Автор Тема: Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам уйида бир кун  (Прочитано 6400 раз)

0 Пользователей и 2 Гостей просматривают эту тему.

Оффлайн UmmMubina

  • Энг кўли ширин ошпaз юзер
  • Форум фахрийси
  • Сообщений: 2131
  • Баҳо: +307/-0
  • Пол: Женский
Муаллиф: Абдулмалик Косим
Таржимон: Абу Мухаммад ал Асарий

 Бисмиллахир рохманир рохим

Кириш

Пайгамбарини хидоят ва хак дин билан юборган Аллох таолога хамду-санолар, барча оламга рахмат килиб юборилган пайгамбаримизга, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Бугунги кундаги одамларнинг кўплари ё гулув кетган ва ёки локайд бўлган. Уларнинг айримлари расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хикида гулув кетдилар, охир окибат эса ширк келтириш даражасига етиб бордилар ва ўз эхтиёжларини расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга дуо килиб, Ундан мадад сўрай бошладилар. Баьзилари эса расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг олиб келган йўли ва сийратига эргашишдан гафлатда колиб, У зотни ўз хаёти учун йўл кўрсатувчи маёк ва белги килиб олмади.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг сийратлари ва хаётининг нозик тафсилотларини оммага кулай ва енгил услуб билан якинрок олиб келиш максадида, барчасини ўз ичига олмасада, ушбу сахифаларни тўлдирмокдамиз... Шундай бўлса-да, бу ёзганларимиз расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти ва сифатларининг мўъжизагина дебочасидир. Мен уларни тўлалигича баён килмадим, балки, бугунги кунда одамлар хаётида кўринмай колган деб ўйлаганим хислат ва фазилатларга чекландим.  Хар бир хислат ва фазилатнинг баёни учун икки ёки уч хадис зикр килишга чекландим. Холбуки, расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти — Уммат хаёти, даъват ва хаёт дустури эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам тоат-ибодатда, гўзал ахлок ва хушмуомала хамда макомнинг олийлигида пешво эдилар. Унга Аллох таъолонинг айтган мактови етарлидир: «Сиз улуг ахлок узрасиз».

Ахлуссунна вал жамоа расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни  Аллох кўйган манзилатга кўядилар. У Аллохнинг кули ва расули, дўсти ва танлагани. Уни   болалари ва оталаридан хаттоки ўзларидан кўра кўпрок севадилар. Бирок унинг хакида гулув кетмайдилар, уни хаддан зиёд олкишламайдилар, унинг учун юкорида айтилган манзилати кифоядир.

Биз шу йўлдан кетамиз: мавлидларни пайдо килиб, базмлар уюштирмаймиз. Балки, расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни буюрганларидек севамиз, У зотга буюрганларида итоьат этамиз, кайтарган ва тўхтатган нарсаларидан сакланамиз.

Биз учун  бу дунёда расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни кўриш насиб этмаган, ўртамизда канча – канча асрлар бўлсада, мен Аллох таолодан расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам куйидаги хадисларида зикр килган кишилардан килишини сўрайман. «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Кани энди биродарларимизни кўрсам эдим» — дедилар, Сахобалар: «Биз сизнинг биродарларингиз эмасмизми?» — деб сўрадилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Сизлар менинг сахобаларимсиз. Биродарларимиз эса хануз келмадилар» — дедилар. Сахобалар: «Ё расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам, хануз келмаган умматингизни кандай танийсиз?» — деб савол бердилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Кани айтингчи агар бир кишининг кашка отлари тим кора отлар орасида юрган бўлса у ўз отларини таний оладими?» —дедилар. Сахобалар: «Бўлмасачи, ё Расулуллох» —деб жавоб бердилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам : «Улар тахорат ўринлари порлаган холда келадилар. Мен эса уларни хавзим олдида кутиб тураман» — дедилар» (Имом Муслим  ривояти).

Аллох таъолодан бизларни хам расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг осорларига эргашиш, сийратидан намуна олиш ва суннатидан сипкирганлар каторида килишини, шунингдек, бизларни расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  билан бирга Адн жаннатларида бирга килишини хамда Унга килган хизматлари эвазига катта – катта мукофотлар беришини сўрайман.

Аллох таъоло пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва сахобаларига саловату саломлар йўлласин.

 Абдулмалик ибн Мухаммад ибн Абдуррахмон ал- Косим

Зиёрат

Кадим асрларга кайтиб, ўтган тарих сахифаларини вараклаймиз, унинг сахифаларини  ўкиб, хар бир сатри хакида тафаккур киламиз хамда харфлар ва сўзлар оркали расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларини  зиёрат этамиз...

Биз расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларига кириб, ахволи ва вокеий  холати билан танишиб, унинг сўзларига кулок солайлик хамда пайгамбарнинг уйида факатгина бир кун мехмон бўлиб, дарсу-ибрат олайлик-да, айтилган сўзлар ва  килинган ишлар билан калбимизни ёритайлик...

Одамларнинг билими ошиб, кўп нарсаларни ўкиб, Шарку Гарбни китоблар, мактублар, филмлар ва хужжатлар оша зиёрат эта бошладилар... Биз эса расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйини шаръий зиёрат килишга, унда кўрган ва билган нарсаларимизни хаётимизга жиддий татбик килишга улардан кўра лойикрокмиз. Ёзилажак сахифалар кўп бўлмагани учун хам, расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларида муайян макомлардагина тўхталиб ўтамиз. Шояд бу билан нафсимизни тарбиялаб, уларни хаётимизда татбик килсак.

 Мусулмон дўстим!

Биз ўтган асрлар сахифасини кўзимиз кўрмаган нарсалар билан завкланиш  ва яшаб ўтган инсонларнинг хаётини кўриш учунгина варакламаймиз. Аксинча, Аллох таоълонинг ўз пайгамбарини севиш учун килган амрига итоат этиб пайгамбаримиз  саллаллоху алайхи ва салламнинг хаётини ўкиш, суннатларига эргашиш ва у зотнинг дастури ва йўлларида юриш билан  Аллохга ибодат киламиз. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга бўлган мухаббатнинг энг мухим белгиси эса, унга амр этилган нарсаларида итоат этиш, кайтарган ва тўхтатган нарсаларидан тийилиш, демакдир...

Аллох таъоло расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни пешво ва намуна килди. Шунинг учун хам, У расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга бўйсуниб, итоат этишни фарз килиб деди:

«(Эй Мухаммад ), айтинг: «Агар Аллохни яхши кўрсангизлар, менга эргашинглар, шунда Аллох сизларни (хам) яхши кўради ва гунохларингизни кечиради. Аллох кечирувчи ва рахмли зотдир)» (Оли Имрон: 31);

«Аллохнинг пайгамбарида сизлар, — Аллох ва охиратдан умидвор бўлган хамда Аллохни кўп ёд олган кишилар учун  намуна бордир» (Ахзоб: 21).

Аллох таъоло пайгамбарга итоат этишни Куръон Каримнинг кирикка якин ерида зикр килди (Ибн Таймийя, «Мажмуъул-фатава»:1/4)

Банданинг бахт – саодати, охиратдаги нажоти Аллохнинг пайгамбарига эргашишдадир: «Ким Аллох ва унинг расулига итоат этса остларидан дарёлар окиб турадиган жаннатларга киритади. Улар у ерда мангу коладилар. Бу буюк ютукдир. Ким Аллох  ва унинг расулига осий бўлиб Аллохнинг белгилаб кўйган хадларидан  тажовуз килса, уни абадий коладиган жойи бўлмиш жаханнамга киритади. Ва унинг учун  хорловчи азоб бордир». (Нисо: 13,14)

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ўзларини яхши кўришни иймон халоватига эришиш сабабларидан бири килдилар: «Уч хислат бор. Улар кимда бўлса, у одам иймон халоватини топади:  «Аллох ва расули унга бошкалардан кўра севимлирок бўлса...» (Муттафакун алайх);

«Жоним кўлида бўлган зотга касамки, Мен сизлардан бирингизга отаси ва фарзандидан кўра севимлирок бўлмагунимча, у одам (хакикий) мўъмин бўла олмайди»  (Имом Муслим  ривояти)

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти – покиза хаёт бўлиб, ундан ўрганамиз ва уни хаётимизга татбик этамиз.

Мавзунинг аввалги жойи: ИСЛОМИЙ ФОРУМ » Кутубхона » Китоблар

Оффлайн UmmMubina

  • Энг кўли ширин ошпaз юзер
  • Форум фахрийси
  • Сообщений: 2131
  • Баҳо: +307/-0
  • Пол: Женский
Сафар

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйи томон сафар килиш, ул зотнинг хаётининг икир-чикирлари ва муомала санъанити кўриш аслида ўта кизикарли иш. Энди биз шу иш ортидан ажру-савобни умид килсакчи?! Албатта, расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти насихат ва ибрат, сийрат ва намуна, эргашиш ва ўрнак олишдир. Бу сафаримиз китоблар ва сахобалар тилидан накл килинган ривоятлар воситаси ила бўлади. Зотан, расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам зикр килинганларидек, учта масжиддан бошка хар кандай кабр, пайгамбарнинг уйи ва ундан бошка жойларга (ибодат максадида) касд билан сафар килиш мумкин эмасдир: «Факат Масжидул-Харом, менинг масжидим ва Масжидул-Аксоганина (ибодат макасдида) сафар килинади» ( Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).

Биз расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу амрларига бўйсунишимиз ва уч масжиддан бошка хеч бир ерга (ибодат ниятида) касдли сафарга чикмаслигимиз керак. Холбуки, Аллох таъоло: «Пайгамбар олиб келган нарсаларни махкам ушланглар ва кайтарган нарсалардан тийилинглар!», демокда (Хашр: 7).

Биз пайгамбаримиз  саллаллоху алайхи ва салламнинг кадамжойларини хам касд килмаймиз. Ибн Ваззох рахимахуллох деди: «Умар ибн Хаттоб разияллоху анху остида расулулох  саллаллоху алайхи ва салламга байъат килинган дарахтни кесиб ташлашга амр килди. Чунки, одамлар у жойга бориб, дарахт остида намоз ўкир эдилар. Умар ибн Хаттоб разияллоху анху одамлардан ширк амали содир бўлиб колишидан кўрккан эдилар»

Ибн Таймийя рахимахуллох Хиро гори хакида шундай дейди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам пайгамбар бўлишдан аввал у горда ибодат килган ва ўша горда биринчи вахий нозил бўлган эди. Бирок, расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам вахий нозил бўлгандан сўнг, у горга хатто унинг якинига хам кайтиб бормадилар, шунингдек асхоблари хам якин йўламадилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам пайгамбар бўлганларидан сўнг ўн  йилдан кўпрок Макка шахрида колганларига карамай, бирон марта хам Хиро горини зиёрат килмадилар ва унга чикмадилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга иймон келтирган бирон бир сахоба хам, у горга бормади. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хижратдан сўнг Худайбийя ва Жиъиррона хамда Фатх йилидаги умраларида Маккага бир неча марта келдилар ва Фатх йилида йигирма кунча колдилар аммо Хиро горига бормадилар ва уни зиёрат килмадилар»(Ибн Таймийя, «Мажмуъул-фатава»:27/251).

Мана биз Мадинаи Мунавварага нигох ташлаймиз. Унинг катта белгиларидан бири – Ухуд тоги рўпарамизда кўрина бошлади. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Ухуд тоги хакида: «Бу тог бизни севади ва биз хам уни севамиз» деган эдилар (Мутттафакун алайх).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларига кадам ранжида килишдан аввал, уйнинг курилиши ва шаклини кўрамиз. Агар кичикинагина уй соддагина ёток-жойни кўрсак бундан ажабланмайлик. Чунки, расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам дунёдаги одамларнинг энг зохиди, дунёвий нарсаларни озайтирувчи, дунёнинг зийнат ва бойликларига кўз тикмаган, балки «кувончи намозда килинган» зот эдилар (Насоий ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам дунё хакида: «Менинг дунё билан ишим нима! Мен билан дунёнинг мисоли иссик кунда сафарга чиккан, бир дарахт остида озгина салкинлаб, сўнгра уни тарк килиб йўлида давом этган отликка ўхшайди», деган эдилар (Имом Термизий ривояти).

Энди расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйи томон Мадина кўчаларида илдам кадам ташлаб кетмокдамиз. Ана, баъзилари хурмо барглари устига лой чаплаб, баъзилари эса тош териб курилган, хаммасининг томлари хурмо барглари билан тўсилган расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг рафикаларининг уйлари кўринди.

Хасан разияллоху анху шундай дер эди: «Мен Усмон разияллоху анхунинг халифалик даврларида расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг рафикаларининг уйларига кирардим ва  унинг томларини (пастлиги сабаб) кўларим билан ушлардим»  (Ибн Саъд «ат-Табакотул-Кубро»: 1/274)

У камтарона уй ва кичик хужралардан иборат эди. Бирок, иймон, итоат, вахий ва рисолат билан обод эди.

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кўринишлари

 Биз расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларига якинлашиб, кириш учун рухсат сўраб эшикларини кокамиз. Сўнгра, хаёлимизни расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни кўрган одамлар билан кўйиб юборамиз.. У бизга расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг муборак ташки кўринишлари ва табассумли юзларини кўриб турганимиздек таърифлаб беради.

Баро ибн Озиб разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам одамлар ичида юзи чиройлироги, ахлоки гўзалроги ва ўрта бўйли эдилар» (Имом Бухорий ривояти)

Бошка ривоятда деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ўрта бўйли, кенг елкали бўлиб, сочлари кулокларининг юмшоклари кадар тушар эди. Мен кизил кўйлак кийган пайтларида у зотдан кўра чиройлирок одамни кўрмадим» (Имом Бухорий ривояти).

Абу Исхок Сабиъий рахимахуллох деди: «Бир одам Бароъ ибн Озибдан: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг юзлари килич каби эдими?» — деб сўраганида: «Йук, Ой каби эди» — деб жавоб берди» ( Имом Бухорий ривояти).

Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кафтларидан кўра мулойимрок бўлган на ипак на бошка нарсани ушламадим ва расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг бўйидан кўра хушбўйрок хидни топмадим» (Муттафакун алайх)

Хаё хам расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг сифатларидан бири эди. Абу Саъид ал-Худрий разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам чимилдикка кирган бокира киздан хам хаёлирок эдилар. Агар бирон нарсани ёктирмасалар, биз уни юзларидан ўкир эдик» (Имом Бухорий ривояти).

Булар расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хилкати ва хулки хакида накл килинган баъзи сифатлар, холос. Холбуки, Алох таъоло пайгамбаримиз  саллаллоху алайхи ва салламнинг хилкати ва хулкини мукаммал килиб яратгандир. Ота–онам  унга –саллаллоху алайхи ва саллам- фидо бўлсин.

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг Гапиришлари

 Биз расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни ва у зотнинг баъзи сифатларини кўрдик. Энди пайгамбаримиз  саллаллоху алайхи ва салламнинг ўзлари бизга гапиришларидан аввал, гапиришлари ва гапириш услубларини бир кўрайлик.

Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам сизлар каби тез гапирмас, балки, равон ва дона–дона гапирар ва атрофидагилар унинг сўзларини ёдлаб олар эдилар» (Абу Довуд ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам мулойим, атрофдаги одамларнинг тушунишларини севар, Умматига харис бўлганларидан одамлар ўртасидаги фаркларни, тушуниш ва англаб олиш даражаларини риоя килар эдилар. Бу эса унинг сабрли ва халим бўлиши кераклигини такозо килар эди.

Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг сўзлари уни эшитган хар бир киши тушуна оладиган дона–дона эди» ( Абу Довуд ривояти).

Сиз расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг сўзлари яхши тушунилиши учун бир неча марта такрорлаётгандаги сабри ва юрагининг кенглигини мулохаза килинг!!..

Анас ибн Молик разияллоху анху: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам яхши тушунилиши учун бир сўзни уч марта такрорлар эдилар» — деди (Имом Бухорий ривояти).

Баъзи одамлар расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига келганида унинг хайбатидан кўркувга тушар, расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам эса уларга мулойим гапириб, юракларидаги кўркувни кетказар эдилар.

Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хузурига бир одам  келди, у билан гаплашдилар. Уодамнинг оёк-кўли титрай бошлади. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам унга: «Тинчлан, мен подшох эмасман. Мен куритилган гўшт ейдиган хотиннинг фарзандиман, холос» — дедилар» (Ибн Можа ривояти).

 Уй ичида

Бизга пайгамбар  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларига киришга изн берилди, мана биз уйнинг ўртасида турибимиз. Келинг, уйга бир нигох ташлайлик. Сахобалар бизга бу уйда бўлган кўрпа-тўшак ва бошка жихозлар хакида сўзлаб берсинлар.

Табиийки, биз хоналар ва ховлиларга изнсиз нигох ташлаш мумкин эмаслигини биламиз. Бирок, бу муборак уйнинг баъзи нарсаларига намуна бўлиши ва ўрнак олиш учун карайимз. Дархакикат, бу уйнинг пойдевори камтарлик, сармояси эса иймондир. Унинг деворларига бокинг, унда бугунги кундаги кўплаб мусулмонлар осиб кўядиган жонли нарсаларнинг суратлари йўк! Холбуки, расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ўзлари: «Ит ва суратлар бўлган уйга фаришталар кирмайди», деган эдилар ( Имом Бухорий ривояти). Энди Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламинг кундалик хаётида истеъмол килган буюмларга бир назар ташланг.[1]

Собит рахимахуллох деди: «Анас ибн Молик разияллоху анху бизга ёгочдан килинган, кўпол ва белидан темир «белбог» билан богланган кадахни кўрсатди ва: «Эй Собит, бу — расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кадахлари» — деди» (Имом Термизий ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам шу кадахда сув, ивитилган хурмо шарбати, асал ва сут ичар эдилар (Имом Термизий ривояти).

Анас разияллоху анху: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ичар эканлар уч марта нафас олар эдилар» — деди ( Муттафакун алайх).

Яъни, идишдан огзини узоклаштириб нафас олар эдилар.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам идиш ичида нафас олиш ёки идишга пуфлашдан  кайтарганлар ( Имом Термизий ривояти).

Аммо расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам жиход, харбий тўкнашувлар ва жанговар кунларида кийган совут хозир уйда йўк бўлса керак. Оиша разияллоху анхонинг айтишига караганда, расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уни бир яхудийдан карзга олган ўттиз соъ арпа эвазига унинг олдига гаровга кўйган эканлар (Муттафакин алайх). Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам вафот этдилар,  совут эса яхудий олдида гаровлигича колди.

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам оиласи олдига кўккисдан бостириб келмас, балки, киришларини оиласига билдириб кирардилар. Кирганларида уларга салом берар эдилар (Ибн Коййим «Зодул–Маод»: 2\381).

    Синчков кўз ва онгли калб билан расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу сўзларида фикр юритинг: «Исломга хидоятланган, хаёти кундалик тирикчилигига етадиган даражада бўлиб, шунга каноат килган кишига хушхабарлар бўлсин!» (Имом Термизий ривояти). Мана бу улуг хадисга хам  кулок солинг: «кимки жони омонда, жасадида саломатлик, хузурида кундалик озукаси билан тонг оттирган бўлса, гўё унга дунёнинг барчаси жам бўлибди» (Имом Термизий ривояти).

 Кариндошлар

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кариндошлик алокаларига канчалик эътибор берганини сифатлашга тил ожизлик килади. Чунки, у зот бу бобда башариятнинг энг комили эдилар. Хатто, у зотни пайгамбар бўлишларидан аввал Курайш кофирлари хам мадх этишган ва «Содикул-Амийн» (Омонатдор ростгўй) деб таърифлашган, мухтарама онамиз Хадича разияллоху анхо хам расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга: «Сиз кариндошлик алокаларини киласиз ва тўгри сўзлайсиз», деган эдилар.

Мана каранг, расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам вазифаларнинг энг олийси ва хакларнинг энг буюгини адо этмокдалар: етти ёшларида айрилган оналарининг кабрини зиёрат килмокдалар.

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам онасининг кабрини зиёрат этиб йигладилар ва атрофидагиларни хам йиглатдилар, сўнгра дедилар: «Роббимдан онамнинг хаккига истигфор айтишни сўрадим, У менга рухсат бермади. Унинг кабрини зиёрат килишни сўрадим, менга рухсат берди. Кабрларни зиёрат этингиз! Чунки, кабрлар ўлимни эслатади» (Имом Муслим ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кариндошларига бўлган мехри, уларни (Исломга) даъват этиш, тўгри йўлни кўрсатиш ва жаханнамдан куткариш учун канчалар тиришганлари ва бу йўлда огир машаккатларни кўтаргани хакида ўйлаб кўринг...

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам «Якин кариндошларингизни (жаханнам азобидан) огохлантиринг!» (Шуаро:214) ояти нозил бўлганида Курайш кабиласини чакирдилар, улар жамланишгач, уларга карата умумий ва хусусий хитоблар килдилар: «Эй Бану Абду Шамс, эй Бану Каъб ибн Луай, ўзингларни жаханнамдан куткаринлар! Эй Бани Мурра ибн Каъб, ўзингларни жаханнамдан куткаринлар! Эй Бану Абду Маноф, Эй Бану Хошим, ўзингларни жаханнамдан куткаринлар! Эй Бану Абдулмутталиб, ўзингларни жаханнамдан куткаринлар! Эй Фотима, ўзингни жаханнамдан куткар! Мен сизлар учун Аллох хузурида бирон нарсага эга эмасман, Бирок, ўртамизда кариндошлик бўлиб, у билан сизларга (дунёда) алока киламан, холос» (Имом Муслим ривояти).

