг не ксчади?
Улар жаҳаннамга юзлари билан судралиб борадилар, қорачиқларига темир тиканлар босилади. Ўтнинг ёлқини аъзоларининг ич-ичигача ўрлайди. Дўзахнинг илон ва чаёнлари баданларига ёпишади.
Кел, дўзахийлар кўрадиган даҳшатларга яқинрокдан назар сол, жаханнам водийлари ва даралари хусусида тафаккур эт.
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:«Жаханнамда етмиш минг водий, ҳар водийда етмиш минг дара, ҳар дарада етмиш минг илон ва чаён бор. Кофир ва мунофиқлар бу водию дараларнинг барчасидан ўтмагунча, жаханнамнинг ниҳоясига етмайди»(Ибн Коний ривояти).
Али каррамаллоқу важхаҳу ривоят қилади: «Расули акрам шундай деган эдилар:
-   «Жуббул хузн»га тушиб қолмаслигингиз учун Аллоҳдан панох тилангиз.
-    «Жуббул ҳузн>> нима? дея сўралди.
- У жаҳаннамдаги шундай водийки, жаҳаннамнинг ўзи ҳар куни етмиш марта ундан наноҳ тилайди. Аллоҳ таоло бу водийни риёкор қорилар учун ҳозирлаб қўйгандир, дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» (Ибн АдиЙ ривояти).
Жаҳаннамнинг кенглиги ва у ердаги қуйилашиб борувчи водийларнинг сони дунё водийлари ва ундаги шаҳват (дунёвий истак)ларнинг ададига мувофик келади.  Банданинг гуноҳга восита бўладиган аъзоси нечта бўлса, жаҳаннам эшикларининг сони ҳам шунчадир. Бу эдшклар устма-уст қурилган.  Улар куйидаги тартибда жойлашгап бўлиб, энг тепадаги эшикнинг номи - Жаҳаннам,  Сақар, Лаззо, Хутома,  Саъир,  Жаҳим ва Ховийа деб аталади.  Ҳовийанинг чукурлиги худди дунё шаҳватлари каби тубсиздир. Шунингдек, дунё ҳаётида бир узв ўзидан каттароқ бошқа
узвга бориб улангани каби жаҳаннамдаги Ҳовийа ҳам ўзидан чукурроқ Ҳовийага бориб уланаверади.
Абу Ҳурайра айтади:  «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам билан бирга эдик. Дафъатан гумбурлаган сасни эшитдик. Шунда Расули акрам:
-   Бу нима биласизларми?- сўрадилар.
-   Аллоҳ ва расули билгувчироқдир, дедик.
- Бу етмиш йил олдин жаҳаннамга ташланган тошдир, ҳозир унинг қаърига етди, дедилар Расули акрам» (Муслим ривояти).
Энди тубанлашув поғоналаридаги тафовутга хам бир назар сол. Чунки охират уйи даражот ва фазилатларга бой қароргоҳдир. Зеро, мана шу ҳаётда ҳам бандалар дунёга мухаббат жиҳатидан фарқланадилар. Кимдир дунёга муккасицан кетиб, унга буткул ғарк бўлади, кимдир маълум чегарада тўхтайди,
Шунингдек, жаҳаннам олови комига тортилиш даражаси ҳам тафовутлидир. Аллоҳ зарра мисқолича зулм қилмайди. Дўзахга тушган барча кишиларнинг азоби бир хил  эмас. Балки ҳар бир дўзахийнинг азобланиш даражаси исёну гуноҳига қараб маълум доирада чегараланган. Агар азоби энг кам дўзахийга бутун дунё тўлалигича берилса, азоб шиддатиии камайтириш учун у ўша дунёнинг ҳаммасини фидо қилган бўларди.
Пайғамбар алайҳиссадам айтдилар: «Қиёмат кунида дўзах ахли тортадигаи азобнииг энг енгили - ўтдан кавуш кийиш, кавушнинг ҳарорати мияни қайнатади» (муттафақун алайҳ).