Каранг, севимли пайгамбаримиз  саллаллоху алайхи ва саллам амакиси Абу Толибни Исломга даъват килишда малол олмай давом етдилар. Уни кайта-кайта даъват килдилар. Хатто, у ўлим тўшагида ётганида хам унинг олдига келиб даъват этдилар.

«Абу Толиб ўлар вактида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам унинг хузурига кирдилар. Унинг олдида Абу Жахл ва Абдуллох ибн Аби Умайя бор эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Хой Амаки, «Ла илаха иллаллох» (Аллохдан бошка хак илох йўк) деб атинг, бу калимани Аллох азза ва жалланинг хузурида сиз учун  хужжат килай» — дедилар. Абу Лахаб ва Абдуллох ибн Аби Умайя эй Абу Толиб, Абдулмутталибнинг миллатидан воз кечасанми?!» — дедилар. У иккиси гапиравердирлар, гапиравердилар ва охири Абу Толиб уларга: «Мен Абдулмутталибнинг миллатидаман» — деди».

Шундай бўлсада, расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам «Модомики, менга таъкикланган эмас экан, сиз учун истигфор айтаман» — дедилар. Шунда: «Пайгамбар ва иймон келтирганларнинг, жаханнам ахлидан эканлиги маълум бўлганидан сўнг кариндошлари бўлсада, мушриклар учун истигфор айтишлари мумкин эмасдир» (Тавба:113) ва «Сиз яхши кўрган одамларингизни тўгри йўлга йўллай олмайсиз» (Касас:56) оятлари нозил бўлди»   (Имом Ахмад ва Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам яхшилик килиш учун Абу Толибни тириклик пайтида хам кўп даъват килган, хатто хаётининг охирги лахзаларида хам Ислом динига чакирган ва ўлганидан сўнг истигфор айтган эдилар. Оят нозил бўлиши билан Алохга итоат килдилар-да, мушрик кариндошлари учун дуо килишдан тўхтадилар. Бу — Уммат учун катта мехрнинг кўринишларидан, колаверса, Ислом учун дўстлашиш ва гарчи кариндошлар бўлсада, кофир ва мушриклардан безор бўлиш кўринишларидан биридир.

(Давоми бор)

--------------------------------------------------------------------------------

[1] - Абдуллох ибн Аббос Умар ибн Хаттобдан ривоят килади. Умар деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига кирдим, ул зот бўйра устида ётибдилар. Олдиларига ўтирдим, расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг эгнида факат изор-лунги (белдан пастга кийиладиган матох) бор эди, холос. Бўйра ёнбошларига ботиб кетибди, уйдаги нарсаларга назар ташладим. Уйнинг бир четида уч-тўрт ховуч арпа, акас кўзоги ва деворда осиглик мешни кўриб кўзимдан ёш куйилди. Эй Умар нимага йиглаяпсиз деб сўрадилар? Эй Набиюллох нега йигламас эканман, бўйра ёнбошингизга ботиб кетган бўлса, уйингизда нима борлигини хам кўриб турган бўлсам! Кисро ва Кайсарларни каранг, мевалар, анхорлар ичра бўлишса-ю, сиз Аллохнинг пайгамбари, танлаганининг холи бу бўлса!» «Эй Хаттобнинг ўгли, охират бизга ва дунё уларга бўлишига рози эмасмисан» — дедилар. Ибн Можа ривояти.

Оффлайн UmmMubina

  • Энг кўли ширин ошпaз юзер
  • Форум фахрийси
  • Сообщений: 2131
  • Баҳо: +307/-0
  • Пол: Женский
Пайгамбар  саллаллоху алайхи ва салламнинг Уйларида

Инсонинг уйи — гўзал хулки, одоб камолати, гўзал муомаласи ва ички дунёсининг софлигини кўрсатиб берадиган хакикий макондир. У хоналар ва деворлар ортида хеч ким кўрмайдиган бир ерда ўз кули, хизматкори ёки хотини билан табиятига мос шаклда муомала килади. У уйнинг рахбари, кўл остидагилар эса заиф бўлишларига карамай сохталикдан холи бўлган камтарлик билан муомала килади.

Биз бу Уматнинг  пайгамбари, сарвари ва муаллими бўлган  Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг шундай буюк макомлари ва олий даражалари бўлишига карамай ўз уйида кандай холатда бўганлари хакида таффакур килиб кўрайлик.

Оиша розияллоху анходан Расулуллох уйда нима ишлар килиши хакида сўралганида: «Одамлардан бири эдилар: кийимларини тозалар, эчкисини согар ва ўз ўзига хизмат килар» эди — деб жавоб берган эдилар» (Имом Ахмад ва  Имом Термизий ривояти).

Дархакикат, бу — камтарлик, кибрсизлик ва бошкаларга «юк» бўлмаслик намунасидир. Бу — ўртоклик ва хамкорликдаги олийжанобликдир. Одам боласининг энг сараси шу ишларни килмокдами-я?! Ул зот Ислом нури таралган ушбу муборак хонадонда яшар экан, корнини  тўйдирадиган нарсага эга эмас эдилар!

Нуъмон ибн Башир розияллоху анху ул зотнинг хаётини эсга олар экан: «Мен  пайгамбарингизнинг сифатсиз-ёмон хурмолардан корнини тўйдирадиган микдорини топа олмаганини кўрганман» — деди (Имом Муслим ривояти).

Оиша розияллоху анхо дедилар: «Биз — Мухаммад саллалоху алайхи ва салламнинг оиласи бир ойлаб козон остига ўт ёкмасдан ўтирардик. Ейдиган нарсамиз факат хурмо ва сувгина эди, холос» (Имом Бухорий ривояти).

Бу хонадонда Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни тоат-ибодат килишларига монеълик киладиган бирон нарса йўк эди. Шунинг учун хам, «Хаййа алас-солат» (Намозга шошилинглар!) «Хаййа алал-фалах» (Нажотга шошилинглар!) нидосини эшитишлари биланок тезда унга ижобат килиб, дунё ишларини ортларида колдирар эдилар!

Асвад ибн Зайд деди: «Мен Оиша розияллоху анходан пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам уйларида нима иш килар эдилар?» — деб сўрадим: «Ахлининг хизматларини килар, азонни эштишлари билан намозга чикар эдилар» — деб жавоб бердилар» (Имом Муслим ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг фарз намозини уйида ўкиганлари асло ривоят килинган эмас. Факат ўлимларидан олдинги касалликларида, касал сабабли каттик иситмалаб, намозга чикишлари кийинлашгандагина уйларида ўкиганлар.

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам умматига ўта шафкатли ва мехрибон бўлсаларда, (фарз) намозларини жамоат билан (масжидларда) ўкимаган кишилар хакида каттик сўз айтдилар: «Амр этсаму, намоз ўкиш учун такбир айтилса. Кейин бир кишини одамларга имом бўлиб намоз ўкишга буюрсам. Сўнгра, мен бог-бог ўтин кўтарган одамлар билан бориб, намозга келмаган одамларнинг уйларини ёкиб юборсам!» (Бухорий ва Муслим ривояти).

 Бу (фарз) намозларни жамоат билан ўкишнинг ўта мухимлигидан эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Азонни эшитиб ижобат килмаган одамнинг намози намоз эмасдир, факат узри бўлсагина жоиздир» — дедилар (Ибн Можа ва Ибн Хиббон ривоятилари). Узр эса хатар ёки касалликдир.

Бугунги кунда масжидларга чикмай, хотинларининг олдиларида колган «намозхон»лар каерда колдилар? Уларнинг касал ёки кўркинчдан бўлган  узрлари кани?!!

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг турмуши ва хислатлари

 Инсоннинг харакатлари ва сокинлиги унинг аклининг мезони ва калбининг калитидир.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ахлокини энг яхши биладиган ва ул Зотнинг холатларини энг яхши сифатлаб берадиган  Сиддик розияллоху анхунинг кизи, мўъминларнинг онаси Оиша розияллоху анходир. Чунки у, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга уйку ва уйгокликда, касаллик ва согломликда хамда розилик ва газабли холатларда якин эдилар.

Оиша -розияллоху анхо- дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ёмон ишларни килувчи, хаёсиз сўзларни сўзлагувчи, бозорларда шовкин килувчи эмас эдилар. Ёмонликка  ёмонлик кайтармас, балки афв килар ва кечирар эдилар» (Имом Ахмад ривояти).

Рахмат ва неъмат килиб юборилган пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг турмуши ва хислатларидан баъзисини бизга севимли набиралари Хусайн розияллоху анху сифатлаб бермокдалар: «Отамдан пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг сухбатдошлари билан бўлган муносабатлари хакида сўрадим. У деди: «Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам доимо кувнок, мулойим ва гўзал ахлокли зот эдилар. Ул зот кўпол ва бакирок эмас бировларнинг айбларини изловчи эмасдилар. Ёктирмаган нарсаларига эътиборсиз карар, уни умид килган кимсанинг умидини пучга чикармас эдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уч нарса: риёкорлик, сергаплик ва фойдасиз нарсаларни тарк этган эди. Одамларни хам уч холатда кўйган: бирон бир кимсани айбламас, мазаммат килмас ёки унинг сирларини билишга интилмас эдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам савобини  умид килган сўзнигина гарирар, гапирганларида сахобалар бошларида куш кўниб тургандек, жим ўтиришар, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам гапларини тугатганнларидан кейингина гапирар эдилар. Сахобалар ул зотнинг олдида бир-бирлари билан гап талашмас, бири гапирса хаммаси унга гапини тугатгунча кулок солишар эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам биринчи бўлиб гапира бошлаган сахобанинг сўзини тинглар, сахобалар кулган нарсаларга кулар, ажабланган нарсаларидан ажабланар, нотаниш одамнинг кўпол сўзлари ва эхтиёжлар учун сабр килар, буни кўрган сахобалар нотаниш одамни чеккага олиб чикиб кетишни хохлаб кўлидан ушласалар: «Эхтиёжини сўраган одамни кўрсангиз, унга кўмакчи бўлинглар!» –дер эдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам лойик бўлган одамлардангина мактовни кабул килар, хеч кимнинг сўзларини тугатмагунча бўлмас, хаддидан ошсагина унинг сўзини кайтарик ёки ўринларидан туриб кетиш билан бўлар эдилар»  Имом Термизий ривояти[1]

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хислатлари хакида бирма-бир фикр юритиб кўринг ва ундан ўзингиз учун фойда олишга харакат килинг! Чунки, улар яхшилик мажмусидир.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хислатларидан бири сухбатдошларига дин ахкомларини ўргатишларидир. Ул зотнинг таълимларидан: «Аллохдан бошкасини (Аллохга) тенгдош килиб унга ибодат килган холда вафот этса, жаханнамга киради» (Имом Бухорий ривояти).

Яна бир хадисда дедилар: «Хакикий мусулмон мусулмонлар унинг кўли ва тилидан саломат бўлган кишидир, мухожир эса Аллох кайтарган нарсаларни тарк этган кишидир» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Ул зотнинг сўзларидан: «Зулматларда масжидларга кўп борувчи кишиларга Киёмат кунида бериладиган комил нурдан башорат берингиз!»  (Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).

Ул зотнинг таълимларидан: «Мушриклар билан бойликларингиз, жонингиз ва тилингиз билан курашингиз!» (Имом Абу Довуд ривояти).

Яна бир хадисда дедилар: «Банда аникламасдан туриб бир сўзни айтади-да, ана шу сўз сабабли жаханнамга Машрик билан Магриб ўртасидан кўра узокрок бўлган масофага тушади» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Ул зотнинг сўзларидан: «Мен лаънатловчи бўлиб жўнатилмадим, балки, рахмат килиб юборилдим»  (Имом Муслим ривояти).

Умар ибн Хаттоб розияллоху анхудан ривоят килинади, расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Мени насронийлар Ийсони хаддан зиёд мадх этганларидек меъёридан ортик мадх этманглар» —дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти).

Жундаб ибн Абдуллох айтди: «Мен Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ўлимларидан беш кун аввал шу сўзларни айтганларини эшитганман: «Мен сизлардан  бирингиз менга халил[2] бўлишидан пок эканлигимни   Аллохга билдираман.  Чунки, у мени хам, Иброхимни килгани каби ўзига халил килиб олди. Агар умматим ичидан биронтасини халил килсайдим, Абу Бакрни халил килиб олар эдим. Огох бўлингларки, сизлардан аввал яшаб ўтган халклар  пайгамбарларининг кабрларини саждагох-масжид килиб олар эдилар. Кабрларни саждагох-масжид килиб олманглар! Мен  сизларни бундан кайтараман!» (Имом Муслим ривояти).

Шунинг учун хам ичида бир ёки бир неча кабрлар бўлган масжидларда намоз ўкиш мумкин эмасдир.

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кизлари

 Жохилият даврида киз боланинг тугилиши ота-онаси, хатто оиласи ва кабиласи учун мотам куни бўларди. Бу жамиятдаги холат ор-номусдан кўркиб кизларини тириклайин кўмиб юборишга етди. Тириклай кўмиш ўта кабих шаклда бўлар, унда на рахм ва на мухаббатга ўрин бор эди. Ха, киз болани тупрокка тириклайин кўмилар эди! Улар бу жиноятда анчагина «махоратли» эдилар. Улардан баъзилари киз кўрадиган бўлса олти ёшга киргунига кадар тек ташлаб кўяр, сўнгра хотинига: «Кизингга чиройли кийимларни кийдириб хушбўйла, мен уни амакиларининг олдига олиб бораман» — дерди-да, кизни аввалдан у учун сахрода казиб кўйган чукурга олиб борар ва: «Кизим, шу чукурга бир кара» — дер эди. Киз караётган пайтда чукурга туртиб туширар ва устидан тупрокни вахшийларча тортар эди.

Мана шу жохилий жамият ичида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам аёлни она, хотин, киз, опа-сингил ва амма холатларида мукаррам килган мана бу буюк дин билан чикдилар. Кизлари хам Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг мухаббатига сазовор бўлдилар. Кизлари Фотима розияллоху анхо Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига кирганида ул зот ўринларидан туриб, унинг кўлларидан ушлаб ўпар ва ўзларининг ўринларига ўтказар эдилар. Фотима розияллоху анхонинг хам хузурига Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кирсалар ўрнидан туриб кўлларидан ўпар ва жойига ўтказар эди (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Насоий ривоятлари).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кизларини яхши кўриб, уларга мархаматлар килган бўлсалар-да, Аллох таъоло «Абу Лахабнинг кўли курисин!» (Масад сураси) оятларини нозил килганидан сўнг Абу Лахабнинг икки ўгли: «Утба ва Утайбалардан Ум Кулсум ва Рукайя исмли кизларининг талок олишларига сабр билан Аллохдан ажрни умид килиб рози бўлдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам даъватни тўхтатиш ёки оркага чекинишга рози бўлмадилар. Курайш Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга тахдидлар килганидан сўнг кизлари талок килинди, бирок, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам сабр ва матонат билан Ислом динига чакиришда давом етдилар.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кизларини  каршилаши ва унга кандай очик юзли бўлганликларига онамиз Оиша розияллоху анхо ривоят килган ушбу хадис хам яккол намуна бўлади: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларида рафикалари бор эдилар. Фотима розияллоху анхо кириб келдилар. Унинг юриши Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг юришларидан хеч фарк килмас эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уни кўришлари биланок каршиладилар ва: «Кизим, хуш келдингиз!» — дедилар, сўнгра ўнг тарафларига ўтказдилар...» (Муслим ривояти).

Кизларига бўлган мехру мухаббати туфайли кизларини зиёрат килар, ахволларини сўроклар ва муаммоларини хал этар эдилар.

Фотима розияллоху анхо бир куни Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга тегирмон килиш окибатида кўлларининг кабарганини шикоят килиб, хизматкор беришини сўрамокчи бўлиб келдилар. Бирок, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни топмадилар. Шунда шикоятларини Оиша розияллоху анхога айтдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам келганларида Оиша розияллоху анхо хабарни етказдилар. ...Алий розияллоху анху деди: «Ётмокчи бўлиб жойимизга кириб турган пайтимизда Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам (изн сўраб) кириб келдилар. Биз ўрнимиздан тумокчи бўлгандик: «Жойингиздан кимирламанглар!» — дедилар-да, ўртамизга келиб ўтирдилар. Мен кўкрагимда у зотнинг оёкларининг совуклигини хис этдим. Сўнгра дедилар: «Мен сизларни хизматкордан кўра яхширок бўлган нарсага йўллаб кўймайми? Агар кўрпангизга ўрансангиз ёки ўрнингизга ётсангиз ўттиз тўрт марта такбир (Аллоху акбар), ўттиз уч марта тасбех (Субханаллох) ва ўттиз уч марта хамд (Алхамдулиллах) айтингиз! Мана шу сизларга хизматкордан кўра яхширокдир» (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сабри ва мотам тутмасликларида биз учун чиройли намуна бордир. Хаётлик даврларида Фотима розияллоху анходан бошка барча ўгил-кизлари вафот этдилар. Шундай бўлсада хеч бири учун мотам тутмадилар, кўллари билан юзларига урмадилар, кийимларини йиртмадилар, таъзиячилар учун капалар тикиб зиёфатлар килмадилар. Балки, Аллохнинг казосига рози, сабрли ва савобдан умидвор бўлдилар.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам махзунларнинг кадарини кетказиш ва мусибатланган одамга тасалли бўлиш учун катта васият ва улуг хадисларни ташлаб кетдилар. Улардан бири шудир: Кайси бир мусулмонга бирон мусибат етганда  Аллох буюрган сўзларни айтса: «Инна-а лиллахи ва инна-а илайхи рожиу-у-н», «Аллохумма ажирний фий мусибатий, вахлуф лий хойрон минха» «Биз Аллохникимиз ва албатта Аллохга кайгувчимиз». Аллохим, бошимга тушган мусибат учун менга ажру-савоблар ато эт ва менга бу мусибатим бадалига ундан кўра яхширок нарсани бер». Аллох таъоло ундан хайрлирок нарсани бадал килади» (Имом Муслим ривояти).  

Аллох таъоло истиржоъ «Инна-а лиллахи ва инна-а илайхи рожиу-у-н» (биз Аллохникимиз ва албатта Аллохга кайтгувчимиз) жумласини мусибатли одамлар учун панох, сабрлиларга савобни сероб килиб, ўз хузуридаги катта савоблардан башорат берди: «Сабрлилар савобларини бехисоб оладилар».

 (Давоми бор)

Оффлайн UmmMubina

  • Энг кўли ширин ошпaз юзер
  • Форум фахрийси
  • Сообщений: 2131
  • Баҳо: +307/-0
  • Пол: Женский
Хотинга муносабат

 Оиланинг кичик майдонида хотин сокинлик ва якинлик аломати бўлиб колади.
 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Дунёнинг барчаси мато, дунё матоларининг энг хайрлиси солиха хотиндир» — дедилар (Сахихул-жомиус-сагир).

  Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ахлоки гўзал ва хуш муомалалиги сабабли хотини — мўъминларнинг онаси  Оиша разияллоху анхонинг исмини кискартиб, унга севинчли хабар бериб чакирганини кўрамиз!

  Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кунларнинг бирида: «Эй, Оиш, Жибрил сизга салом айтяпти!» — дедилар  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

  Энг комил ахлокли ва макоми буюк бўлган Умматнинг  пайгамбари хотинининг хиссий ва рухий рагбатларни билиш, мулойим ва унга нисбатан чиройли муносабатда бўлишда хамда хар бир аёл эрининг олдида эътиборли  бўлиши учун яхши кўрадиган макомига кўйишнинг хайратомуз намунасини кўрсатдилар!

  Оиша разияллоху анхо дедилар: «Мен Ой кўрган кунларимда (бирон нарсани) ичиб, (косани) Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга узатар эдим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам лабларимни кўйган ерга лабларини кўйиб ичар эдилар. Устухондаги гўштдан тишлар эдим, кейин пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам устухонни олардилар ва лабларимни кўйган ерга лабларини кўйиб ер эдилар» (Имом Муслим ривояти).  

  Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам мунофиклар ва шаркшунослар уйдирмалар ва ботил даъволар билан айблаганидек эмас, балки, хотинга эрнинг энг гўзал ва енгил муносабатини килар эдилар.

  Оиша разияллоху анхо дейди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хотинларидан бирини ўпар ва тахорат килмай намозга чикар эдилар» (Имом Абу Довуд ва  Имом Термизий ривояти).

  Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кўп ўринларда аёлнинг ўз хузурларида олий макоми ва юксак мартабаси борлигини кўрсатдилар.

  Мана У соллаллоху алайхи ва саллам Амр ибн Ос  разияллоху анхунинг саволига жавоб бериб, хотинга бўлган мухаббатнинг хар томонлама етук, тўгри бўлган эркакни хижолат килмаслигини билдирдилар!

  Амр ибн Ос разияллоху анху Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга: «Сиз учун одамларнинг энг севимлиси ким?» — деб савол берганда? «Оиша» — деб жавоб бердилар  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

  Хаётида оилавий бахт-саодатни вужудга келтиришни хохлаган одам,  Оиша разияллоху анхо накл килган хадис  ва  Оиша разияллоху анхога Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кандай муомала килгани хакида тафаккур килиб кўрсин!

  Оиша разияллоху анхо: «Мен ва  Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бир идишдан гусл килар ва унга бирин кетин кўл солар эдик» — дедилар (Имом Бухорий  ривояти).

   Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам хотинининг калбига севинч киритиш ва  унга бахтиёрликни хис эттириш учун хар бир мубох фурсатни ганимат билар эдилар!

   Оиша разияллоху анхо  дедилар: «Мен Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг сафарларининг бирида бирга чикдим. Мен у кунлар нозик, хали семирмаган эдим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам одамларга: «Сизлар олдинга кетинглар!» — дедилар. Одамлар илгарилаб кетдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам менга: «Келинг, чопишамиз» –  дедилар. Мен у киши билан чопишдим ва ўзиб кетдим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам индамай кўявердилар. (Вакт ўтиб) менга хам эт кириб, семирдим. Яна сафарларининг бирида хамрох бўлдим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам одамларга: «Сизлар олдинга кетинглар!»— деб менга: «Келинг, чопиш мусобакаси ўйнайлик» — дедилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам мендан ўзиб кетдилар ва кулиб: «Буниси аввалгиси билан тенг бўлди!» –  дедилар (Имом Ахмад ривояти).

  Дархакикат, бу — латиф эркалаш ва каттик эхтимом беришдир. Одамларни олдинга кетишни буюриб, хотини билан мусобакалашиш ва унинг юрагига севинч киритиш... Каранг, Ул Зот ўтган эркалашга янгисини хам кўшиб: «Буниси аввалгиси билан тенг бўлди!» — деб кўйдилар.

  Аллохнинг кенг Ерида кезиб, бугунги кунда унда яшаётган аслзодаларнинг хаётларига назар ташлаган одам, пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг килган ишлардан хайратга тушади. Холбуки, ул Зот пайгамбар, музаффар саркарда, Курайш ва Бани Хошимнинг аслзодаси. Зафар кунларининг бирида кўп сонли лашкарни бошкариб, голиб бўлиб кайтдилар. Шундай бўлишига карамай бу зот хотинлари — мўъминларнинг оналарига мехрли ва уларга мулойимдирлар! Лашкарга кўмондонлик килиш, йўлнинг узоклиги ва жангдаги галаба Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни у билан бирга йўл ва сафар кийинчиликларини кетказадиган Унинг мехрли муносабатлари ва садокатли пичирлашларига мухтож заифа хотинлари бор эканлигини унуттирмади.

  Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хайбар жанггидан кайтар эканлар, Софийя бинти Хуяйга уйландилар.  Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Онамиз София розияллоху анхо минадиган туянинг атрофига газмол айлантириб ўраб, онамизни тўсардилар. Сўнгра бир тиззаларига чўкка тушардилар, София онамиз ул Зотнинг тиззаларига оёкларини кўйиб, туяга минардилар. (Имом Бухорий ривояти)

  Бу Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг камтарликларига далолат киладиган таъсирли холат эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам музаффар саркарда ва пайгамбар бўлишларига карамай, хотини учун тиззаларини ерга кўйиши, унга камтарлик килиши ва унга ёрдам бериши унинг обрўсига путур етказмаслигини умматига таълим бердилар.

  Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг умматига килган васиятларидан бири шудир: «Огох бўлинглар, хотинларга доимо яхши муносабатда бўлинлар!»(Имом Муслим ривояти).

 Кўп хотинлик

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ўн бир аёлга уйландилар. Улар «муъминларнинг оналари» номига мушарраф бўлдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам вафот этганларида  тўккизта хотинлари  бор эди. Бу мухтарама аёллар кўлга киритган шараф ва мартабалар на кадар буюк! Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ёши катта аёлга хам, бева аёлга хам, талок кўйилган аёлга хам, заифага хам уйландилар. Бу хотинлар ичида  Оиша онамизгина бокира эдилар.

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уммахотул-муъминийнга уйланиб, уларнинг барчасини бир ерга жам килдилар ва адолат ва таксимотда намуна бўлдилар.  Оиша разияллоху анхо  дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам сафарга чикмокчи бўлсалар хотинлари ўртасида куръа ташлар эдилар. Кимнинг куръаси чикса, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  уни ўзи билан бирга сафарга олиб чикар эдилар. Хар бир хотини учун бир кеча ва кундузни белгилар эдилар» (Имом Термизий ривояти).

  Анас ибн Молик розияллоху анху ривоят килган ушбу хадис адолат намуналаридан бирини тасвирлайди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг тўккизта хотинлари бор эди. Улар ўртасида бирга бўлишни таксим килсалар, биринчи хотинга тўккизинчи куни навбат келар эди. Хотинлар хар окшом навбати келган хотиннинг хонасида тўпланишар эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  Оиша разияллоху анхонинг хонасида эдилар. Зайнаб розияллоху анхо кириб келганида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам унга кўлларини узатдилар.  Оиша разияллоху анхо: «У Зайнабдир!» — дедилар, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кўлларини тортиб олдилар..» (Имом Муслим ривояти).

   Пайгамбарлик нури порлаган ушбу хонадон, Аллох таъолонинг  пайгамбарига берган тавфики бўлмаса, бу даражага ета олмасди.

   Каранг, пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам Роббисига сўзда ва амалда шукр килмокдалар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хотинларини ибодат килишга рагбатлантирар, Аллох таъолонинг амрига итоат этиш учун уларга ёрдамчи бўлар эдилар: «Ахлингизни намозга буюринг ва ўзингиз хам  намоз (ни адо этиш)да сабрли бўлинг! Биз Сиздан ризк сўрамаймиз, (билакс) Сизга ризкни Биз берамиз. Чиройли окибат такводорлар учундир» (То-ха: 132)

  Оиша разияллоху анхо  дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам (тахажжуд) намоз (ини) ўкир, мен эса Уларнинг жойларида кўндаланг бўлиб, узаниб ётар эдим. Агар витр ўкимокчи бўлсалар, мени уйготар эдилар»  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

   Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам киёмул-лайлга[1] ва эр ва хотиннинг бу ишда бир-бирларига ёрдамчи бўлишларига таргиб килдилар ва бунинг йўлини хам кўрсатиб бердилар. Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  дедилар: «Аллох кечаси туриб намоз ўкиган ва хотинини уйготган, хотини хам намоз ўкиган, агар уйгонмаса, унинг юзига сув сепган кишига рахм айласин. Аллох кечаси туриб намоз ўкиган ва эрини уйготган, эри хам намоз ўкиган, агар уйгонмаса унинг юзига сув сепган хотинга рахм айласин»  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

   Мусулмон киши ичининг соф ва тозалигини мукаммал килиш учун ташки кўринишига хам эътибор бериши, унинг камолати ва динида махкамлигининг аломатидир.

   Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам калби пок, бадани тоза ва хушбўй, мисвок[2] тутишни яхши кўрар ва бунга буюрар эдилар: «Умматимга  огир бўлмаганида эди, уларни хар бир намоздан аввал мисвок килишга буюрар эдим» (Имом Ахмад ривояти).

   Хузайфа  розияллоху анху  деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уйкудан уйгонганларида огизларини мисвок билан тозалар эдилар» (Имом Муслим ривояти).

   Шурайх ибн Хоний Оиша разияллоху анходан сўрадилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уйга кирганларида нимадан бошлар эдилар?»  «Мисвок килиш билан» — деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).

  Оила аъзоларининг каршисига чикиш учун таёргарлик ва бу тозалик кандай гўзал-а!

  Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уйга кирар эканлар: «Бисмиллахи валажна, ва бисмиллахи харажна, ва алаллохи роббина таваккална» «Аллохнинг исми билан кирдик, ва Аллохнинг исми билан чикдик ва Роббимиз Аллохга таввакул килдик» дер сўнгра уйда турганларга салом берар эдилар (Имом Муслим ривояти).

  Мусулмон дўстим уйингизга озода холатида, салом билан кириб, оила аъзоларингизни бахтиёр килинг! Буни уларни маломат килиш, дашном бериш ва айблашга алиштирганлардан бўлманг!

--------------------------------------------------------------------------------

[1] - Тунда бедор бўлиб тахажжуд ўкиш. Тахажжуд аслида 3-13 ракатгача бўлган тунги нафл намоз, унинг охири бир ёки уч ракат билан витр килинади. Мусулмон киши тунда туриб кодир бўлганича бу намозни адо этиши мумкин. Бу намоз икки-икки ракатдан ўкилади. Охирида бир ёки уч ракат билан витр килинади.
[2] - Мисвок  чўлларда ўсадиган арок (arok) дарахтининг илдизидан калмча килиб киркиб олиниб, бир томонини мўйкаламга ўхшатиб учланади ва тиш тозалашда ишлатилади. Унинг таъми аччик ва ўзига хос бўйи бўлгани учун огиз хидини яхши олади.

Оффлайн UmmMubina

  • Энг кўли ширин ошпaз юзер
  • Форум фахрийси
  • Сообщений: 2131
  • Баҳо: +307/-0
  • Пол: Женский
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг
хазиллари

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уммати, кўшини, саркардарлари, оила аъзолари, гохида вахий, гохида ибодат кайгулари билан махзун бўлар эдилар. Чунки, бу ишларнинг барчаси хар кандай кишини хам хаёт матлаблари ва уларга рухни ато этиш борасида тўла жавоб беришига тўскинлик килади. Бирок, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хакдорларнинг хар бирига ўз хаккини берар, бирисини хисобиги бошкасига зарар бермас эдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ишлари кўп ва огир бўлишига карамай калбида болалар учун хам бир ер ажратган эдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам катталар билан хазиллашганларидек, баъзида болаларни эркалатиб, улар билан хазиллашар, уларнинг калбига якин бўлиб, унга севинч киритар эдилар.

Абу Хурайра розияллоху анху деди: «Одамлар: «Ё Расулуллох, сиз бизга хазил киляпсизми?!» — деганларида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Ха, бирок, мен факат хакикатни сўзлайман» –дедилар» (Имом Ахмад ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хазилларидан бири Анас -розияллоху анху- ривоят килган ушбу хадисдир: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам менга: «Хой, икки кулокли!» — деб хитоб килдилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

Анас -розияллоху анху- деди: «Умму Салама ўглининг исми « Абу Умайр эди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам унга келган пайтида хазиллашар эдилар. Кунларнинг бирида Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг уйига бордилар ва унинг махзун эканини кўрдилар-да: «Ё Абу Умайр, сенга нима бўлди, хафага ўхшайсан?» – Абу Умайр, нима килди Нугайр (кушча)» — деб (эркалаганнамо) хитоб кила бошладилар» Бухорий ва Муслим ривояти.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам катталар билан хам хазиллашар эдилар. У хазилларидан бирини Анас -розияллоху анху- куйидагича ривоят килади: «Зохир ибн Харом исмли сахройи бор эди. Уни хунук бўлсада, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам яхши кўрар эдилар. Зохир матоларини сотар экан, оркасидан Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам келдилар-да, уни махкам кучоклаб олдилар. Зохир кучоклаган одамнинг ким эканини билмас эди. Шунинг учун хам6 «Кўйиб юбор, кимсан?» — деди. Кучоклаган одамнинг Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам эканлигини билгандан сўнг, оркасининг Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кўкракларига тегиб огриганига хам эътибор бермади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Бу кулни ким сотиб олади?» —дедилар. Зохир: «Ё Расулуллох, Аллох номига онт ичиб айтаманки, мен бу бозорда касодман!» — деганида, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Йўк, сен Аллохнинг хузурида бебахосан!» —дедилар (Имом Ахмад ривояти).
Бу муомала Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг олийжаноблиги ва олийхимматлигининг нишонасидир.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўз оила аъзолари ва атрофдагиларга кенг имкониятлар яратишга карамай, кулишлари табассумдан нарига ўтмас эди. Оиша разияллоху анхо дедилар: « Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кулганларида танглайлари кўринадиган даражада (огизларини) очмас, балки табассум килар эдилар» Бухорий ва Муслим ривояти.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам очик юзли ва гўзал муомолали бўлишларига карамай, Аллох харом килган амаллар содир бўлган пайт юзлари (газабдан) кизарар эди. Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам сафардан кайтдилар. Мен токчамни расмлар чизилган бир парда-латта билан тўсиб кўйган эдим. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уни кўрганлари он йиртиб ташладилар ва юзлари кизариб: «Хой Оиша, Киёмат кунида одамларнинг энг ашаддий азобга гирифтор бўладиганлари Аллохнинг махлукотларига ўхшаган нарсаларни яратмокчи бўлган кимсалардир» — дедилар Бухорий ва Муслим ривояти.

Бу хадис жонзотлар тасвирланган суратларнинг уйларда сакланишини харом килмокда. Хусусан, деворларга суратлар осиш, уйларга, токчаларга ёки хонлар устига хайкалларни кўйиш каттик харомдир. Бундан ташкари, булар гунох бўлиши билан бирга, рахмат фаришталарининг уйга киришига тўскинлик килади.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг
уйкуси

Убай разияллоху анху Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан ушбу хадисни ривоят килди: «Сизлардан бирингиз ўрнига ётса, кийимининг бир тарафи билан жойини (супурганнома) коксин, сўнгра, Аллохнинг исмини тилга олсин. Чунки у, ўзидан аввал жойига кириб олган нарсаларни билмайди. Агар ётмокчи бўлса, ўнг тарафига ёнбошласин ва: «Аллохим, мен Сени мушриклар сифатлаётган сифатлардан поклайман! Роббим Сенинг ёрдаминг билан ёнбошладим ва Сенинг ёрдаминг билан (бошимни ) кўтараман. Агар менинг рухимни олсанг, уни кечир! Агар рухимни кўйиб юборсанг, уни солих бандаларингни химоя килгандек (ўз панохингда ) сакла!» — деб айтсин» (Имом Муслим ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг барча мусулмон эркак ва аёлга килган тавсияси куйидагича эди: «Жойингга ётмокчи бўлсанг намозга килганингдек тахорат кил ва ўнг тарафингга ёнбошла!» Бухорий ва Муслим ривояти.

Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хар кеча ўринларида ётар эканлар икки кафтларини бирлаштириб «Кул хуваллоху ахад», «Кул аузу бироббил фалак», «Кул аузу бироббиннас» сураларини ўкиб дам солар, кейин кафтларини бошларидан бошлаб, баданларининг олд тарафига уч марта сурар эдилар» (Имом Бухорий ривояти).
Анас ибн Молик разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўринларига ўтар экан: «Бизни едирган, ичирган, бизга кифоя килиб, жой берган Аллохга хамдлар бўлсин. Канча – канча инсонлар борки, уларнинг кифоя килувчилари ва жой берувчилари йўкдир» — дер эдилар (Имом Муслим ривояти).

Абу Катода разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кечалари ухлаганларида ўнг тарафига ёнбошлар, тонгдан аввал ухлаганларида эса тирсакларини кўйиб, кафтларига бошларини кўяр эдилар» (Имом Муслим ривояти).
Севимли дўстим, Аллох таъолонинг бизга инъом этган неъматлари ичида пайгамбарларнинг саййиди ва охиргиси, яралмишларнинг энг афзали бўлган пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва салламнинг ётган тўшаклари хакида ўйлаб кўринг!

Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ётган тўшак, хурмо япроклари тўлдилирган тери эди» (Имом Муслим ривояти).
Сахобаларнинг бир гурухи Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурига кирди. Умар разияллоху анху хам кириб келдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ётган бўйларидан турдилар. Умар разияллоху анху Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг бикинларидаги бўйра изларига кўзи тушиб йиглади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Хой Умар, нега йиглаяпсиз» — деб савол берганларида Умар разияллоху анху: «Аллох номига онт ичиб айтман-ки, Кисро ва Кайсарлар дунё ичида сузиб юрибдилар. Сиз бўлсангиз бу холатдасиз» — деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Улар учун дунё, Биз учун охират бўлишига рози эмасмисиз?!» — дедилар. Умар разияллоху анху: «Ха, (розиман)» — деганида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Дархакикат шундай!» —дедилар (Имом Ахмад ривояти).

Оффлайн UmmMubina

  • Энг кўли ширин ошпaз юзер
  • Форум фахрийси
  • Сообщений: 2131
  • Баҳо: +307/-0
  • Пол: Женский
Киёмул лайл - Тунги ибодат

 Тун Мадинага бостириб келиб уни ўз зулмати билан камраб оларди, бирок, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам намоз ва Аллохнинг зикри билан кечани ёритиб, тахажжуд намозларини ўкир, Еру Осмонлар Роббисига муножатлар килиб, ишларнинг калити кўлида бўлган зот – Яратувчисининг амрига итоат этиб дуолар килар эди: «Эй (кийимларига) ўралиб олган зот, кечаси (бедор бўлиб намозда) туринг! Факат озгина – у (кеча)нинг ярмида (ухлаб ором олинг) ёки (уйкуни кечанинг) ярмидан хам бир оз камайтиринг, ёхуд унга (бир оз) зиёда килинг(яъни кечанинг ярмидан кўпрогида ухлаб, истирохат килинг) ва Куръонни тартил билан (яъни дона – дона килиб) тиловат килинг!» (Муззаммил: 1-4).

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам (кечалари ўринларидан) туриб намоз ўкирдилар хатто оёклари шишиб кетарди. Ул зотга «Ё Расулуллох, Аллох  Сизнинг аввалги ва кейинги гунохларингизни кечирган бўлса хам шундан киласизми?!» дейилса: «Миннатдор банда бўлмайинми?!» — деб жавоб берар эдилар» (Имом Ибн Можа ривояти).

Асвад ибн Зайд айтди: «Мен  Оиша разияллоху анходан: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг тунгги намозлари хакида сўрадим.  Оиша разияллоху анхо шундай дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кечанинг аввалида ухлар кейин турардилар. Сахар вакти бўлганда витр ўкирдилар, кейин жойларига келардилар. Агар хотинларига эхтиёжлари бўлса, уларга якинлик килар, азонни эшитсалар ўрниларида сакраб турар, жунуб бўлсалар гусл килиб, бўлмаса тахорат олиб, кейин намозга чикар эдилар» (Имом Насоий ва Ахмад  ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг тунгги намозлари ўта хайратомуз-ки, у бизни унинг узунлиги хакида фикрлашимиз хамда уни ўзимизга намуна килиб олишимизга ундайди!

Абу Абдуллох Хузайфа ибнул-Ямон разияллоху анху деди: «Мен кечаларнинг бирида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам билан бирга намоз ўкидим. У зот Бакара сурасини  бошладилар. Мен: «Юзинчи оятдан сўнгра рукуъ киладилар» — деб ўйладим. Бирок, ундан ўтиб кетдилар. Мен: «Бакара сурасини бир ракатда ўкир эканлар-да?» — деб ўйладим. Бирок, давом этиб, Оли имрон сурасини бошладилар, уни хам ўкиб тугатдилар. Мен: «Энди рукуъ килсалар керак» — деб ўйладим. Кейин Нисо сурасини бошладилар ва ўкиб тугатдилар. Ул зот хар бир харфни дона-дона талаффуз килар, тасбех зикр килинган оятдан ўтсалар тасбих айтар, сўраш бор жойда сўрар, панох сўраш бош жойда панох сўрар эдилар. Кейин рукуъ килдилар ва: «Субхана роббиял – азийм» (Буюк роббимни мушриклар сифатлаётган ёмон-нокис сифатлардан поклайман)» — дея бошладилар. Рукуъларининг узунлиги киёмларига якин микдорда бўлди. Кейин: «Самиаллоху лиман хамидах. Роббана лакал-хамд» (Аллох ўзига хамд айтганларни эшитади. Роббимиз, Сенга хамдлар бўлсин!?» — дедилар. Кейин рукуъларига якин микдорда, узок туриб колдилар. Кейин сажда килдилар ва: «Субхана роббиял-аъло» (Олий Роббимни мушриклар сифатлаётган ёмон сифатлардан поклайман)» — дедилар. Саждалари хам (узунликда) киёмларига якин эди» (Имом Муслим ривояти).

  Бомдоддан сўнг

 Мадина кечасининг сокинлиги тугаб, тонг ёриша бошлаган пайтда, масжидда бомдод намози жамоат билан ўкилгандан сўнг Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Куёш чиккунига кадар Аллохнинг зикри билан  машгул бўлар эдилар. Кейин икки ракаат намоз ўкир эдилар. Жобир ибн Самура разияллоху анху деди: «Пайгамбар  саллаллоху алайхи ва саллам фажр намозини ўкиганларидан сўнг намозгохларида Куёш чиккунига кадар ўтирар эдилар» (Имом Муслим ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бу буюк суннатни килишга рагбатлантириб, ундаги ажру-савобларни эслатдилар. Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Бомдодни жамот билан ўкиган, кейин куёш чиккунига кадар Аллохни ёд килиб ўтирган сўнгра икки ракаат намоз ўкиган одамга бир хаж ва бир умра савоби тўла, тўла, тўла килиб берилади» — дедилар  (Имом Термизий ривояти).

 Чошгох намози

 Кун яримлаб, Куёшнинг харорати кўтарилди, куйдирувчи гармсел юзга урила бошлади. Бу чошгох вактидир. Бу — харакат ва эхтиёжларни кондириш махалидир.  Пайгамбарлик масъулияти, вакиллар билан учрашиш, сахобаларга таълим бериш ва оила аъзоларининг хакларини адо этиш каби огир юкларни кўтаришларига карамай, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Аллох таъолога ибодат килар эдилар.

Муоз разияллоху анху  Оиша разияллоху анхога: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам чошгог намозини ўкирмидилар?» — деб сўраганида: «Ха, тўрт ракаат  ва ундан зиёда Аллох хохлаганича ўкир эдилар» — деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).

Чошгох намозини ўкишни Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам васият килган эдилар. Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Халилим  саллаллоху алайхи ва саллам хар ойда уч кун рўза тутиш, икки ракаат чошгох намозини хамда ухлашдан аввал витр намозини ўкишни менга васият килдилар» Бухорий ва Муслим ривояти.