Бас, шундай экан, бу азобларни ўзига енгил санаётганлардан қандай ажабланмаслигинг мумкин?! У азобларни ўзига шиддатли билаётган инсондан эса нега ибратланмайсан? Жаҳаннам азобининг шиддатидан шубҳага бораётган бўлсанг, қани, бармоғингни ўтга яқинлаштир ва жаҳаннам азобини шунга қиес эт. Энди билгинки, сен бу қиёсда адашдинг. Чунки, дунё олови жаҳаннам оловига ўхшамайди. Аммо бу дунёда энг қаттиқ жисмоний азоб ўтнинг куйдиришидир. Шу азоб орқали жаҳаннам нелигини англағандай бўламиз. Лекин бу англаш нақадар ноқис! Агар жаҳаннам аҳли дўзахда дунё оловини топса, жаҳаннам оловидан қочиб, ўзларини дунё оловига урган бўлар эдилар. Хабар-ларда келишича, дунё олови етмиш марта раҳмат суви билан ювилғанидая сўнг дунё ахли тоқат қиладиган даражага етди (Ибн Абдулбар ривояти).
iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн binti Muhammad

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 89
  • Баҳо: +2/-0
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #23 : ёоЭм 07, 2007, 10:23:21 am »
Пайғамбар алайҳиссалом жаҳаннам оловини шундай сифатлайдилар: «Аллоҳ таоло жаҳаннамга минг йил ёнишни буюрди, хатто олов қизарди. Кейин яна минг йил ёнишга буюрди, олов оқарди. Сўнг яна минг йил ёнишга буюрди, олов қорайди. Жаҳаннам қоп-қора, зимистондир» (Термизий ривояти).
Пайғамбар алайҳиссалом хабар берадилар:«Дўзах Раббига шикоят қилди: -Эй Раббим, ўзим ўзимни еяпман. Пар-вардигори олам унга икки марта нафас олишга изн берди: ёз ойида бир марта ва қиш ойида бир марта. Ёз мавсумидаги энг иссиқ кун жаханнамнинг хароратидандир. Қиш мавсумидаги энг совук кун жаҳаниамнинг замҳарир совуғидандир» (муттафақун алайҳ),
Анас ибн Молик айтади: «(Қиёмат куни) дунё ҳаётида тўкин-сочин яшаган кофирлардан бири келтирилади ва фаришталарга:
- Уни жаҳаннам оловига бир тиқиб олинг! дея буюрилади. Ўтга кириб чиққандан сўнг ундан:
- Дунё ҳаётида ҳеч тўкинлик кўрдингми? деб сўралади.
-   Йўқ, дейди.
Дунё ҳаётида энг кўп озор ва зарар кўрган одам келтирилади ва фаришталарга:
- Уни жаннатга бир киритиб олинг, дея амр қилинади. Сўнгра унга:
- Дунё ҳаётида ҳеч ёмонлик кўрдингми? деб сўралади.
-   Йўқ, асло, дейди у».
Абу Ҳурайра айтади: «Агар юз минг ёки ундан-да кўпрок киши жамланган масжид ичида жаҳаннам аҳлидан биттаси бир марта нафас олса, масжид аҳлининг барчаси ўша заҳоти тил тортмай ўлган бўларди».
«Уларнинг юзларини ўт куйдириб, бадбашара бўлиб қолгувчидирлар» (Мўминин, 104) ояги хусусида олимларидан бири дейди: «Бу жаҳаннам оловининг бир марта куйдиришидир. Шу куйдиришда этлар суякдан ажраб, тў-пиққача шилиниб тушади».
Жаҳаннам аҳлининг баданларидан оқаётган бадбўй йирингларни кўз олдингга келтироласанми?! Улар ўша сассиқ йирингларга ғарқ бўлишган. Абу Саид Худрий Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Агар жаҳаннам йирингидан бир пақири дунёга тўкилса, бутун ер аҳли бадбўй, сассиқ ҳидга кўмилган бўларди>>(Термизий ривояти).
«Унинг(яъни, ҳар бир кофир кимсанинг) олдида жаҳаннам бордир. (Жаҳаннамда) унга йирингли сувдан берилганида, уни ютмоқчи бўлади-ю (томоғидан) ўтказолмайди, унга ҳар томондан ўлии келади-ю, у ўлолмай-ди...» (Иброҳим, 16-17-оятлар).
«...Агар улар (ташналик шиддатига чидолмай) сув сўрасалар, уларга эритилган (доғланган) ёғ каби юзларни куйдиргувчи сув берилур. Нақадар ёмон ичимлик у, нақадар ёмон жой у» (Каҳф, 29-оят).