 Нафл намозларини уйда ўкиш

 Ушбу хонадон Иймон билан обод, зикру – ибодат  билан лиммо-лим эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бизнинг хонадонимиз хам шундай бўлиши кераклигини таъкидлаб, куйидаги васиятни килдилар: «Уйингизда хам намоз ўкинглар! Уйингизни кабристон килиб олманглар!» (Имом Бухорий  ривояти).

Ибн Коййим рахимахуллох деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам барча суннат намозларини ва бирор сабабга боглик бўлмаган нафл намозларининг барчасини, хусусан, шом намозининг  суннатини уйларида ўкир эдилар. Ул зот суннат намозларни масжидда ўкиганлари ривоят килинмаган. Нафл намозларни уйда ўкишнинг фойдалари бор улар: Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг сунатларига эргашиш, хотинлар ва болаларга намоз ўкишни ўргатиш, Шайтонларнинг намоз ва зикрлар сабабли уйдан кувилиши, амалнинг риёдан узок ва ихлосли бўлишидир».

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг йигилари

 Эркак ва аёлларнинг кўпи йиглайди! Бирок, йиги кандай ва ким учун бўлиши керак! Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хохласалар дунёни кўлларига олишлари мумкин бўлган, жаннат олдида ва ўзлари жаннатнинг энг олий макомида бўлишларига карамай йиглар эдилар! Ха, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам йиглар эдилар! Бирок, бу йиги обидлар йигиси эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  намозда Роббисига муножат килар ёки Куръон тиловатини тинглар экан йиглар эдилaр! Бу йиги калбнинг юмшоклиги, юракнинг софлиги, Аллохнинг азаматини билиш ва Аллох таъолодан кўркиш сабабли эди.

Муторриф ибн Абдуллох отасидан шу ривоятни килади: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг намоз ўкиётганларини кўрдим. Йиглаганлари сабабли ичларидан козоннинг кайнаши сингари товуш келар эди» (Имом Ахмад ривояти).

Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам менга: «Менга (Куръон) ўкиб беринг!»— дедилар. Мен: «Ё Расулуллох, Куръон Сизга нозил бўлган бўлса-ю, мен Сизга тиловат килиб бераманми?» — дедим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Мен Куръонни бошкалардан тинглашни яхши кўраман» — дедилар. Мен Нисо сурасини хатто «Ва Сизни уларннинг устига гувох килиб олиб келсак» оятига етганимда карасам, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кўзлари ёш куяётган экан»(Имом Бухорий  ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламниг сочлариниг ярма очадиган жойларидаги хамда муборак соколларидаги ўн саккизтага якин ок мўйлар хакида фикр юритиб кўринг. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бу ок тукларнинг сабабини муборак тиллари билан кандай баён килганига бир кулок тутинг. Абу Бакр разияллоху анху: «Ё Расулуллох, соч-соколларингизга ок тушибди-ку?!» — деди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Ме(нинг соч-соколим)ни «Худ», «Вокеъа», «Вал-мурсалат», «Амма ятасаалун»,ва «Изаш-шамсу куввират» суралари окартирди» — дедилар  (Имом Термизий ривояти).

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг тавозелари

  Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам одамларнинг энг гўзал хулклиси ва энг кадрлиси бўлиб,  Оиша разияллоху анхо айтганларидек: «хулклари Куръон эди» (Имом Ахмад ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Мен гўзал ахлокларни мукаммал килиш учун юборилдим» — дедилар (Имом Ахмад ривояти).

Умар ибн Хаттоб разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Мени масихийлар Ийсо ибн Маръямни улуглаганларидек улугламанглар! Балки, Аллохнинг бандаси ва расули, деб айтинглар» — дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Анас разияллоху анху деди: «Бир киши: «Ё Расулуллох, эй яхшимиз, яхшимизнинг ўгли эй саййидимиз, саййидимизнинг ўгли» — деб хитоб килди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Эй одамлар, сизлар  менга тўгри гапираверинглар, шайтон сизларни адаштирмасин! Мен — Аллохнинг бандаси ва расули бўлган Мухаммад ибн Абдуллохман. Сизлар  мени Аллох кўйган макомдан юкори макомга кўйишингизни хохламайман» — дедилар (Имом Ахмад ривояти).

Баъзи одамлар Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни хаддан зиёд улуглайдилар ва у зотнинг гайб ишларини билади, зарар ва фойда етказади, мухтожларнинг эхтиёжини, касалларнинг шифосини берадилар деб эътикод килишади. Аллох таъоло бу тушунчани бутунлай рад этиб шундай деди: «Айтинг: «Мен ўзимга хам бирон фойда ёки зарар етказишга кодир эмасман. Магар  Аллох хохлаган ишгина бўлур. Агар гайбни билганимда эди,  яхши амалларни кўпайтирган ва менга бирон ёмонлик-зиёт етмаган бўлур эди» (Аъроф: 188).

Барча оламлар ичида энг афзал бўлган Мухаммад саллалоху алайхи ва саллам Роббиси олдида синик бўлган одамларнинг боши эдилар.

Анас ибн Молик разияллоху анху  дедилар: «Сахобалар учун Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдан кўра севимлирок бошка одам йўк эди. Шундай бўлсада, ёктирмасликларини билганлари учун, Ул зотни кўрганларида ўринларидан турмас эдилар»(Имом Ахмад  ривояти).

Сиз ўта камтарлик ва нодир гўзал хулк билан бир бечора аёлга ишлари кўп бўлишига карамай вакт ажратган Ислом умматининг  пайгамбари  саллаллоху алайхи ва салламга бир назар ташланг!

Анас ибн Молик разияллоху анху деди: «Бир хотин  Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурига келиб: «Сизга эхтиёжим бор» — деди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Мадинанинг кўчаларидан  хохлаганингда ўтир мен сен билан бирга ўтир(иб эхтиёжингга кулок тут)аман» — дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам камтарларнинг камтари эдилар. Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: Агар мени (кўйнинг) кўли ёки оёги (ни ейиш) учун  чакирсалар бораман. Агар менга (кўй) оёги ёки  кўли совга килинса, кабул киламан» — дедилар» (Имом Бухорий  ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хадислари хар бир асрда мутакаббирлар учун, уларинг кибру хаволари ва гердайишлари олдида тўсик ва кайтарувчи бўлиб колади!

Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдан ушбу хадисни ривоят килади: «Калбида заррача кибри бўлган одам жаннатга кирмайди» (Имом Муслим ривояти).

Кибр —Аллох сакласин– жаханнамга олиб борадиган йўлдир, гарчи у заррача бўлса хам.  Каранг, Аллох таъоло гердайиб юрган мутакаббирни кандай жазолади, унга газабни тушириб, кандай азоблар билан азоблади!

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  дедилар: «Бир одам чиройли кийимни кийиб олиб, ўзидан ўзи хурсанд бўлиб, сочлари таралган ва гердайиб юриб кетаётган эди, баногох, Аллох уни Ерга юттирди. У Киёмат кунигача Ернинг тубига  караб тушиб бораверади» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Оффлайн UmmMubina

  • Энг кўли ширин ошпaз юзер
  • Форум фахрийси
  • Сообщений: 2131
  • Баҳо: +307/-0
  • Пол: Женский
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хизматкори

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бечора ва заиф хизматкорни килган иши ёки зафлигига караб эмас, балки дини ва таквосига караб ўзига лойик макомга кўйдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  хизматкор ва мардикорлар хакида шундай  дедилар: «Улар сизларнинг биродарларингиздир. Аллох таъоло уларни сизларнинг кўл остингизда килиб кўйди. Уларга еган нарсаларингиздан едирингиз, кийган нарсаларингиздан кийдирингиз ва огир бўлган нарсаларни уларга юкламангиз! Агар огир нарсаларни юкласангиз ёрдам етингиз» (Имом Муслим ривояти).

Сиз ўз хожаси хакида хайратомуз сўзлар макбул гувохлик ва мактовларни хикоя килиб берувчи  хизматкорнинг  ушбу сўзлари хакида тафаккур килиб кўринг! Сиз биронта хисматкорнинг ўз хожасига расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хизматкори айтгани каби мактовни айтганини эшитганмисиз?!  Анас ибн Молик дейди: «Мен расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга ўн йил хизмат килдим, ул Зот менга бирон марта «Уф»  демадилар, биронта килган ишим учун: «Нега бундай килдинг!», килмаган ишим учун: «Нега бундай килмадинг!» демадилар» (Имом Муслим ривояти).

Тўла ўн йил, кунлар ёки ойлар эмас, балки, кувонч ва кайгу, газаб ва махзунлик, рухий изтироб ва ўзгариш, камбагаллик ва бойлик билан ўтган узок умр давомида — Ул Зотга ота-онам фидо бўлсин —  хизматкорини жеркимади, балки, уни такдирларди, калбига таскин бериб, унинг ва оиласининг эхтиёжларини кондирарди хамда уларнинг хаккига хайрли дуолар киларди!!

Анас разияллоху анху деди: «Онам: «Ё Расулуллох,  хизматкорингиз хакига дуо килинг!» — деди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Аллохим, унга бойлик ва фарзандларини сероб кил ва унга берган нарсаларингда барака ато эт!» — дедилар» (Имом Бухорий  ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам шижоатли бўлишларига карамай, хакли ўринлардагина хўрлаганлар ва урганлар. Кўл остидаги хотинлари ва  хизматкорларидан иборат заифларга хеч качон каттиклик килмаганлар!

Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кўллари билан бирон нарсани урмадилар, на бир хизматкорни ва на бир хотинни магар Аллох йўлида жиход килганларидагина (душманларни) урдилар.» (Имом Муслим ривояти).

Ана, уммулмуъминийн  Оиша разияллоху анхо яралмишларнинг афзали ва одамларнинг сарвари Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам учун яна бир бор гувохлик бермокда.  Пайгамбаримиз  саллаллоху алайхи ва салламнинг гўзал хаёти хакида кўп гапришган. Хатто, Курайш кофирлари хам Ул зотга яхши гувохлик берган эдилар.

Оиша разияллоху анхо: «Мен Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ўзига килинган зулм, модомики, Аллохнинг харомларини килиш билан бўлмас экан, бирор бир кимсадан ўч олганларини кўрмадим. Агар Аллохнинг харомларини килинган бўлса, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдан кўра газаблирок одам йўк эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга икки ишни танлаш ихтиёри берилса, модомики гунох бўлмас экан, кулайини танлар эдилар» (Имом Бухорий  ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам мулойим ва огир – босик бўлишга  даъват этар ва: «Аллох халимдир ва хар бир ишда халимликни яхши кўради» — дер  эдилар» Бухорий ва Муслим ривояти.

 Совга ва мехмон

 Хиссий кувончга бўлган эхтиёж ва истаклар жамият, оила ва хонадонда доимо мавжуддир. Калбларни бир бирига якинлаштирадиган ва улардаги гина- кудуратларни эритиб юборадиган нарсалардан бири — совгадир!!

Оиша разияллоху анхо: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам совгаларни кабул килар ва унга муносиб мукофотлар берар эдилар» — деди (Имом Бухорий  ривояти). Зеро, совга бериш ва миннатдорчилик изхор этиш, калб саховати ва юрак тозалигининг нишонасидир.

Саховат — набийлар ва расулларнинг ахлокидан бири бўлиб,  пайгамбаримиз  саллаллоху алайхи ва саллам бу борада хаммадан пешкадам эдилар. Ахир куйидаги сўзларни айтган у зот эмасми?!

«Ким Аллох ва охират кунига иймон келтирган бўлса, мехмонини сийласин. Мехмонни сийлаш хакки бир кеча-ю, бир кундуздир. Мехмондорчилик уч кундир. Ундан кейингилари  садакадир. Мезбонга огирлак бўлгунича кадар  колиш, мехмон учун халол эмасдир» (Имом Бухорий  ривояти).

Аллох номига онт ичиб айтаманки, тоглар, чўллар, Хижоз ва Араб ярим ороли , хатто, бутун дунё Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам каби олий ахлокли ва олижаноб биронтасини кўрмади. Хурматли китобхон, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг — ота-онам унга фидо бўлсин — ўта мухим холатларидан бирини кўриш учун тайёр бўлинг!!

Сахл ибн Саъд разияллоху анху деди: «Бир хотин Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга чопон келтириб: «Буни сизга кийридаман деб ўз кўлларим билан тўкидим» — деди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам унга мухтож бўлган холларида олдилар. Бизнинг олдимизга уни лунгу шаклида ўраб чикдилар. Бир одам: «Бу жуда хам чиройли экан. Уни менга беринг» — деди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Майли» — дедилар ва бир оз ўтиргач уйига кайтдилар, тўнни тахлаб, уни халиги одамга жўнатдилар. Сахобалар у одамга: «Яхши иш килмадинг! Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам мухтож бўлганлари учун кийган эдилар, сен бўлсанг уни сўраб ўтирибсан, биласанки ул зот сўраган одамнинг кўлини бўш кайтармайдилар» — дедилар. У одам: «Аллох номига онт ичиб айтаманки, мен у кийимни кийиш учун эмас, кафанлик килиш учун сўрадим» — деди. Сахл айтади: Хакикатан хам, у кийим ўша одамга кафан килинди» (Имом Бухорий  ривояти).

Сиз Аллох таъоло саралаб олган ва ўзи тарбиялаган ва намуна килган зотнинг хулкидан хайратланманг! Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам саховат бобида хайратомуз ишларни килдилар. Хаким ибн Хизом разияллоху анху деди: «Мен Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдан сўрадим, бердилар. Яна сўрадим, бердилар. Яна сўрадим, бердилар кейин: «Эй Хаким, бу мол яшил ва шириндир! Уни калб саховати билан олган одамга баракали килинади. Нафс очкўзлиги билан олган кишига эса баракали килинмайди. Унинг мисоли  ейдию бирок, тўймайдиган одамга ўхшайди. Юкори кўл куйи кўлдан яхширокдир..»  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Жобир разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдан бирон нарса сўралса, хеч качон «Йўк» деб айтмадилар» (Имом Бухорий  ривояти:6034).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кўлларидаги мисли кўрилмаган бу саховат ва олийжаноблик билан бирга, ул зотнинг калбларидаги самимийлик, содик мухаббат ва чиройли муомаларининг хам мисли йўк эди. Ул зотнинг бирга ўтирган хар бир кишига табассум килиш ва якин тутиш одатлари бор эди. Бу билан хар ким ўзининг Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга энг севимли кишиман деб ўйлар эди.

Жарир ибн Абдуллох разияллоху анху деди: «Исломни кабул килганимдан сўнг, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдан айрилсам ёки у зотга дуч келсам, доимо таббасум билан кутиб олар эдилар» (Имом Бухорий  ривояти).

Шохидларнинг сифатида сиз учун кифоя ва ибрат бордир.

Абдуллох ибн Хорис: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдан кўра сертабассум бошка бировни кўрмадим» — деди  Имом Термизий ривояти.

Севимли дўстим, сиз бундан нега хайратланасиз? Холбуки Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Дўстингиз юзига килган табассумингиз — садакадир» — деган бўлсалар! (Имом Термизий ривояти).

Хизматкори Анас разияллоху анху Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдаги сифатларни шундай  тарифладики, у сифатлар бир одамда эмас- хатто бир неча одамда хам жам бўлмайди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ўта илтифотли зот эдилар. Эхтиёжини сўраган хар бир одамга кулок солар, у одам бурилиб кетмгунича ўгирилмас эдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  кўлларини олмокчи бўлган хар кимсага кўлларини узатар, кўл берган одам кўлини бўшатмагунича кўлларини тортиб тортиб олмас эдилар.» (Абу Наъим «Далоил» китобида накл килди).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам эхсонли ва хушмуомала мезбон бўлишларига карамай, гунох ишларни кўриб колсалар кайтарар ва унинг бўлишига рози бўлмас эдилар. Абдуллох ибн Аббос разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бир кишининг кўлида тилло узукни кўриб колдилар, уни (унинг бармокларидан) чикариб отиб юбордилар ва: «Сизлардан бирингиз жаханнам чўгини олиб, уни бармогига такиб оладимия?!» —  дедилар» (Имом Муслим ривояти).

 Болаларга шафкат

  Тошбагир инсонлар мехрибонликни билмайди. Уларнинг калбида мехрнинг асари хам йўкдир! Улар каттик тошга ўхшаб, на бера оладилар ва на ола оладилар. Улар энг оддий инсоний туйгу ва хиссиётлардан хам махрумдирлар. Аммо Аллох таъоло юмшок калб ва жўшган мехр берган кимсалар — намунали ва мехрибон калб сохибидирлар-ки, уларни рахмат ўраб, туйгулар харакатлантиради!

Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ўгиллари Иброхимни кўлларига олиб ўпдилар ва хидладилар» (Имом Бухорий  ривояти).

Бу мехр Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг якинларигагина хос эмас, балки, барча мусулмонларнинг фарзандлари учун эди.

Жаъфар разияллоху анхунинг хотини Асмо бинти Умайс шундай деди: «Менинг олдимга Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кирдилар ва Жаъфарнинг болаларини чакирдилар. Мен ул зотнинг (уларни багирларига босиб), хидлар ва кўзларидан ёш куйилар эди. Мен: «Жаъфарга бирон нарса бўлдими?» —деб сўрасам: «Ха у буган халок бўлди» — дедилар. Барчамиз йиглай бошладик. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кайтиб кетдилар ва ахлига: «Жаъфар хонадонига таом тайёрланглар! Чунки, уларнинг бошига машгул киладиган нарса келди» —  дедилар» (Ибн Саъд,  Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).

Болаларининг ўлими сабабли кўз ёшлари келган пайтда Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга  Саъд ибн Убода разияллоху анху: «Ё Расулуллох, бу нимаси?» деганида, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Бу — Аллох таъоло бандаларининг калбига кўйган рахм-шафкатдир. Дархакикат, Аллох бандалари ичидан рахмлиларигагина рахм килади» —  дедилар (Имом Бухорий  ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кўзлари ўгиллари Иброхимнинг вафоти сабабли ёш тўкканида Абдурохман бин Авф разияллоху анху: «Ё Расулуллох, Сиз-а?!» —деб савол берганида: «Эй Авфнинг ўгли, бу — рахматдир» — деб жавоб бердилар ва шуни кўшимча килдилар: «Кўз ёш тўкади, калб кайгуради, биз факат Роббимизни рози киладиган сўзларни айтамиз. Эй Иброхим, Биз сендан ажралганимиз учун кайгудамиз» (Имом Бухорий  ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг буюк хулки, намуна олиш ва у зотнинг изидан кетишимизга чакирмокда. Зеро, биз бу асрда болаларга бўлган шафкат ва уларни ўз макомига кўйишни унутдик. Ахир улар эртанинг оталари, Умматнинг кишилари ва кутилган тонгги эмасми?! Биздаги жахолат, калтафахмлик ва кибр шу даражага етиб бордики, болаларнинг калбларини очадиган калитни йўкотдик! Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг калити эса кўли ва тилидадир. У зот болаларни севишлари, кадрлашлари  ва уларни баланд мартабага кўйганларини кўрмадингизми?!

Анас разияллоху анху болалар олдидан ўтар экан, уларга салом берар ва: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам шундай килар эдилар» —  дер эди (Бухорий ва Муслим ривояти).

Табиийки, болаларни ўзига хос кийинчиликлари ва тўполонлари бўлар, бирок, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уларни жеркимас, сўкмас ва уларга дашном бермас, балки, уларга хотиржамлик ва мулойимлик билан муомола килар эдилар.

Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурига болаларни олиб келинар, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уларнинг хаккига дуо килар эдилар. Бир болани олиб келганларида у Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кийимларини «хўл» килди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам сув олиб келишни буюрдилар ва у сувни «хўллик» устидан куйдилар. Бирок, «хўллик» ни (сикиб) ювмадилар» (Имом Бухорий  ривояти).

Хурматли китобхон, сиз  пайгамбарнинг уйида ўтирар экансиз, болаларингизни эркалаш, ўгилларингиз билан хазиллашиш ва уларнинг кулгилари ва ширин сўзларини эшитиш хаёлингизга келмадими?! Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам буларнинг хаммасини килар эдилар! Ота-онам Унга фидо бўлсин!

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Хасан ибн Алийга тилини чикарар, бола уни кизиллигини кўриб кулар эди» («ас–силсилатул-сахиха», хадис: 70).

Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Умму саламанинг кизи Зайнабни эркалатар эканлар: «Зайнабча, Зайнабча» — деб бир неча марта такрорладилар» (ал-Ахадисис-сахиха»: 2141. «Сахихул-Жомеъ»: 5052).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг болаларга бўлган шафкати шу даражада эдики, ибодат асносида кизлари Зайнабнинг кизи Умомани кўтариб намоз ўкир, сажда килмокчи бўлсалар, ерга кўяр эдилар» Бухорий ва Муслим ривояти.

Махмуд ибн Рабиъ разияллоху анху деди: «Мен беш ёшда эдим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ховлимиздаги кудукдан челакда сув олиб, юзимга бир ховуч сепганларини хотирлайман» Бухорий ва Муслим ривояти.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам катта-ю, кичикка таълим берар эдилар. Абдуллох ибн Аббос разияллоху анху деди: «Кунларнинг бирида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг оркаларида эдим (менга) «хой бола, мен сенга шу сўзларни ўргатаман: Аллохни ёдингда тут, сени саклайди, Аллохни ёдингда тут, Уни олдингда  кўрасан, (эхтиёжингни) сўрасанг, Аллохдан сўра, ёрдам сўрасанг Аллохдан сўра!»  Имом Термизий ривояти.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг муборак шамоиллари ва уфурган сийратларининг баъзиси билан яшагандан сўнг, шояд биз хам улар  билан  калбларни тирилтирсак ва улар ортидан юриб хаётда бир из колдирсак. Шундагина уйларимиз оталар мухаббати, оналар шафкати ва жажжи калбларига сурур киритишга  мухтож бўлган болалар билан гуллаб, яшнайди. Натижада, кичкинтойлар рухияти мутаносиб, ахлоки гўзал бўлиб етишадилар-да, Умматга  мард кишилар каби йўлбошчилик киладилар. Унутмангки, уларнинг Аллохнинг тавфикидан сўнг, оталар ва оналаргина ярата оладилар!!

Оффлайн UmmMubina

  • Энг кўли ширин ошпaз юзер
  • Форум фахрийси
  • Сообщений: 2131
  • Баҳо: +307/-0
  • Пол: Женский
Хилм, мулойимлик ва сабр

 Зўравонлик, хукукларни куч ишлатиб поймол килиш золимлар аломатидир.  Пайгамбаримиз Мухаммад саллалоху алайхи ва саллам эса ўз хаккини олишда хакдорларга ёрдам бериш ва адолат коидаларини тузиб кўйдилар. Холбуки, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам эгулик ва эзгулик йўлида Аллох субханаху ва таоло ато этган буюриш ва таъкиклашни жорий килдилар. Биз Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйида зулм, каттиккўллик, тажовузкорлик ва талон-тарожлик бўлишидан кўркмаймиз.

Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кўллари билан Аллох йўлидаги жиходдан бошка пайтда на бир хотинларини ва на бир  хизматкорларини урдилар! Шахсиятларига нисбатан килинган ишлардан ўч олмас эдилар. Аллохнинг харомларини килинган пайтдагина Аллох таоло учунгина интиком олар эдилар» (Имом Ахмад  ривояти).

Анас разияллоху анху деди: «Мен Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам билан йўлда кетар эдим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг  эгниларида четлари дагал килиб тикилган Нажроний тўн бор эди. Бир аъробий ул зотга етиб олди-да, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг тўнларидан каттик тортди. Мен Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг бўйинларида каттик тортиш окибатида тўннинг дагал четлари из колдирганини кўрдим. Кейин у аъробий: «Эй Мухаммад, амр этгин, хузурингдаги Аллохнинг молидан (менга хам берилсин)» — деди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам унга ўгирилиб карадилар ва кулдилар. Кейин унга беришга амр этдилар» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Хунайн жангидан кайтганларида аъробийлар эхтиёжларини айтиб у зотга эргашдилар ва бир дарахт олдига сикиб олиб бориб кўйдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам туяларига минган холларида эдилар, халиги дарахт у зотнинг тўнларини илиб колди. Шу пайтда Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Тўнимни кайтириб беринглар! Сизлар мени бахиллик килишимдан кўркяпсизларми?! Аллох номига онт ичиб айтаманки, шу дарахтлар сонича туяларим бўлса, ўртангизда таксим килиб берар эдим, кейин эса мени бахил, кўркок ва ёлгончи эмаслигимни билар эдингиз» —  дедилар (Имом Багавий, «Шархус-сунна».  Албони бу хадисни «сахих», деди).

Барча ишлардаги мулойимлик, манфаатларни билиш ва зарарларни кайтариш таълим-тарбиянинг энг гўзал кўринишларидандир.

Сахобаларни гайирликлари тутди. Чунки, улар хато килаётган  одамни кўриб туришган ва унга инкор килиш учун унинг олдига шошишган эди. Улар эса бунга хакли хам эдилар. Бирок, халим пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам уларни тўхтатдилар. Чунки, бу ишни килган одам жохил ва унга каттик инкор килишнинг ортида зарар бор эди. Бу ўринда Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг килган ишлари тўгрирок эди.

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Бир аъробий масжидга бавл килди (сийди). Шунда сахобалар уни айблаш учун ўринларидан турдилар.  Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам эса: «Уни ўз холига кўйинглар ва бавли устидан бир челак сув куйинглар. Сизлар кийинлаштирувчи эмас, енгиллаштирувчи килиб жўнатилгансизлар!» — дедилар (Имом Бухорий  ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг даъват ишида килган сабрлари ундан намуна олиш, унинг услубини кўллаш ва ўзи учун ўч олмасликка чакирмокда. Оиша разияллоху анхо: «Ухуд кунидан кўра бошингизга огиррок бир кун келганми?» — деб савол берганида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам шундай жавоб бердилар: «Сизнинг кавмингиздан кўп нарса кўрдим. Уларнинг энг огири Акаба куни бўлган эди. Мен ўзимни (химоя килиши учун) ибн Абдёлил ибн Абдкилалга кўндаланг килдим. У мен хохлаган нарсани кабул этмади. (Мен у ердан) гамгин холатда бошимни эгиб юриб, Карнус Саолибга етиб келганимни сезмай колибман. Бошимни кўтардим, бир парча булут менга соя солиб турар эди. Карасам, у булутда Жибрил  алайхиссалом ўтирибди. Шу пайт у менга нидо килди: «Аллох таоло кавмингизнинг Сизга берган жавобларини эшитди ва сизга Тоглар фариштасини (кавмингиз) хакида  хохлаган нарсангизга буюришингиз учун юборди» — деди. Тоглар фариштаси менга нидо килиб, салом берди ва: «Эй Мухаммад, Аллох таоло кавмингизнинг сизга айтган сўзларини эшитди. Мен Тоглар фариштасиман. Роббингиз мени сизнинг хузурингизга мени хохлаган нарсангизга буюришингиз учун жўнатди, сиз нима хохлайсиз? Хохласангиз икки тогни уларнинг устиларига ёпиб кўяй?!» — деди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Йўк, мен Аллох таолодан уларнинг пуштикамарларидан Аллохнинг ўзигагина ибодат киладиган Унга бирон нарсани шерик килмайдиган одамларни чикаришини умид киламан» — дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти).

Баъзи одамлар бугунги кунда даъват ишида шошкалоклик килиб, хосилни тезрок олишни хохлайдилар. Нафс учун ўч олиш даъватга ва унинг ихлосига путур етказади. Шунинг учун хам, баъзи даъватлар унинг даъватчилари ўртасида мазкур иш ёйилгани учун мувафкиятсизликка дучор бўлди. Ахир сабр ва тахаммуллик каерда?!

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг умид килган нарсалари бир неча йиллар ўтганидан хамда сабру- курашлардан сўнг рўёбга чикмадими?!!

Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху деди: «Мен Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг Аллохнинг  пайгамбарларидан бирини (уларга Аллохнинг саловату саломлари бўлсин!) кавми конатгани, у конни юзидан артиб: «Аллохим, кавмимни кечир! Чунки улар, билмайдилар!», деб, хикоя килганларини хали хам кўриб тургандекман» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Кунларнинг бирида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг сахобалар билан жанозада эдилар Зайд ибн Суъна исмли яхудий карзини талаб килиб у зотнинг олдига келди ва Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг чопонларининг ёкасини жамлаб, тутиб, газабнок холатида бокди ва «Хой Мухаммад, хаккимни бермайсанми?!» — деб, кўпол сўзларин айта бошлади. Умар ибн Хаттоб розияллоху анху аччикланиб, Зайдга бокди, унинг кўзлари газабининг каттиклигидан чанокларидан чикаёзганди: «Хой Аллохнинг душмани, сен Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга мен эшитган сўзларни айтиб, мен кўрган ишларни килаяпсанми?! У зотни хак билан юборган Зотнинг номига онт ичиб айтаманки, Унинг маломатидан чўчимаганимда эди, сенинг каллангни  киличим билан олар эдим!» — деди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Умар розияллоху анхуга хотиржамлик билан бокдиларда: «Эй Умар, мен ва у бундан бошка нарсага мухтож едик. Сиз мени (карзни) яхши ўташга, уни эса карзини чиройли сўрашга чакиришингиз керак эди. Эй Умар, уни олиб бориб, хаккини беринг ва йигирма соъ хурмони зиёда килинг!» —дедилар.

(Яхудий) Зайд Умар розияллоху анхунинг йигирма соъ хурмони ошириб берганидан сўнг: «Эй Умар, бу ортикчаси нима учун?» — деб сўради. Умар розияллоху анху: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам сенинг килган газабинг звазига буни зиёда килдилар!» — деди. Зайд: «Эй Умар, мени танийсанми?» — деди. Умар розияллоху анху: «Йўк, сен кимсан?» —деди.

—    Зайд ибн Суънаман.
—    Хабр (рухоний) ми?
—    Хабр (рухоний).
—    Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга нега ундай муомала килиб, у сўзларни айтдинг?

Эй Умар, мен Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг юзига караганимда  пайгамбарлик белгиларининг иккитасидан бошка хаммасини кўрдим. Бу иккисини синаб кўрмаган эдим: халимлиги жахлига голиб келадими ва жахлининг ошиши халимлигини зиёда киладими? Мен энди у иккисини синаб кўрдим. Эй Умар, сени гувох килиб айтаманки, Аллохни  Парвардигор, Исломни дин ва Мухаммад саллалоху алайхи ва салламни  пайгамбар деб рози бўлдим. Яна сени гувох килиб айтаманки, бойликларимнинг ярми Мухаммад саллалоху алайхи ва салламнинг Умматига садака бўлсин. Умар  розияллоху анху айтдиларки: Уларнинг баъзилари учун бўлаколсин. Чунки, сен уларнинг хаммасига еткиза олмайсан. Зайд, баъзиларига бўлаколсин — деди. Зайд Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг олдига келди ва: «Ашхаду анла илаха иллаллох ва ашхаду анна Мухаммадан абдуху ва расулуху» «Аллохдан бошка (хак) илох йўк ва Мухаммад Унинг бандаси ва элчиси эканига гувохлик бераман» — деди, у зотга иймон келтириб, уни тасдиклади. (Хоким «ал-Мустадрак» китобида бу хадисни зикр килиб, «сахих» деди).

Биз бу холат, унинг хотимаси ва узок давом этган сухбат хакида ўйланиб кўрайлик. Шояд Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг одамларга нисбатан килган сабрлари, уларни мулойимлик  ва хилм билан кандай даъват этганлари, яхшилик килсалар кандай рагбатлантирганлари ва уларга  кандай кувонч улашганларидан ўрнак олсак.  

Оиша разияллоху анхо деди: «Мадинадан Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам билан  бирга умра килиш учун чикдим. Маккага етиб келгач: «Ота-онам фидо бўлсин, ё Расулаллох  саллаллоху алайхи ва саллам, (намозни) каср (икки ракаат килиб) хам, тўла (тўрт ракаат) килиб хам ўкидим. Рўзадор хам, огзи очик хам бўлдим» — дедим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Эй оиша, яхши килибсиз!» —дедилар ва мени айбламадилар» (Насоий ривояти).

Оффлайн UmmMubina

  • Энг кўли ширин ошпaз юзер
  • Форум фахрийси
  • Сообщений: 2131
  • Баҳо: +307/-0
  • Пол: Женский
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг таомлари

Дастурхонлар ва  козон-товоклар халкнинг юкори табакаси ва бошликларининг уйларида бориб келаверади. Юртлар-у  одамлар Умматнинг пайгамбари  Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламнинг кўл остида. Туялар устида озик-овкатлар юкланган холда келар, у зотнинг олдларида олтин-кумуш тўлиб-тошар эди! Айтингчи, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг еб-ичишлари кандай бўлганди?! Подшохлар хаёти каби эдими, ёки улардан кўра буюк ва азаматли эдими? Давлатманд бойларнинг овкатлари каби эдими? Ёки уларникидан яхширок эдими?! Сиз Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг таоми, унинг озлиги ва соддалигини кўрганингизда хайратга тушманг!

Анас разияллоху анху бизга ривоят килиб деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг олдида камдан кам холатларда нон ва гўшт пешинлик ёки  кечки овкат пайтида жамланган». (Имом Ахмад ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам жуда хам кийинчилик билан коринларини тўйдирар эдилар. Ёхуд факат мехмонлар билангина коринларини тўйдирар эдилар. Унда хам мехмонларнинг кўнгли учун мажбур коринларини тўйдирар эдилар.

Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам вафот этгунларига кадар у зотнинг оила аъзолари кетма-кет икки кун арпа нонига тўймаганлар. (Имом Муслим ривояти). Бошка  бир ривоятда эса: «Мухаммад саллалоху алайхи ва салламнинг оила аъзолари Мадинага келгандан сўнг, кетма-кет уч кеча бугдой нонига тўймадилар токи ул зот кабз рух бўлдилар»  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Балки, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ейдиган бирон нарса топа олмай, оч ухлар эдилар! Абдуллох ибн Аббос разияллоху анхумо деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ва унинг оиласи кетма-кет кечаларда кечки овкат учун бирон нарса топа олмасдан оч ухлар эдилар. Уларнинг нони кўпрок — арпа нони эди»  (Имом Термизий ривояти).

Гап озлик ва танкисликда эмас. Чунки, бойликлар Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кўл остида тўлиб тошган ва хузурига юклар ортилган туялар келар эди. Лекин Аллох таоло  пайгамбари  саллаллоху алайхи ва саллам учун мукаммал ва энг тўгри хаётни танлаган эди.

Укба ибн Хорис разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам биз билан бирга аср намозини ўкидилар кейин, шошилиб уйларига кириб кетдилар. Хеч канча вакт ўтмади хамки, кайтиб чикдилар. Бўлган холат хакида мен сўрадим ёки бошка одам сўради. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Уйда садакадан бўлган олтинни колдирган эдим. Уни кечаси билан олиб колишни ёктирмадим-да, таксим килиб юбордим» — дедилар» (Имом Муслим ривояти).

Хайратомуз саховат ва мисли кўрилмаган эхсонкорлик, бу Умматнинг  пайгамбари  саллаллоху алайхи ва салламда мужассам эди. Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам исломга кириш эвазига хар нарсадан сўралсалар берардилар. Хатто, бир киши келганида икки тог орасидаги кўйларни бердилар. У одам кавми олдига бориб: Эй кавмим мусулмон бўлинглар, албатта Мухаммад камбагалликдан кўркмаган кишиларнинг эхсонини килмокда!» — деди» (Имом Муслим ривояти).

Мана шу эхсон ва соховат сохиби бўлган  пайгамбарнинг ахволи хакида тафаккур килиб кўринг! Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам вафот етгунларига кадар на хон устида овкатландилар ва на юпка нон едилар» (Имом Бухорий  ривояти).

Оиша разияллоху анхонинг хузурига Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам келар ва: «Овкатингиз борми?» — дер эдилар,  Оиша разияллоху анхо: «Йўк» деб айтса: «Мен бугун рўза тутдим» — дердилар. (Имом Муслим ривояти).

Бир ёки икки ой ўтар, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хонадони факат хурмо ва сув билангина кун кечирар эди.   (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Таомлари ва таом турларининг озлигига карамай Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг олий ахлоки ва исломий одоби Аллохнинг неъматига шукроналар келтириш, таомни тайёрлаганларга миннатдорчилик  билдириш, хато килсалар, айбламасликка ундар эди. Чунки, у (хато килувчи) тиришган, бирок, хато килган-да. Шунинг учун хам, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам таомни айбламас, пиширувчини маломат килмас, бор нарсани рад, йўк нарсани талаб килмас эдилар! Уммат  пайгамбари  саллаллоху алайхи ва салламнинг гами корни ва овкати эмас эди!

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хеч качон томани айбламаганлар: агар хохласалар еганлар, хохламасалар емаганлар»  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Севикли дўстларимиз учун шайхулислом ибн Таймийя  рахимахуллохнинг сўзларини мухтасар килиб келтирмокчиман:

«Ейиш ва кийинишдаги энг яхши йўл — Мухаммад саллалоху алайхи ва салламнинг йўлидир. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам имкони бўлган нарсани иштаха килса ер, бор нарсани кайтармас, йўк нарсани талаб килмас эдилар. Агар нон ва гўшт хозир бўлса ер эдилар. Агар мева, нон ва гўшт хозир бўлса ер эдилар. Агар хурмонинг ўзи ёки ноннинг ўзи хозир бўлса ер эдилар. Агар икки хил таом хозир бўлса: «Мен икки хил таомни емайман» демас, лаззатли ва ширали таомлардан бош тортмас эдилар. У зотнинг сўзларидан: «...Лекин Мен рўза хам тутаман, огзим очик хам бўлади. (кечалари намоз учун) тураман хам, ухлайман хам. Хотинларга хам уйланаман. Гўшт хам ейман. Бас, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмас».

Аллох таоло халол нарсаларни ейиш ва Аллох таолога шукр этишга амр этди. Шунинг учун хам, халол нарсаларни харом килган одам, хаддидан ошган, Аллохга шукр килмаган одам эса, Аллохнинг хаккини зое килган танбал бўлади. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг йўли — энг тўгри йўлдир. Ундан бурилиш эса икки тарафга олиб борадир: исроф килган ва маъсулиятларни адо этишдан юз ўгириб, майилликларига берилган инсонлар. (Иккинчиси эса), халол нарсаларни харом килган, Аллох таоло буюрмаган рохибликни ўйлаб топган инсонлар. Холбуки, Ислом динида рохиблик йўкдир».

Давом этиб рохимахуллох шундай дейди: «Хар бир халол — ёкимлидир. Хар бир ёкимли халолдир. Аллох таоло бизга ёкимли нарсаларни халол килиб, ифлос нарсаларни харом килди. Унинг ёкимлилиги, биз учун фойдали ва лаззатли бўлишидир. Аллох таоло бизга зарарли бўлган хар бир нарсани харом килди, фойдали бўлган барча нарсага рухсат берди».

Кейин, яна шундай дедилар: «Одамлар емок, киймок, очлик ва тўкликда турлича бўладилар. Хаттоки, бир кишининг холи хам турлича бўлиши мумкин. Бирок, амалларнинг энг яхшиси Аллох таолога итоатли ва килган одамга фойдали бўлганидир» (Ибн Таймийя, «Мажмуъул-фатово: 22\310 (кискартиб олинди).  

 Бошкаларнинг шарафини химоя килиш

 Мажлисларнинг энг яхшиси – илм ва зикр ўтиришларидир. Агар шу мажлисда Одам фарзандининг сараси ва Уммат муаллими ўзининг сўзлари, таълимлари ва ўгитлари билан иштирок этсалар нима дейсиз! Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам мажлисларининг соф ва сийратининг тозалиги сабабли хато килганларни тузатар, билмаганларга ўргатар, гофил колганларни огохлантирар ва мажлисларида факатгина яхшиликларнигина кабул килар эдилар. Агар бировга кулок солсалар, жим эшитар, бирок, гийбатни кабул килмас, чакимчилик ва тухматларга рози бўлмас эдилар.

Итбон ибн Молик разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам менинг уйимда намоз ўкиб бўлганларидан кейин уйдагилардан бири: «Молик ибн Духшун каерда?» — деди. Бир киши: «У Аллох ва расулини яхши кўрмайдиган мунофикдир» —деди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Ундай дема, кўрмайсанми, у «Ла илаха иллаллох» деган ва у бу билан Аллохнинг юзини хохлайди. Дархакикат, Аллох, Аллохнинг юзини умид килиб: «Ла илаха иллаллох» — деган одамни жаханнамга харом килди» — дедилар»  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ёлгондан гувохлик бериш ва хукукларни тортиб олишдан огохлантирар эдилар!

Абу Бакр разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Катта гунохларнинг каттарогини айтиб берайми?» — дедилар. Биз: «Ха, эй Расулуллох» — дедик. «Аллохга шерик  килиш  ва ота-онага  ок бўлиш» — дедилар. Ёнбошлаган эдилар, ўтириб олдилар: «Огох бўлинглар! ёлгон гувохлик бериш» дедилар. Бу сўзни такрорлайвердилар, такрорлайвердилар хатто: «Кошки, сукут сакласалар!» — деб колдик»  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Уммул мўъминийн  Оиша разияллоху анхога мухаббатлари буюк бўлсада, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам гийбат килишларини инкор килдилар ва гийбатнинг катта хатарларини баён килдилар.

Оиша разияллоху анхо дедилар: «Мен Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга: «Софиянинг бундай-бундай бўлиши етарлидир» — дедим». Баъзи  ровийлар бу сўзлари билан София разияллоху анхонинг бўйи пастлигидан киноя килдилар дедилар. «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Сиз шундай бир сўзни айтдингиз-ки, агар уни денгиз сувига аралаштирилса, денгиз сувининг барчасини бузар эди» — дедилар ( Имом Абу Довуд ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам биродарларининг шарафларини химоя килган одамга башорат бериб дедилар: «Биродарининг шарафини гийбатдан химоя килган одамни жаханнам азобидан озод килиш, Аллох таолонинг зиммасида хакдир» (Имом Ахмад  ривояти).

 Аллох таолони кўп зикр килиш

 Биринчи мураббий ва Уммат  пайгамбари Мухаммад саллалоху алайхи ва саллам ибодат килиш ва калбни Аллохга боглашга катта эътибор берар эдилар. У зот бир лахзани Аллохнинг зикри, хамди, шукри, истигфор  ва Аллохга ялинишсиз ўтказмас эдилар. Холбуки, у зотнинг аввалги ва кейинги барча гунохлари кечирилган эди. У — шукроналар келтирган банда ва  пайгамбар, хамдлар айтувчи расулдир. У Роббисининг кадрини билди, Унга хамд айтиб, дуо килди ва ялинди, вактининг кадрига етиб,  ундан фойдаланди ва унинг тоат- ибодат билан обод бўлишига харис бўлди.

Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Аллох таолони хар лахзада зикр килар эдилар» (Имом Муслим ривояти).

Абдуллох ибн Аббос разияллоху анхумо деди: «Биз Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг бир ўтиришда «Роббигфирлий ва туб алаййа иннака антат таввабур рохим» «Роббим, мени кечир ва тавбаларимни кабул эт. Сен рахмли ва тавбаларни кабул этувчи зотсан» — деб юз марта такрорлаганларини санар эдик» (Имом Абу Довуд ривояти).

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Мен Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг: «Аллох номига онт ичиб айтаманки, мен бир кунда Аллохга етмиш мартадан кўпрок истигфор айтиб, тавбалар киламан» деганларини эшитганман» (Имом Бухорий  ривояти).

Абдуллох ибн Умар разияллоху анху деди: «Биз бир йигинда Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг юз мартадан ортик: «Роббигфирлий ва туб алаййа иннака антат таввабур рохим» «Роббим мени кечир ва тавбаларимни кабул килгин. Чунки, Сен — мехрибон ва тавбаларни кабул килувчи зотсан» — деб айтганларини санар эдик»  (Имом Термизий ривояти).

Уммул мўъминийн Умму Салама розияллоху анхо хузурида бўлганларида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кўп килган дуолари: «Ё Мукаллибал кулуб саббит калбий ала дийник» «Эй калбларни айлантирувчи зот, менинг калбимни динингда мустахкам кил!» бўлганини зикр этди.  (Имом Термизий ривояти).

Оффлайн UmmMubina

  • Энг кўли ширин ошпaз юзер
  • Форум фахрийси
  • Сообщений: 2131
  • Баҳо: +307/-0
  • Пол: Женский
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кўшниларга муносабати

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кўшниларга муносабати кандай яхши эди-я! Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг калбида кўшни учун алохида ўрни бор эди. Хатто, У зот: «Жибрил менга кўшни хакида васиятни шунчалар кўп килди-ки, мен кўшни меросхўр бўлиб колармикин, деб ўйладим» — дедилар  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Абу Зар разияллоху анхуга: «Эй Абу Зар агар гўшт кайнатсанг, сувини кўпрок куй ва ундан кўшниларингга хам бер!» — деб васият килган эдилар (Имом Муслим ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кўшниларга озор беришнинг ёмон окибатларидан огохлантирдилар: «Кўшниси унинг ёмонликларидан хотиржам бўлмаган одам жаннатга кирмайди» (Имом Муслим ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Кимки Аллох ва охират кунига иймон келтирган бўлса кўшнисига яхшилик килсин!» — деб айтганларидек яшаган кўшниларга хушхабарлар бўлсин!

 Чиройли муомала

 Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга бирор киши хакида бирор нарса етиб колса: «Фалончи нега ундай дейди?» —деб айтмас, балки: «Одамларга нима бўлди, нега ундай-бундай деяптилар?» — дер эдилар»  (Имом Термизий ривояти).

Анас ибн Молик разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хузурига юзида сарик рангнинг изи бўлган бир одам кирди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам юзида ёктирмаган нарсаси бўлган одамнинг юзига карамас эдилар. У одам чиккандан сўнг: «Унга айтсангизлар юзидаги  нарсани ювиб ташласа» — дедилар»  (Имом Ахмад ва Абу Довуд ривояти).  

Ибн Масъуд разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизларга жаханнамга харом бўладиган ёки жаханнам унга харом бўладиган кимсадан дарак берайинми? Жаханнам мулойим, халим ва бошкаларга ўзини якин тутган кишига харомдир»  Имом Термизий ривояти

 Хакларни адо этиш

 Инсон зиммасидаги хаклар кўпдир. Аллохнинг хакки, оила хакки ва нафс хакки. Бундан ташкари бандаларнинг хаклари хам бор. Сиз нима дейсиз, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам вактларни кандай таксимлаб, кунларидан кандай фойдаланган эканлар-а?!

Анас разияллоху анху деди: «Уч киши Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хонадонига келиб, пайгамбаримизнинг ибодатлари хакида сўрадилар. Уларга Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ибодатларини айтиб берилганида, гўёки улар зикр килинган амалларни кам санагандек бўлдилар ва: «Биз каерда-ю, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам каердалар? У зотнинг аввалги-ю, охирги гунохлари кечирилган бўлса?» — дедилар. Уларнинг бири: «Мен кечалари доимо намоз ўкийман»,  иккинчиси: «Мен кундузлари доимо рўзадор бўлиб, огзимни очмайман», учинчиси эса: «Мен хотинлардан узлат киламан ва хеч хам уйланмайман» — деди. (Бу гаплардан хабар топгач) расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уларнинг олдларига келдилар ва: «шундай-шундай гапларни айтганлар сизларми?! — дедилар. Аллох номига онт ичиб айтаманки, албатта мен сизлардан кўра Аллохдан кўркувчирок ва унга такволирогингизман! Лекин, мен рўза хам тутаман, огзим хам очик бўлади. Намоз хам ўкийман, ухлайман хам ва хотинларга уйланаман. Бас, ким менинг суннатимдан воз кечса, у Мендан эмас»  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).  

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг шижоати ва сабр-бардоши

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг Аллохнинг динига ёрдам бериш, Аллох сўзини олий килиш ва Аллох берган неъматларни ўз ерига кўйиш борасида катта улушлари бор. Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кўллари билан на  хизматкорларини ва на хотин-кизларини урдилар. Факатгина Аллох йўлидаги жиходда кўллари билан (душманларни) урдилар» (Имом Муслим ривояти).

Курайш сардорлари ва кофирлари олдида Ислом динига даъват этиб ёлгиз туришлари хамда Аллохнинг нусрати келгунига кадар бу динда сабот билан туришлари, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам шижоатининг намуналаридан баъзисидир. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Мен ёлгиз ўзимман, хамма менга карши!» —деб айтмадилар. Балки, Аллох таолога суяниб, даъватни ошкор килдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам одамларнинг энг шижоатлиси ва матонатлиси эдилар. Одамлар кочар, У зот эса жойида матонат кўрсатиб турар эдилар!  

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Хиро горида ибодат килар, лекин, на Курайш ва на бошка кофирлар унга озор бермас эдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам тавхид ва Аллохнинг ўзигагина ибодат килиш керак эканлигига очик даъват килганларидагина, кофирлар бир ёкадан бош чикариб, каршилик кўрсата бошладилар ва хайратланиб: «(Кўп) Илохларни ягона илох килдими?» — дедилар (Сод сураси : 5). Холбуки, улар бутларни ўзлари билан Аллох ўртасида воситачи килиб олган эдилар. Аллох таоло бу хакда шундай дейди: «(Улар): «Биз у (олиха)ларга бизларни Аллохга якин киладилар, деб ибодат килмокдамиз» — дейдилар» (Зумар : 3). Йўкса, улар Аллох таолонинг рубубият (гамхўр тарбияткунандалиги) даги ёлгизлигига икрор эдилар: «Айтинг: «Самовоту Ердан сизларни ким ризклантиради?». (Сиз) «Аллох» —деб айтинг. Хеч шубха йўкки, биз ва сизлар ё хидоят узрамиз, ёки очик залолатда» (Саъба: 24)

Мусулмон дўстим, мусулмонлар яшаётган ўлкаларда ўликлардан эхтиёжларини сўраш, уларни воситачи килиш, уларга назр аташ, улардан кўркиш ва умид килиш каби ширк амалларининг ёйилгани хакида тафаккур килиб кўринг! Бу ширк амаллари сабабли Аллох билан богланган арконлар узилди ва ўликлар  абадий Тирик бўлган зотнинг ўрнига кўйилди: «Албатта кимда-ким Аллохга ширк келтирса, Аллох унга жаннатни  харом килур, унинг борар жойи дўзахдир» (Моида :72)

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларидан, шимол тарафда жойлашган Ухуд тогига карайлик. Бу тог олдида бўлиб ўтган жанг асносида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кахрамонлиги, матонати ва у зотга етган жарохатга бордошлари очик кўринган эди. Ана шу жангда муборак юзларидан кон оккан, курак тишлари синдирилган ва бошлари ёрилган эди. Аллох  пайгамбаримизга салавоту-саломлар йўлласин.

Сахл ибн Саъд разияллоху анху Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг жарохатлари хакида шундай дейди: «Аллох номига онт ичиб айтаманки, мен Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг жарохатини ким ювгани, унга ким сув куйиб тургани ва нимани дори килинганини жуда яхши биламан. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кизи Фотима розияллоху анхо жарохатни  ювар, Алий разияллоху анху эса унга калконда сув куйиб турар эди. Фотима розияллоху анхо сув кон келишини кучайтирганини кўрганидан сўнг, бўйранинг бир парчасини олиб куйдирди-да, уни жарохатга босди. Кон тўхтади. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг тишлари синди, юзлари жарохатланди ва дубулгалари бошларида турганда синди» (Имом Бухорий  ривояти).

Аббос ибн Абдулмутталлиб разияллоху анху Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг Хунайн жангидаги холатларни таърифламокда: «Мусулмонлар чекина бошлаганларида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ўз ерларидан жилмай турдилар. Хачири кофирлар томон чопмокчи бўлар, мен эса тезлаб кетмасин дея унинг жиловидан тутиб турар эдим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам у онда: «Мен пайгамбарман ёлгончи эмасман. Мен Абдулмутталибнинг  ўглиман» — дер эдилар» (Имом Муслим ривояти).

Довюрак чавандоз машхур ходислар сохиби Алий разияллоху анху Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хакида шу сўзларни айтди: «Икки тараф бир-бири билан тўкнашган ва жанг авжига чикканида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам билан химояланар эдик. Чунки, У зотдан кўра душманга якинрок бошка кимса колмас эди» (Имом Муслим ривояти:  3\ 1401. Багавий, «Шархус-сунна»).

Даъват ишидаги Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг сабру-бардоши зарбулмасал ва чиройли намунадир. Чунки, Аллох таоло У зот сабабли дин асосларини тиклади. У зотнинг чавандозлари араб ярим ороли, Шом ва Мавороуннахрларда жавлон урди. Натижада, шахар ва кишлокдаги хар бир уйга Ислом дини етиб борди.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох йўлида шундай кўркитилдим-ки, бошка хеч ким бунчалар кўркитилмади! Аллох йўлида шундай озорландимки, бошка биров бундай озорланмаган! Бир бор менга ўттиз кеча ва кундуз ўтди, мен ва Билол учун жонзот ейиши мумкин бўлган таомдан Билолнинг кўлтигига жойлашадиган микдорда озукамиз бўлар эди» (Имом Термизий ва Ахмад  ривояти).

Ул зотга келган бойликлар, ўлжалар ва Аллох таоло ато этган фатхлар бўлишига карамай Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам на бир динор ва на бир дирхам мерос килиб колдирмадилар. Балки, ушбу илмни колдирдилар, у пайгамбарлик меросидир. Ким бу меросни олмокчи бўлса, мархамат килиб олсин!

Оиша разияллоху анхо: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам на динор, на дирхам, на кўй ва на туя мерос килиб колдирмадилар ва бирон нарсани васият килмадилар» — дедилар (Имом Муслим ривояти).

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг дуоси

 Дуо буюк ибодатлардан бири бўлиб, уни Аллохдан бошкаси учун килиш жоиз эмасдир. Дуо — Аллох таолога мухтожлик, куч ва кувватга эга эмасликни кўрсатишдир. У — куллик белгиси, башарий хокисорликни сезишдир. Дуода Аллох таолога санолар айтиш, эхсон ва саховатни боглаш бордир. Шунинг учун хам, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Дуо — ибодатнинг ўзгинасидир» деган эдилар. (Имом Термизий ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Аллох таолога кўп дуо килар, ялинар ва мухтожлигини кўрсатар хамда дуо учун пурмаъно сўзларни истеъмол килар эдилар.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг дуоларидан намуналар:

«Аллохим, мен учун ишимнинг саломати бўлган динимни, тирикчилигим бўлган хаётимни, окибатим бўладиган охиратимни ислох эт! Хаётни мен учун барча яхшиликларда зиёда кил! Хаётдан кўз юмишни эса барча ёмонликлардан кўра мен учун рохатбахт кил!» (Имом Муслим ривояти).

«Аллохим! Эй гайб ва ошкора нарсаларни билувчи, Самовату-Ерни яратган ва барча нарсаниннг Роббиси ва хожаси, мен Сендан ўзга илох йўк эканига гувохлик бераман хамда нафсимнинг ёмонлигидан, Шайтон ва унинг улушларидан, ўзимга ёки мусулмонларга ёмонлик килишимдан Сен билан панох тилайман» (Имом Абу Довуд ривояти).

«Аллохим, мени халолинг ила харомингдан кифоялантир ва ўз мархаматинг-ла, ўзингдан бошкалардан бехожат кил!»  (Имом Термизий ривояти).

«Аллохим, мени кечир, менга рахм кил ва мени Улуг Дўстларга ковуштир»  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).  

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кийинчилик даврларида хам,  фаровончилик даврда хам Аллох таолога кўп дуо килар эдилар. Бадр кунида мусулмонларнинг галабаси ва мушрикларнинг маглубиятини сўраб дуо килганларида, елкаларидаги ридолари ерга тушиб кетди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ўзи, оиласи, сахобалари ва барча мусулмонлар учун дуо килар эдилар.

 Зиёратнинг нихояси

  Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хадислари, чиройли сийрати, жиходи ва мусибатлари хакидаги ривоятларни эшитдик. Мухаммад саллалоху алайхи ва салламга нисбатан адо этишимиз керак бўлган хаклар бордир. Биз бу хакларни бажариш билан барча эзгуликларни мукаммал килайлик ва тўгри йўлдан юрайлик. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уммати зиммасидаги хакларидан баъзилари куйидагилардир:

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга сўз ва амалда садокатли иймон келтириш, Уни олиб келган барча нарсаларида тасдиклаш, Унга итоат этишнинг фарзлиги ва итоатсизлик килишдан эхтиёт бўлиш, масалаларнинг хукмида У зотга мурожаат этиш ва У зотнинг хукмига рози бўлиш, У зотни гулув ва камситишсиз ўз мартабасига кўйиш, У зотга эргашиш ва У зотдан барча ишларда ўрнак олиш, У зотни оила, фарзанд ва барча одамлардан кўра кўпрок севиш, улуглаш ва хурматлаш, У зот олиб келган динга ёрдам бериш, У зотнинг суннатини химоя килиш ва мусулмонлар ўртасида жонлантириш, У зотнинг сахобаларини севиш, улар учун Аллохдан розилик сўраш хамда уларнинг  таржимаи холларини ўрганиш. Аллох  пайгамбаримизга беадад салавоту – саломлар йўлласин!

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни яхши кўриш аломатларидан бири — У зотга саловот айтишдир. Аллох таоло деди: «Албатта, Аллох ва Аллохнинг фаришталари  пайгамбар Мухаммад саллалоху алайхи ва салламга салавот айтадилар. Эй Мўъминлар, (сизлар хам ) Унга салавоту-салом айтинглар!» (Ахзоб : 36).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Кунларингизнинг энг афзали — жума кунидир. У кунда Одам (алайхиссалом) яратилди. У кунда (сурга) дам урилади ва (унинг окибатида барча жонли махлукот) бехуш бўлади. Бас, у (жума) кун(и) Менга кўп салавотлар айтинглар! Чунки, сизларнинг салавотларингиз менга кўндаланг килинади» — дедилар. Сахобалардан бири: «Ё Расулуллох, чириб кетган бўлсангиз Сизга бизнинг салавотларимиз кандай кўндаланг килинади?» — деб савол берди. Унга Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Аллох таоло  пайгамбарларнинг жасадларини ейишни Ерга харом килди» — деб жавоб бердилар (Имом Абу Довуд,  Ибн Можа ривояти,  Албоний бу хадисни «сахих», деди)

Мухаммад саллалоху алайхи ва салламнинг Уммати ўз  пайгамбарининг хаккига бахиллик килмаслиги керак. Чунки, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Бахил — унинг хузурида зикр килинганимда менга салавот айтмаган одамдир» — дедилар  (Имом Термизий ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Бир кавм бир ерда ўтириб Аллохни тилга олмас ва  пайгамбарларига салавот айтмас эканлар, уларга хасрат ва надомат (ёки ўч) бўлур: Агар (Аллох) хохласа уларни азоблайди, хохласа кечиради»  (Имом Термизий ривояти).

Видолашув

 Иймонлар обод бўлган ва тоат-ибодатга асосланган ушбу хонадондан чикар эканмиз, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг суннатлари биз ва (дунё машаккатлари ва жаханнам  азобидан) кутилишни хохлаган инсонлар  учун белги, хидоятни излаганлар учун йўл бўлиб колмокда. Энди, салаф уламолари  ва уларнинг бу буюк суннатга эргашиш борасидаги харисликлари хакида бир тўхталиб ўтамиз. Шояд Аллох таоло бизни чиройли намуна ва ўрнак олишга муяссар килса.

Ахли суннат имоми Ахмад ибн Ханбал рахимахуллох деди: «Кайси хадисни ёзган бўлсам, унга амал килдим. Хатто, бир куни Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг (хижома килдирганидан) кон олдирганидан сўнг Абу Тойбага бир динор берганини ўкидим, мен хам кон олдирганимда кон олувчи (хажжом) га бир динор бердим» («Сияру аъламуннубала» : 11\ 213).

Абдурохмон ибн Махдий рахимахуллох: «Суфён рахимахуллохнинг: «Менга Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдан бирон бир хадис етиб келган бўлса, унга бир марта бўлсада амал килдим» — деб айтганини эшитганман» — деди.

Муслим ибн Ясор рахимахуллох деди: «Мен оёк кийимим билан намоз ўкийман. Аслида уларни ечиш мен учун кийин эмас. Бирок, мен суннатга риоя килмокчи бўламан» (танбех: буни жойнамоз тўшалмаган ўринларда килинади. Ислом Нури) («Сияру аъламун нубала»: 7\ 232. Имом Ахмад ибн Ханбал, «аз-Зухд» : 355).

Рисоламизнинг хотимасида мухтарам китобхон учун катта масъулиятни ўз ичига олган ушбу хадисни такдим этмокчимиз. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Умматнинг хаммаси Жаннатга кирадилар, магарам юз ўгирганлари кирмайдилар». Сахобалар: «Ё Расулуллох, кимлар юз ўгиради?» — дедилар.  «Кимки менга итоат килса жаннатга киради. Кимки менга осий бўлса, ана шу юз ўгиргандир» — деб  жавоб бердилар (Имом Бухорий  ривояти).

Аллохим, бизга  пайгамбаринг Мухаммад саллалоху алайхи ва салламни яхши кўриш, тўгри  йўлда  унинг кўрсатмаларига адашмай ва адаштирмай юришни насиб эт! Аллохим, кеча-кундузлар алмашар экан, солих, зокирлар зикр этарканлар Сен Унга салавотлар йўлла! Аллохим Буюк Фирдавс жаннатида бизга  пайгамбаримиз Мухаммад саллалоху алайхи ва саллам билан  бирга бўлишни насиб эт! Уни кўриш, Унинг хавзидан сув ичиш ва ундан кейин хеч качон чанкамасликни насиб эт!

Аллох таоло  пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавоту – саломлар йўлласин!.

Оффлайн komola

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 35
  • Баҳо: +0/-0
jazaki Allohu xoyron

Оффлайн Abduaziz

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 34
  • Баҳо: +0/-0
 :bismilloh :as:Мубина (опа) яхшимисиз? Кечирасиз ёшингиз нечада? Шунча нарсани эринмай ёздингизми.Койилман!Бунинг учун канча такво сабр матонат жасорат керак булади.Оллох сиздан рози булсин! :as:

Оффлайн UmmMubina

  • Энг кўли ширин ошпaз юзер
  • Форум фахрийси
  • Сообщений: 2131
  • Баҳо: +307/-0
  • Пол: Женский
Waaleykum assalam! Alloh barchamizdan rozi bulsin!