Кейин уларнинг «заққум» деб аталмиш таоми хусусида фикр эт. Аллоҳ таоло деди:
«Сўнгра албатта сизлар, эй (қайта тирилишни) ёлғон дегувчи гумроҳлар! Шак-шубҳасиз, (жаҳаннамнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахтидан егувчи, ундан қоринларингизни тўлдиргувчидирсизлар. Сўнг унинг устига қайноқ сувдан ичгувчи, (ичганда ҳам) ташна, тўймас туялар каби ичгувчидирсизлар!» (Воқеа, 51 55-оятлар).
«Дарҳақиқат, у дўзах қаърида ўсадиган бир дарахтдир. Унинг бутоқлари (даги мевалари хунукликда) худди шайтонларнинг бошларига ўхшар. Бас, улар (яъни, дўзахилар) албатта ундан еб, қоринларини тўлдиргувчидирлар. Сўнгра албатта улар учун унинг (Заққум меваларининг) устига қайноқ сувдан аралаштирилур (яъни, уларга мажбуран қайнаётган сув ичирилур). Сўнгра албатта уларнинг яна қайтадан дўзахга қайтишлари бордир»(Яъни, қайноқ сув уларнинг бутун ички аъзоларини куйдириб битганидан сўнг энди дўзах ўти уларнинг баданларини куйдирур)» (Вассоффот, 64-68-оятлар).
«(Улар) қизиган дўзахга кирур! Қайнаб турган бу лоқдан суғорилур!»  (Ғошия, 4-5-оятлар).
«Зеро, Бизнинг даргоҳииизда (кофирлар учун тайёрлаб қўйилган) кишанлар ва (уларни куйдириб азоб бергувчи) олов-дўзах бордир! Ва (томоққа) тиқилгувчи (йиринг ва қон каби) «таом» ҳамда аламли азоб бордир!»
(Муззаммил,  12- 13-оятлар).
Ибн Аббос Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Агар дунё денгизларига «заққум» нинг бир томчиси тўкилса, дунё аҳлининг бутун ҳаётини бузади» (Термизий ривояти).
Бир томчиси шунчалик бўлса, таоми «заққум» бўлган кишининг ҳоли не кечаркан?!
Анас айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Аллоҳ сизларга тарғиб этган нарсаларга рағбат қилинг. Аллох сизларни қўрқитган нарсанинг азобидан, жазосидан, жаҳаннамдан сақланинг. Агар сиз яшаётган бу дунёга жаннатдан бир парча тушса, ҳаётингиз ниҳоятда гўзал ва кўркам бўлиб кетарди. Агар унга дўзахдан бир парча тушса, бутун ҳаётингиз булғанган бўларди» (Байҳақий ривояти).
Абу Дардо Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганлигини айтади: «Жаҳаннам аҳли жаханнам азоблари баробар очликка дучор этилади. Улар таом сўрайдилар. Уларга озиқ бўлмайдиган, очликни зиёда қиладиган «зарийъ» (заҳарли ва бадбўй тикансимон ўсимлик)дан бўлган таом берилади. Улар «таом, таом» деб бақиришади. Шунда уларга томоқларини бўғадиган таом берилади. (Дунё ҳаётида) томоққа нимадир тиқилиб қолганида уни сув билан ютиб юборганларини эслаб, сув сўрайдилар. Уларга тсмир чангакларга илинган идишларда қайноқ сув узатилади. Идишга яқинлашишлари билан чангакнинг ҳовурли тафти юзларни ёндиради, ичган сувлари тамоми аъзоларини куйдиради. Кейин улар бир-бирларига: «Жаҳаннамнинг қўриқчиларини чорланглар» деб қолишади.

iz ilmni Allohdan boshqa uchun o'rganmoqchi bo'ldik, ammo ilm Allohdan boshqasi uchun bo'lishdan bosh tortdi
                                                         Ulamolardan biri...

Оффлайн Muslima_subh

  • Форум фахрийси
  • Сообщений: 1058
  • Баҳо: +60/-0
  • Пол: Женский
  • OILALI
    • Pazanda
Re: ЎЛИМДАН СЎНГ-II(Имом Ғаззолий)
« Ответ #24 : ёоЭм 07, 2007, 04:19:01 pm »
«(Шунда) дўзахдаги кимсалар жаҳаннам қўриқчиларига :«Парвардигорингларга дуо қилинглар, бизлардан бирон кунлик азобни енгиллатсин», деб ёлворганларида, улар айтдилар: «Ахир сизларга пайғамбарларингиз аниқ ҳужжатлар билан келмаганмидилар?!». «Ҳа, (кел-ган эдилар, лекин бизлар уларни ёлғончи қилган эдик)» деди улар. (Шунда фаришталар уларга) айтдилар: «У ҳолда ўзларингиз дуо-илтижо қилаверинглар. Кофирларнинг дуо-илтижолари албатта залолатдадир(яъни, бефойдадир)» (Ғофир, 49-50-оятлар).