Оффлайн muttaqin

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 43
  • Баҳо: +0/-0
                    Пайгамбаримизнинг  саллаллоху алайхи ва саллам  уйида бир кун.
                                                Муаллиф: Абдулмалик Косим
                                           Таржимон: Абу Мухаммад ал Асарий
                                               Бисмиллахир рохманир рохим

Кириш

Пайгамбарини хидоят ва хак дин билан юборган Аллох таолога хамду-санолар, барча оламга рахмат килиб юборилган пайгамбаримизга, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Бугунги кундаги одамларнинг кўплари ё гулув кетган ва ёки локайд бўлган. Уларнинг айримлари расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хикида гулув кетдилар, охир окибат эса ширк келтириш даражасига етиб бордилар ва ўз эхтиёжларини расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга дуо килиб, Ундан мадад сўрай бошладилар. Баьзилари эса расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг олиб келган йўли ва сийратига эргашишдан гафлатда колиб, У зотни ўз хаёти учун йўл кўрсатувчи маёк ва белги килиб олмади.
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг сийратлари ва хаётининг нозик тафсилотларини оммага кулай ва енгил услуб билан якинрок олиб келиш максадида, барчасини ўз ичига олмасада, ушбу сахифаларни тўлдирмокдамиз... Шундай бўлса-да, бу ёзганларимиз расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти ва сифатларининг мўъжизагина дебочасидир. Мен уларни тўлалигича баён килмадим, балки, бугунги кунда одамлар хаётида кўринмай колган деб ўйлаганим хислат ва фазилатларга чекландим.  Хар бир хислат ва фазилатнинг баёни учун икки ёки уч хадис зикр килишга чекландим. Холбуки, расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти — Уммат хаёти, даъват ва хаёт дустури эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам тоат-ибодатда, гўзал ахлок ва хушмуомала хамда макомнинг олийлигида пешво эдилар. Унга Аллох таъолонинг айтган мактови етарлидир: «Сиз улуг ахлок узрасиз».
Ахлуссунна вал жамоа расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни  Аллох кўйган манзилатга кўядилар. У Аллохнинг кули ва расули, дўсти ва танлагани. Униболалари ва оталаридан хаттоки ўзларидан кўра кўпрок севадилар. Бирок унинг хакида гулув кетмайдилар, уни хаддан зиёд олкишламайдилар, унинг учун юкорида айтилган манзилати кифоядир.
Биз шу йўлдан кетамиз: мавлидларни пайдо килиб, базмлар уюштирмаймиз. Балки, расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни буюрганларидек севамиз, У зотга буюрганларида итоьат этамиз, кайтарган ва тўхтатган нарсаларидан сакланамиз.
Биз учун  бу дунёда расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни кўриш насиб этмаган, ўртамизда канча – канча асрлар бўлсада, мен Аллох таолодан расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам куйидаги хадисларида зикр килган кишилардан килишини сўрайман. «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Кани энди биродарларимизни кўрсам эдим» — дедилар, Сахобалар: «Биз сизнинг биродарларингиз эмасмизми?» — деб сўрадилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Сизлар менинг сахобаларимсиз. Биродарларимиз эса хануз келмадилар» — дедилар. Сахобалар: «Ё расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам, хануз келмаган умматингизни кандай танийсиз?» — деб савол бердилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Кани айтингчи агар бир кишининг кашка отлари тим кора отлар орасида юрган бўлса у ўз отларини таний оладими?» —дедилар. Сахобалар: «Бўлмасачи, ё Расулуллох» —деб жавоб бердилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Улар тахорат ўринлари порлаган холда келадилар. Мен эса уларни хавзим олдида кутиб тураман» — дедилар» (Имом Муслим  ривояти).
Аллох таъолодан бизларни хам расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг осорларига эргашиш, сийратидан намуна олиш ва суннатидан сипкирганлар каторида килишини, шунингдек, бизларни расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  билан бирга Адн жаннатларида бирга килишини хамда Унга килган хизматлари эвазига катта – катта мукофотлар беришини сўрайман.
Аллох таъоло пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва сахобаларига салавоту саломлар йўлласин.
 Абдулмалик ибн Мухаммад ибн Абдуррахмон ал- Косим
                           
Оффлайн muttaqin

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 43
  • Баҳо: +0/-0
                                                         Зиёрат
Кадим асрларга кайтиб, ўтган тарих сахифаларини вараклаймиз, унинг сахифаларини  ўкиб, хар бир сатри хакида тафаккур киламиз хамда харфлар ва сўзлар оркали расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларини  зиёрат этамиз...
Биз расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларига кириб, ахволи ва вокеий  холати билан танишиб, унинг сўзларига кулок солайлик хамда пайгамбарнинг уйида факатгина бир кун мехмон бўлиб, дарсу-ибрат олайлик-да, айтилган сўзлар ва  килинган ишлар билан калбимизни ёритайлик...
Одамларнинг билими ошиб, кўп нарсаларни ўкиб, Шарку Гарбни китоблар, мактублар, филмлар ва хужжатлар оша зиёрат эта бошладилар... Биз эса расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйини шаръий зиёрат килишга, унда кўрган ва билган нарсаларимизни хаётимизга жиддий татбик килишга улардан кўра лойикрокмиз. Ёзилажак сахифалар кўп бўлмагани учун хам, расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларида муайян макомлардагина тўхталиб ўтамиз. Шояд бу билан нафсимизни тарбиялаб, уларни хаётимизда татбик килсак.

Мусулмон дўстим!
Биз ўтган асрлар сахифасини кўзимиз кўрмаган нарсалар билан завкланиш  ва яшаб ўтган инсонларнинг хаётини кўриш учунгина варакламаймиз. Аксинча, Аллох таоълонинг ўз пайгамбарини севиш учун килган амрига итоат этиб пайгамбаримиз  саллаллоху алайхи ва салламнинг хаётини ўкиш, суннатларига эргашиш ва у зотнинг дастури ва йўлларида юриш билан  Аллохга ибодат киламиз. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга бўлган мухаббатнинг энг мухим белгиси эса, унга амр этилган нарсаларида итоат этиш, кайтарган ва тўхтатган нарсаларидан тийилиш, демакдир...
Аллох таъоло расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни пешво ва намуна килди. Шунинг учун хам, У расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга бўйсуниб, итоат этишни фарз килиб деди:
«(Эй Мухаммад ), айтинг: «Агар Аллохни яхши кўрсангизлар, менга эргашинглар, шунда Аллох сизларни (хам) яхши кўради ва гунохларингизни кечиради. Аллох кечирувчи ва рахмли зотдир)» (Оли Имрон: 31);
«Аллохнинг пайгамбарида сизлар, — Аллох ва охиратдан умидвор бўлган хамда Аллохни кўп ёд олган кишилар учун  намуна бордир» (Ахзоб: 21).
Аллох таъоло пайгамбарга итоат этишни Куръон Каримнинг киркка якин ерида зикр килди (Ибн Таймийя, «Мажмуъул-фатава»:1/4)
Банданинг бахт – саодати, охиратдаги нажоти Аллохнинг пайгамбарига эргашишдадир: «Ким Аллох ва унинг расулига итоат этса остларидан дарёлар окиб турадиган жаннатларга киритади. Улар у ерда мангу коладилар. Бу буюк ютукдир. Ким Аллох  ва унинг расулига осий бўлиб Аллохнинг белгилаб кўйган хадларидан  тажовуз килса, уни абадий коладиган жойи бўлмиш жаханнамга киритади. Ва унинг учун  хорловчи азоб бордир». (Нисо: 13,14)
 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ўзларини яхши кўришни иймон халоватига эришиш сабабларидан бири килдилар: «Уч хислат бор. Улар кимда бўлса, у одам иймон халоватини топади:  «Аллох ва расули унга бошкалардан кўра севимлирок бўлса...» (Муттафакун алайх);
«Жоним кўлида бўлган зотга касамки, Мен сизлардан бирингизга отаси ва фарзандидан кўра севимлирок бўлмагунимча, у одам (хакикий) мўъмин бўла олмайди»  (Имом Муслим  ривояти)
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти – покиза хаёт бўлиб, ундан ўрганамиз ва уни хаётимизга татбик этамиз.

Оффлайн muttaqin

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 43
  • Баҳо: +0/-0
                                                                      Сафар

     Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйи томон сафар килиш, ул зотнинг хаётининг икир-чикирлари ва муомала санъанити кўриш аслида ўта кизикарли иш. Энди биз шу иш ортидан ажру-савобни умид килсакчи?! Албатта, расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти насихат ва ибрат, сийрат ва намуна, эргашиш ва ўрнак олишдир. Бу сафаримиз китоблар ва сахобалар тилидан накл килинган ривоятлар воситаси ила бўлади. Зотан, расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам зикр килинганларидек, учта масжиддан бошка хар кандай кабр, пайгамбарнинг уйи ва ундан бошка жойларга (ибодат максадида) касд билан сафар килиш мумкин эмасдир: «Факат Масжидул-Харом, менинг масжидим ва Масжидул-Аксоганина (ибодат макасдида) сафар килинади» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).
Биз расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу амрларига бўйсунишимиз ва уч масжиддан бошка хеч бир ерга (ибодат ниятида) касдли сафарга чикмаслигимиз керак. Холбуки, Аллох таъоло: «Пайгамбар олиб келган нарсаларни махкам ушланглар ва кайтарган нарсалардан тийилинглар!», демокда (Хашр: 7).
Биз пайгамбаримиз  саллаллоху алайхи ва салламнинг кадамжойларини хам касд килмаймиз. Ибн Ваззох рахимахуллох деди: «Умар ибн Хаттоб разияллоху анху остида расулулох  саллаллоху алайхи ва салламга байъат килинган дарахтни кесиб ташлашга амр килди. Чунки, одамлар у жойга бориб, дарахт остида намоз ўкир эдилар. Умар ибн Хаттоб разияллоху анху одамлардан ширк амали содир бўлиб колишидан кўрккан эдилар»
Ибн Таймийя рахимахуллох Хиро гори хакида шундай дейди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам пайгамбар бўлишдан аввал у горда ибодат килган ва ўша горда биринчи вахий нозил бўлган эди. Бирок, расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам вахий нозил бўлгандан сўнг, у горга хатто унинг якинига хам кайтиб бормадилар, шунингдек асхоблари хам якин йўламадилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам пайгамбар бўлганларидан сўнг ўн  йилдан кўпрок Макка шахрида колганларига карамай, бирон марта хам Хиро горини зиёрат килмадилар ва унга чикмадилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга иймон келтирган бирон бир сахоба хам, у горга бормади. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хижратдан сўнг Худайбийя ва Жиъиррона хамда Фатх йилидаги умраларида Маккага бир неча марта келдилар ва Фатх йилида йигирма кунча колдилар аммо Хиро горига бормадилар ва уни зиёрат килмадилар»(Ибн Таймийя, «Мажмуъул-фатава»:27/251).
Мана биз Мадинаи Мунавварага нигох ташлаймиз. Унинг катта белгиларидан бири – Ухуд тоги рўпарамизда кўрина бошлади. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Ухуд тоги хакида: «Бу тог бизни севади ва биз хам уни севамиз» деган эдилар (Мутттафакун алайх).
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларига кадам ранжида килишдан аввал, уйнинг курилиши ва шаклини кўрамиз. Агар кичикинагина уй соддагина ёток-жойни кўрсак бундан ажабланмайлик. Чунки, расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам дунёдаги одамларнинг энг зохиди, дунёвий нарсаларни озайтирувчи, дунёнинг зийнат ва бойликларига кўз тикмаган, балки «кувончи намозда килинган» зот эдилар (Насоий ривояти).
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам дунё хакида: «Менинг дунё билан ишим нима! Мен билан дунёнинг мисоли иссик кунда сафарга чиккан, бир дарахт остида озгина салкинлаб, сўнгра уни тарк килиб йўлида давом этган отликка ўхшайди», деган эдилар (Имом Термизий ривояти).
Энди расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйи томон Мадина кўчаларида илдам кадам ташлаб кетмокдамиз. Ана, баъзилари хурмо барглари устига лой чаплаб, баъзилари эса тош териб курилган, хаммасининг томлари хурмо барглари билан тўсилган расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хотинларининг уйлари кўринди.
Хасан разияллоху анху шундай дер эди: «Мен Усмон разияллоху анхунинг халифалик даврларида расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хотинларининг уйларига кирардим ва  унинг томларини (пастлиги сабаб) кўларим билан ушлардим»  (Ибн Саъд «ат-Табакотул-Кубро»: 1/274)
У камтарона уй ва кичик хужралардан иборат эди. Бирок, иймон, итоат, вахий ва рисолат билан обод эди.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кўринишлари

Биз расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларига якинлашиб, кириш учун рухсат сўраб эшикларини кокамиз. Сўнгра, хаёлимизни расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни кўрган одамлар билан кўйиб юборамиз.. У бизга расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг муборак ташки кўринишлари ва табассумли юзларини кўриб турганимиздек таърифлаб беради.
Баро ибн Озиб разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам одамлар ичида юзи чиройлироги, ахлоки гўзалроги ва ўрта бўйли эдилар» (Имом Бухорий ривояти)
Бошка ривоятда деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ўрта бўйли, кенг елкали бўлиб, сочлари кулокларининг юмшоклари кадар тушар эди. Мен кизил кўйлак кийган пайтларида у зотдан кўра чиройлирок одамни кўрмадим» (Имом Бухорий ривояти).
Абу Исхок Сабиъий рахимахуллох деди: «Бир одам Бароъ ибн Озибдан: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг юзлари килич каби эдими?» — деб сўраганида: «Йук, Ой каби эди» — деб жавоб берди» (Имом Бухорий ривояти).
Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кафтларидан кўра мулойимрок бўлган на ипак на бошка нарсани ушламадим ва расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг бўйидан кўра хушбўйрок хидни топмадим» (Муттафакун алайх)
Хаё хам расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг сифатларидан бири эди. Абу Саъид ал-Худрий разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам чимилдикка кирган бокира киздан хам хаёлирок эдилар. Агар бирон нарсани ёктирмасалар, биз уни юзларидан ўкир эдик» (Имом Бухорий ривояти).
Булар расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хилкати ва хулки хакида накл килинган баъзи сифатлар, холос. Холбуки, Алох таъоло пайгамбаримиз  саллаллоху алайхи ва салламнинг хилкати ва хулкини мукаммал килиб яратгандир. Ота–онам  унга –саллаллоху алайхи ва саллам- фидо бўлсин.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг
Гапиришлари

Биз расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни ва у зотнинг баъзи сифатларини кўрдик. Энди пайгамбаримиз  саллаллоху алайхи ва салламнинг ўзлари бизга гапиришларидан аввал, гапиришлари ва гапириш услубларини бир кўрайлик.
Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам сизлар каби тез гапирмас, балки, равон ва дона–дона гапирар ва атрофидагилар унинг сўзларини ёдлаб олар эдилар» (Абу Довуд ривояти).
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам мулойим, атрофдаги одамларнинг тушунишларини севар, Умматига харис бўлганларидан одамлар ўртасидаги фаркларни, тушуниш ва англаб олиш даражаларини риоя килар эдилар. Бу эса унинг сабрли ва халим бўлиши кераклигини такозо килар эди.
Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг сўзлари уни эшитган хар бир киши тушуна оладиган дона–дона эди» (Абу Довуд ривояти).
Сиз расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг сўзлари яхши тушунилиши учун бир неча марта такрорлаётгандаги сабри ва юрагининг кенглигини мулохаза килинг!!..
Анас ибн Молик разияллоху анху: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам яхши тушунилиши учун бир сўзни уч марта такрорлар эдилар» — деди (Имом Бухорий ривояти).
Баъзи одамлар расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига келганида унинг хайбатидан кўркувга тушар, расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам эса уларга мулойим гапириб, юракларидаги кўркувни кетказар эдилар.
Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хузурига бир одам  келди, у билан гаплашдилар. Уодамнинг оёк-кўли титрай бошлади. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам унга: «Тинчлан, мен подшох эмасман. Мен куритилган гўшт ейдиган хотиннинг фарзандиман, холос» — дедилар» (Ибн Можа ривояти).

Оффлайн muttaqin

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 43
  • Баҳо: +0/-0
                                                        Уй ичида

Бизга пайгамбар  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларига киришга изн берилди, мана биз уйнинг ўртасида турибимиз. Келинг, уйга бир нигох ташлайлик. Сахобалар бизга бу уйда бўлган кўрпа-тўшак ва бошка жихозлар хакида сўзлаб берсинлар.
Табиийки, биз хоналар ва ховлиларга изнсиз нигох ташлаш мумкин эмаслигини биламиз. Бирок, бу муборак уйнинг баъзи нарсаларига намуна бўлиши ва ўрнак олиш учун карайимз. Дархакикат, бу уйнинг пойдевори камтарлик, сармояси эса иймондир. Унинг деворларига бокинг, унда бугунги кундаги кўплаб мусулмонлар осиб кўядиган жонли нарсаларнинг суратлари йўк! Холбуки, расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ўзлари: «Ит ва суратлар бўлган уйга фаришталар кирмайди», деган эдилар (Имом Бухорий ривояти). Энди Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламинг кундалик хаётида истеъмол килган буюмларга бир назар ташланг.
Собит рахимахуллох деди: «Анас ибн Молик разияллоху анху бизга ёгочдан килинган, кўпол ва белидан темир «белбог» билан богланган кадахни кўрсатди ва: «Эй Собит, бу — расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кадахлари» — деди» (Имом Термизий ривояти).
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам шу кадахда сув, ивитилган хурмо шарбати, асал ва сут ичар эдилар (Имом Термизий ривояти).
Анас разияллоху анху: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ичар эканлар уч марта нафас олар эдилар» — деди (Муттафакун алайх).
Яъни, идишдан огзини узоклаштириб нафас олар эдилар.
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам идиш ичида нафас олиш ёки идишга пуфлашдан  кайтарганлар (Имом Термизий ривояти).
Аммо расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам жиход, харбий тўкнашувлар ва жанговар кунларида кийган совут хозир уйда йўк бўлса керак. Оиша разияллоху анхонинг айтишига караганда, расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уни бир яхудийдан карзга олган ўттиз соъ арпа эвазига унинг олдига гаровга кўйган эканлар (Муттафакин алайх). Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам вафот этдилар,  совут эса яхудий олдида гаровлигича колди.
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам оиласи олдига кўккисдан бостириб келмас, балки, киришларини оиласига билдириб кирардилар. Кирганларида уларга салом берар эдилар (Ибн Коййим «Зодул–Маод»: 2\381).
Синчков кўз ва онгли калб билан расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу сўзларида фикр юритинг: «Исломга хидоятланган, хаёти кундалик тирикчилигига етадиган даражада бўлиб, шунга каноат килган кишига хушхабарлар бўлсин!» (Имом Термизий ривояти). Мана бу улуг хадисга хам  кулок солинг: «кимки жони омонда, жасадида саломатлик, хузурида кундалик озукаси билан тонг оттирган бўлса, гўё унга дунёнинг барчаси жам бўлибди» (Имом Термизий ривояти).

Оффлайн muttaqin

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 43
  • Баҳо: +0/-0
 1 - Абдуллох ибн Аббос Умар ибн Хаттобдан ривоят килади. Умар деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига кирдим, ул зот бўйра устида ётибдилар. Олдиларига ўтирдим, расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг эгнида факат изор-лунги (белдан пастга кийиладиган матох) бор эди, холос. Бўйра ёнбошларига ботиб кетибди, уйдаги нарсаларга назар ташладим. Уйнинг бир четида уч-тўрт ховуч арпа, акас кўзоги ва деворда осиглик мешни кўриб кўзимдан ёш куйилди. Эй Умар нимага йиглаяпсиз деб сўрадилар? Эй Набиюллох нега йигламас эканман, бўйра ёнбошингизга ботиб кетган бўлса, уйингизда нима борлигини хам кўриб турган бўлсам! Кисро ва Кайсарларни каранг, мевалар, анхорлар ичра бўлишса-ю, сиз Аллохнинг пайгамбари, танлаганининг холи бу бўлса!» «Эй Хаттобнинг ўгли, охират бизга ва дунё уларга бўлишига рози эмасмисан» — дедилар. Ибн Можа ривояти.

                                                    Кариндошлар
     Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кариндошлик алокаларига канчалик эътибор берганини сифатлашга тил ожизлик килади. Чунки, у зот бу бобда башариятнинг энг комили эдилар. Хатто, у зотни пайгамбар бўлишларидан аввал Курайш кофирлари хам мадх этишган ва «Содикул-Амийн» (Омонатдор ростгўй) деб таърифлашган, мухтарама онамиз Хадича разияллоху анхо хам расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга: «Сиз кариндошлик алокаларини киласиз ва тўгри сўзлайсиз», деган эдилар.
Мана каранг, расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам вазифаларнинг энг олийси ва хакларнинг энг буюгини адо этмокдалар: етти ёшларида айрилган оналарининг кабрини зиёрат килмокдалар.
Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам онасининг кабрини зиёрат этиб йигладилар ва атрофидагиларни хам йиглатдилар, сўнгра дедилар: «Роббимдан онамнинг хаккига истигфор айтишни сўрадим, У менга рухсат бермади. Унинг кабрини зиёрат килишни сўрадим, менга рухсат берди. Кабрларни зиёрат этингиз! Чунки, кабрлар ўлимни эслатади» (Имом Муслим ривояти).
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кариндошларига бўлган мехри, уларни (Исломга) даъват этиш, тўгри йўлни кўрсатиш ва жаханнамдан куткариш учун канчалар тиришганлари ва бу йўлда огир машаккатларни кўтаргани хакида ўйлаб кўринг...
Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам «Якин кариндошларингизни (жаханнам азобидан) огохлантиринг!» (Шуаро:214) ояти нозил бўлганида Курайш кабиласини чакирдилар, улар жамланишгач, уларга карата умумий ва хусусий хитоблар килдилар: «Эй Бану Абду Шамс, эй Бану Каъб ибн Луай, ўзингларни жаханнамдан куткаринлар! Эй Бани Мурра ибн Каъб, ўзингларни жаханнамдан куткаринлар! Эй Бану Абду Маноф, Эй Бану Хошим, ўзингларни жаханнамдан куткаринлар! Эй Бану Абдулмутталиб, ўзингларни жаханнамдан куткаринлар! Эй Фотима, ўзингни жаханнамдан куткар! Мен сизлар учун Аллох хузурида бирон нарсага эга эмасман, Бирок, ўртамизда кариндошлик бўлиб, у билан сизларга (дунёда) алока киламан, холос» (Имом Муслим ривояти).
Каранг, севимли пайгамбаримиз  саллаллоху алайхи ва саллам амакиси Абу Толибни Исломга даъват килишда малол олмай давом етдилар. Уни кайта-кайта даъват килдилар. Хатто, у ўлим тўшагида ётганида хам унинг олдига келиб даъват этдилар.
«Абу Толиб ўлар вактида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам унинг хузурига кирдилар. Унинг олдида Абу Жахл ва Абдуллох ибн Аби Умайя бор эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Хой Амаки, «Ла илаха иллаллох» (Аллохдан бошка хак илох йўк) деб атинг, бу калимани Аллох азза ва жалланинг хузурида сиз учун  хужжат килай» — дедилар. Абу Лахаб ва Абдуллох ибн Аби Умайя эй Абу Толиб, Абдулмутталибнинг миллатидан воз кечасанми?!» — дедилар. У иккиси гапиравердирлар, гапиравердилар ва охири Абу Толиб уларга: «Мен Абдулмутталибнинг миллатидаман» — деди».
Шундай бўлсада, расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам «Модомики, менга таъкикланган эмас экан, сиз учун истигфор айтаман» — дедилар. Шунда: «Пайгамбар ва иймон келтирганларнинг, жаханнам ахлидан эканлиги маълум бўлганидан сўнг кариндошлари бўлсада, мушриклар учун истигфор айтишлари мумкин эмасдир» (Тавба:113) ва «Сиз яхши кўрган одамларингизни тўгри йўлга йўллай олмайсиз» (Касас:56) оятлари нозил бўлди»(Имом Ахмад ва Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам яхшилик килиш учун Абу Толибни тириклик пайтида хам кўп даъват килган, хатто хаётининг охирги лахзаларида хам Ислом динига чакирган ва ўлганидан сўнг истигфор айтган эдилар. Оят нозил бўлиши билан Алохга итоат килдилар-да, мушрик кариндошлари учун дуо килишдан тўхтадилар. Бу — Уммат учун катта мехрнинг кўринишларидан, колаверса, Ислом учун дўстлашиш ва гарчи кариндошлар бўлсада, кофир ва мушриклардан безор бўлиш кўринишларидан биридир.