«Парвардигоро, бизларни (жаҳаннамдан ҳаети дунёга) чиқаргин. Бас, агар яна (куфр ва туғёнга) қайтсак, у ҳолда шак-шубҳасиз, (ўз жонимизга) жабр қилгувчидирмиз(яъни, жаҳаннам азобига лойиқдирмиз).(Аллоҳ) айтди: «(Жаҳаннамда) хор бўлингиз ва Менга сўз қотмангиз» (Мўминун, 107-108-оятлар).
Ўшанда улар оҳу фарёд қилиб, туганмас ҳасратга ботадилар.
«Унинг(яъни, ҳар бир кофир кимсанинг) олдида жаҳаннам бордир. (Жаҳаннамда) унга йирингли сувдан берилганида, уни ютмоқчи бўлади-ю,(томоғидан) ўтказолмайди, унга ҳар томондан ўлим келади-ю, ўлолмайди. Унинг ортида (бундан-да) оғир азоб бордир» (Иброҳим, 16-17) ояти хусусида Пайғамбар алайҳиссаломяипг шундай деганларини Абу Умома ривоят қилади: «Унга йирингли сув яқинлаштирилганида, жирканади. Янада яқинлаштирилганида юзи (ўтдек) ёнади. (Қайноқ сув) бош терисига тўкилади. Ичган сувлари ичакларини ёриб юборади, парча-парча бўлган ичаклар унинг орқасидан тушади». Аллоҳ таоло дейди:
«(Жаннат ахkи бўлган тақво эгалари) дўзахда мангу қоладиган ва (у жойда) қайноқ сув билан суғорилиб, у(сув ичакларини бўлак-бўлак қилиб ташлаган (кофир) кимсалар каби бўлурми?!» (Муҳаммад, 15-оят).
Жаҳаннамнинг илон ва чаёнлари тўғрисида ҳеч ўйлаганмисан? Уларнинг заҳарлари ўткир, кўринишлари қўрқинчли, совуқ қарашларидан баданлар музлайди. Уларнинг ҳамла билан ташланиб, чақиб-чакиб олишларига қандай чидаш мумкин.
Абу Ҳурайра Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Кимгаки Аллоҳ таоло мол-дунё берса-ю, у мол-дунёсининг закотини адо қилмаса, ўша берилмаган закоти Қиёматда бошидан туки тўкилган, кўзлари ўрнида иккита қоп-кора нуқта бўлган илон сувратида унинг олдида пайдо бўлади. Сўнгра у дўзахийга ўралиб, комига тортар экан, дейди: «Мен сенинг мол-дунёнгман, мен сенинг хазинангман» (Бухорий ривояти).
Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам   Аллоҳ таолонинг ушбу оятини тиловат қилдилар:
«Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарсаларнинг (закотини) беришга бахиллик қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхшилик ҳисобламасинлар! Йўқ, бу қилмишлари ўзлари учун ёмонликдир. Бахиллик қилиб бермаған нарсалари Қиемат кунида бўйинларига ўралажак!» (Оли Имрон, 180-оят).
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:«Дўзахда йўгонлига туянинг бўйнидек келадиган илоплар бор. Улар бир марта чақса, оғриғи қирқ йилгача давом этади. У ерда эгарланган хачирдек чаёнлар бор. Агар улар бир марта чақса, ҳарорати қирқ йил-гача кетмайди. Бу илон ва чаёнлар дунё хаётида бахил, бадхулқ, одамларга азият берувчи кишиларга ёпишади. Кимки бундай ёмон хулқлардан сақланса, дунёда ўхшаши йўқ ўша илонлардан сакланган бўлади» (Аҳмад ривояти).
Азиз биродар, Маъсиятдан тоатга, ғафлатдан зикрга ҳамда Аллоҳ таолога юзланиш каби рамазон хақларини ўтаган ҳолда рамазонга етишлик буюк бир неъматдир!