Оффлайн muttaqin

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 43
  • Баҳо: +0/-0
              Пайгамбар  саллаллоху алайхи ва салламнинг Уйларида
 
   Инсонинг уйи — гўзал хулки, одоб камолати, гўзал муомаласи ва ички дунёсининг софлигини кўрсатиб берадиган хакикий макондир. У хоналар ва деворлар ортида хеч ким кўрмайдиган бир ерда ўз кули, хизматкори ёки хотини билан табиятига мос шаклда муомала килади. У уйнинг рахбари, кўл остидагилар эса заиф бўлишларига карамай сохталикдан холи бўлган камтарлик билан муомала килади.
Биз бу Уматнинг  пайгамбари, сарвари ва муаллими бўлган  Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг шундай буюк макомлари ва олий даражалари бўлишига карамай ўз уйида кандай холатда бўганлари хакида таффакур килиб кўрайлик.
Оиша -розияллоху анхо- дан Расулуллох уйда нима ишлар килиши хакида сўралганида: «Одамлардан бири эдилар: кийимларини тозалар, эчкисини согар ва ўз ўзига хизмат килар» эди — деб жавоб берган эдилар» (Имом Ахмад ва  Имом Термизий ривояти).
Дархакикат, бу — камтарлик, кибрсизлик ва бошкаларга «юк» бўлмаслик намунасидир. Бу — ўртоклик ва хамкорликдаги олийжанобликдир. Одам боласининг энг сараси шу ишларни киляпдими-я?! У Ислом нури таралган ушбу муборак хонадонда яшар экан, корнини  тўйдирадиган нарсага эга эмас эди!
Нуъмон ибн Башир -розияллоху анху-  саллаллоху алайхи ва салламнинг хаётини эсга олар экан: «Мен  пайгамбарингизнинг сифатсиз-ёмон хурмолардан корнини тўйдирадиган микдорини топа олмаганини кўрганман» — деди (Имом Муслим ривояти).
Оиша -розияллоху анхо- дедилар: «Биз — Мухаммад саллалоху алайхи ва салламнинг оиласи бир ойлаб козон остига ўт ёкмасдан ўтирардик. Ейдиган нарсамиз факат хурмо ва сувгина эди, холос» (Имом Бухорий ривояти).
Бу хонадонда Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни тоат-ибодат килишларига монеълик киладиган бирон нарса йўк эди. Шунинг учун хам, «Хаййа алас-солат» (Намозга шошилинглар) «Хаййа алал-фалах» (Нажотга шошилинглар!) нидосини эшитишлари биланок тезда унга ижобат килиб, дунё ишларини ортларида колдирар эдилар!
Асвад ибн Зайд деди: «Мен Оиша розияллоху анходан пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам уйларида нима иш килар эдилар?» — деб сўрадим: «Ахлининг хизматларини килар, азонни эштишлари билан намозга чикар эдилар» — деб жавоб бердилар» (Имом Муслим ривояти).
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг фарз намозини уйида ўкиганлари асло ривоят килинган эмас. Факат ўлимларидан олдинги касалликларида, касал сабабли каттик иситмалаб, намозга чикишлари кийинлашгандагина уйларида ўкиганлар.
 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам умматига ўта шафкатли ва мехрибон бўлсаларда, (фарз) намозларини жамоат билан (масжидларда) ўкимаган кишилар хакида каттик сўз айтдилар: «Амр этсаму, намоз ўкиш учун такбир айтилса. Кейин бир кишини одамларга имом бўлиб намоз ўкишга буюрсам. Сўнгра, мен бог-бог ўтин кўтарган одамлар билан бориб, намозга келмаган одамларнинг уйларини ёкиб юборсам!» (Бухорий ва Муслим ривояти).
 Бу (фарз) намозларни жамоат билан ўкишнинг ўта мухимлигидан эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Азонни эшитиб ижобат килмаган одамнинг намози намоз эмасдир, факат узри бўлсагина жоиздир» — дедилар (Ибн Можа ва Ибн Хиббон ривоятилари). Узр эса хатар ёки касалликдир.
Бугунги кунда масжидларга чикмай, хотинларининг олдиларида колган «намозхон»лар каерда колдилар? Уларнинг касал ёки кўркинчдан бўлган  узрлари кани?!!

Оффлайн muttaqin

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 43
  • Баҳо: +0/-0
         Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг турмуши ва хусусиятлари

Инсоннинг харакатлари ва сокинлиги унинг аклининг мезони ва калбининг калитидир.
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ахлокини энг яхши биладиган ва ул Зотнинг холатларини энг яхши сифатлаб берадиган  Сиддик розияллоху анхунинг кизи, мўъминларнинг онаси Оиша розияллоху анходир. Чунки у, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга уйку ва уйгокликда, касаллик ва согломликда хамда розилик ва газабли холатларда якин эдилар.
Оиша -розияллоху анхо- дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ёмон ишларни килувчи, хаёсиз сўзларни сўзлагувчи, бозорларда шовкин килувчи эмас эдилар. Ёмонликка  ёмонлик кайтармас, балки авф килар ва кечирар эдилар» (Имом Ахмад ривояти).
Рахмат ва неъмат килиб юборилган пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг турмуши ва хусусиятларидан баъзисини бизга севимли набиралари Хусайн розияллоху анху сифатлаб бермокдалар: «Отамдан пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг сухбатдошлари билан бўлган муносабатлари хакида сўрадим. У деди: «пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам доимо кувнок, мулойим ва гўзал ахлокли зот эдилар. Ул зот кўпол ва бакирок эмас бировларнинг айбларини изловчи эмасдилар. Ёктирмаган нарсаларига эътиборсиз карар, уни умид килган кимсани ноумид килмас эдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уч нарса: риёкорлик, сергаплик ва фойдасиз нарсаларни тарк этган эди. Одамларни хам уч холатда кўйган: бирон бир кимсани айбламас, мазаммат килмас ёки унинг сирларини билишга интилмас эдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам савобини  умид килган сўзнигина гарирар, гапирганларида сахобалар бошларида куш кўниб тургандек, жим ўтиришар, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам гапларини тугатганнларидан кейингина гапирар эдилар. Сахобалар ул зотнинг олдида бир- бирлари билан гап талашмас, бири гапирса хаммаси унга гапини тугатгунча кулок солишар эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам биринчи бўлиб гапира бошлаган сахобанинг сўзини тинглар, сахобалар кулган нарсаларга кулар, ажабланган нарсаларидан ажабланар, нотаниш одамнинг кўпол сўзлари ва эхтиёжлар учун сабр килар, буни кўрган сахобалар нотаниш одамни чеккага олиб чикиб кетишни хохлаб кўлларидан ушласалар: «Эхтиёжини сўраган одамни кўрсангиз, унга кўмакчи бўлинглар!» –дер эдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам лойик бўлган одамлардангина мактовни кабул килар, хеч кимнинг сўзларини тугатмагунча бўлмас, хаддидан ошсагина унинг сўзини кайтарик ёки ўринларидан туриб кетиш билан бўлар эдилар»  Имом Термизий ривояти
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хислатлари хакида бирма- бир фикр юритиб кўринг ва ундан ўзингиз учун фойда олишга харакат килинг! Чунки, улар яхшилик мажмусидир.
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хислатларидан бири сухбатдошларига дин ахкомларини ўргатишдир. Ул зотнинг таълимларидан: «Аллохдан бошкасини (Аллохга) тенгдош килиб унга ибодат килган холда вафот этса, жаханнамга киради» (Имом Бухорий ривояти).
Яна бир хадисда дедилар: «Хакикий мусулмон мусулмонлар унинг кўли ва тилидан саломат бўлган кишидир, мухожир эса Аллох кайтарган нарсаларни тарк этган кишидир» (Бухорий ва Муслим ривояти.)
Ул зотнинг сўзларидан: «Зулматларда масжидларга кўп борувчи кишиларга Киёмат кунида бериладиган комил нурдан башорат берингиз!»  (Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).
Ул зотнинг таълимларидан: «Мушриклар билан бойликларингиз, жонингиз ва тилингиз билан курашингиз!» (Имом Абу Довуд ривояти).
Яна бир хадисда дедилар: «Банда аникламасдан туриб бир сўзни айтади-да, ана шу сўз сабабли жаханнамга Машрик билан Магриб ўртасидан кўра узокрок бўлган масофага тушади» (Бухорий ва Муслим ривояти).
Ул зотнинг сўзларидан: «Мен лаънатловчи бўлиб жўнатилмадим, балки, рахмат килиб юборилдим»  (Имом Муслим ривояти).
Умар ибн Хаттоб розияллоху анхудан ривоят килинади, расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Мени насронийлар Ийсони хаддан зиёд мадх этганларидек меъёридан ортик мадх этманглар» —дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти).
Жундаб ибн Абдуллох айтди: «Мен Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ўлимларидан беш кун аввал шу сўзларни айтганларини эшитганман: «Мен сизлардан  бирингиз менга халил  бўлишидан пок эканлигимниАллохга билдираман. Чунки, у мени хам, Иброхимни килгани каби ўзига халил килиб олди. Агар умматим ичидан биронтасини халил килсайдим, Абу Бакрни халил килиб олар эдим. Огох бўлингларки, сизлардан аввал яшаб ўтган халклар  пайгамбарларининг кабрларини саждагох-масжид килиб олар эдилар. Кабрларни саждагох-масжид килиб олманглар! Мен  сизларни бундан кайтараман!» (Имом Муслим ривояти).
Шунинг учун хам ичида бир ёки бир неча кабрлар бўлган масжидларда намоз ўкиш мумкин эмасдир.

 - Термизийдан топа олмадик (Ислом Нури тахририяти).
  - Халилнинг маъноси дўстникидан анча кучлидир. Халил халилига бутун вужуди билан  богланиб колади. Гўёки у факат халилиники бўлиб колади. Шунинг учун  халилга дўст деб маъно айтиш тўгри келмайди.  (Ислом Нури тахририяти)

Оффлайн muttaqin

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 43
  • Баҳо: +0/-0
              Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг Кизлари

    Жохилият даврида киз боланинг тугилиши ота-онаси, хатто оиласи ва кабиласи учун мотам куни бўларди. Бу жамиятдаги холат ор-номусдан кўркиб кизларини тириклайин кўмиб юборишга етди. Тириклай кўмиш ўта кабих шаклда бўлар, унда на рахм ва на мухаббатга ўрин бор эди. Ха, киз болани тупрокка тириклайин кўмилар эди! Улар бу жиноятда анчагина «махоратли» эдилар. Улардан баъзилари киз кўрадиган бўлса олти ёшга киргунига кадар тек ташлаб кўяр, сўнгра хотинига: «Кизингга чиройли кийимларни кийдириб хушбўйла, мен уни амакиларининг олдига олиб бораман» — дерди-да, кизни аввалдан у учун сахрода казиб кўйган чукурга олиб борар ва: «Кизим, шу чукурга бир кара» — дер эди. Киз караётган пайтда чукурга туртиб туширар ва устидан тупрокни вахшийларча тортар эди.
Мана шу жохилий жамият ичида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам аёлни она, хотин, киз, опа-сингил ва амма холатларида мукаррам килган мана бу буюк дин билан чикдилар. Кизлари хам Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг мухаббатига сазовор бўлдилар. Кизлари Фотима розияллоху анхо Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига кирганида ул зот ўринларидан туриб, унинг кўлларидан ушлаб ўпар ва ўзларининг ўринларига ўтказар эдилар. Фотима розияллоху анхонинг хам хузурига Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кирсалар ўрнидан туриб кўлларидан ўпар ва жойига ўтказар эди (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Насоий ривоятлари).
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кизларини яхши кўриб, уларга мархаматлар килган бўлсалар-да, Аллох таъоло «Абу Лахабнинг кўли курисин!» (Масад сураси) оятларини нозил килганидан сўнг Абу Лахабнинг икки ўгли: «Утба ва Утайбалардан Ум Кулсум ва Рукайя исмли кизларининг талок олишларига сабр билан Аллохдан ажрни умид килиб рози бўлдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам даъватни тўхтатиш ёки оркага чекинишга рози бўлмадилар. Курайш Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга тахдидлар килганидан сўнг кизлари талок килинди, бирок, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам сабр ва матонат билан Ислом динига чакиришда давом етдилар.
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ўз кизи билан  каршилаши ва унга кандай очик юзли бўлганликларига онамиз Оиша розияллоху анхо ривоят килган ушбу хадис хам яккол намуна бўлади: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларида хотинлари бор эдилар. Фотима розияллоху анхо кириб келдилар. Унинг юриши Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг юришларидан хеч фарк килмас эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уни кўришлари биланок каршиладилар ва: «Кизим, хуш келдингиз!» — дердилар, сўнгра ўнг тарафларига ўтказдилар...» (Муслим ривояти).
Кизларига бўлган мехру мухаббати туфайли кизларини зиёрат килар, ахволларини сўроклар ва муаммоларини хал этар эдилар.
Фотима розияллоху анхо бир куни Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга тегирмон килиш окибатида кўлларининг кабарганини шикоят килиб, хизматкор беришини сўрамокчи бўлиб келдилар. Бирок, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни топмадилар. Шунда шикоятларини Оиша розияллоху анхога айтдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам келганларида Оиша розияллоху анхо хабарни етказдилар. ...Алий розияллоху анху деди: «Ётмокчи бўлиб жойимизга кириб турган пайтимизда Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам (изн сўраб) кириб келдилар. Биз ўрнимиздан тумокчи бўлгандик: «Жойингиздан кимирламанглар!» — дедилар-да, ўртамизга келиб ўтирдилар. Мен кўкрагимда у зотнинг оёкларининг совуклигини хис этдим. Сўнгра дедилар: «Мен сизларни хизматкордан кўра яхширок бўлган нарсага йўллаб кўймайми? Агар кўрпангизга ўрансангиз ёки ўрнингизга ётсангиз ўттиз тўрт марта такбир (Аллох акбар), ўттиз уч марта тасбех (Субханаллох) ва ўттиз уч марта хамд (Алхамдулиллах) айтингиз! Мана шу сизларга хизматкордан кўра яхширокдир» (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сабри ва мотам тутмасликларида биз учун чиройли намуна бордир. Хаётлик даврларида Фотима розияллоху анходан бошка барча ўгил-кизлари вафот этдилар. Шундай бўлсада хеч бири учун мотам тутмадилар, кўллари билан юзларига урмадилар, кийимларини йиртмадилар, таъзиячилар учун капалар тикиб зиёфатлар килмадилар. Балки, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Аллохнинг казосига рози, сабрли ва савобдан умидвор бўлдилар.
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам махзунларнинг кадарини кетказиш ва мусибатланган одамга тасалли бўлиш учун катта васият ва улуг хадисларни ташлаб кетдилар. Улардан бири шудир: кайси бир мусулмонга бирон мусибат етганда  Аллох буюрган сўзларни айтса: «Инна-а лиллахи ва инна-а илайхи рожиу-у-н», «Аллохумма ажирний фий мусибатий, вахлуф лий хойрон минха» «Биз Аллохникимиз ва албатта Аллохга кайгувчимиз». Аллохим, бошимга тушган мусибат учун менга ажру-савоблар ато эт ва менга бу мусибатим бадалига ундан кўра яхширок нарсани бер» Аллох таъоло ундан хайрлирок нарсани бадал килади» (Имом Муслим ривояти). 
Аллох таъоло истиржоъ «Инна-а лиллахи ва инна-а илайхи рожиу-у-н» (биз Аллохникимиз ва албатта Аллохга кайтгувчимиз) жумласини мусибатли одамлар учун панох, сабрлиларга савобни сероб килиб, ўз хузуридаги катта савоблардан башорат берди: «Сабрлилар савобларини бехисоб оладилар».

Оффлайн muttaqin

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 43
  • Баҳо: +0/-0
                                                  Хотинга муносабат 

     Оиланинг кичик майдонида хотин сокинлик ва якинлик аломати бўлиб колади.
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Дунёнинг барчаси мато, дунё матоларининг энг хайрлиси солиха хотиндир» — дедилар (Сахихул-жомиус-сагир).
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ахлоки гўзал ва хуш муомалалиги сабабли хотини — мўъминларнинг онаси  Оиша разияллоху анхонинг исмини кискартиб, унга севинчли хабар бериб чакирганини кўрамиз!
      Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кунларнинг бирида: «Эй, Оиш, Жибрил сизга салом айтяпти!» — дедилар  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Энг комил ахлокли ва макоми буюк бўлган Умматнинг  пайгамбари хотинининг хиссий ва рухий рагбатларни билиш, мулойим ва унга нисбатан чиройли муносабатда бўлишда хамда хар бир аёл эрининг олдида эътиборли  бўлиши учун яхши кўрадиган макомига кўйишнинг хайратомуз намунасини кўрсатдилар!
Оиша разияллоху анхо дедилар: «Мен Ой кўрган кунларимда (бирон нарсани) ичиб, (косани) Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга узатар эдим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам лабларимни кўйган ерга лабларини кўйиб ичар эдилар. Устухондаги гўштдан тишлар эдим, кейин пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам устухонни олардилар ва лабларимни кўйган ерга лабларини кўйиб ер эдилар» (Имом Муслим ривояти). 
     Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам мунофиклар ва шаркшунослар уйдирмалар ва ботил даъволар билан айблаганидек эмас, балки, хотинга эрнинг энг гўзал ва енгил муносабатини килар эдилар.
Оиша разияллоху анхо дейди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хотинларидан бирини ўпар ва тахорат килмай намозга чикар эдилар» (Имом Абу Довуд ва  Имом Термизий ривояти).
      Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кўп ўринларда аёлнинг ўз хузурларида олий макоми ва юксак мартабаси борлигини кўрсатдилар.
       Мана У соллаллоху алайхи ва саллам Амр ибн Ос  разияллоху анхунинг саволига жавоб бериб, хотинга бўлган мухаббатнинг хар томонлама етук, тўгри бўлган эркакни хижолат килмаслигини билдирдилар!
Амр ибн Ос разияллоху анху Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга: «Сиз учун одамларнинг энг севимлиси ким?» — деб савол берганда? «Оиша» — деб жавоб бердилар  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Хаётида оилавий бахт-саодатни вужудга келтиришни хохлаган одам,  Оиша разияллоху анхо накл килган хадис  ва  Оиша разияллоху анхога Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кандай муомала килгани хакида тафаккур килиб кўрсин!
 Оиша разияллоху анхо: «Мен ва  Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бир идишдан гусл килар ва унга бирин кетин кўл солар эдик» — дедилар (Имом Бухорий  ривояти).
Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам хотинининг калбига севинч киритиш ва  унга бахтиёрликни хис эттириш учун хар бир мубох фурсатни ганимат билар эдилар!
Оиша разияллоху анхо  дедилар: «Мен Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг сафарларининг бирида бирга чикдим. Мен у кунлар нозик, хали семирмаган эдим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам одамларга: «Сизлар олдинга кетинглар!» — дедилар. Одамлар илгарилаб кетдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам менга: «Келинг, чопишамиз» –  дедилар. Мен у киши билан чопишдим ва ўзиб кетдим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам индамай кўявердилар. (Вакт ўтиб) менга хам эт кириб, семирдим. Яна сафарларининг бирида хамрох бўлдим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам одамларга: «Сизлар олдинга кетинглар!»— деб менга: «Келинг, чопиш мусобакаси ўйнайлик» — дедилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам мендан ўзиб кетдилар ва кулиб: «Буниси аввалгиси билан тенг бўлди!» –  дедилар (Имом Ахмад ривояти).
Дархакикат, бу — латиф эркалаш ва каттик эхтимом беришдир. Одамларни олдинга кетишни буюриб, хотини билан мусобакалашиш ва унинг юрагига севинч киритиш... Каранг, Ул Зот ўтган эркалашга янгисини хам кўшиб: «Буниси аввалгиси билан тенг бўлди!» — деб кўйдилар.
Аллохнинг кенг Ерида кезиб, бугунги кунда унда яшаётган аслзодаларнинг хаётларига назар ташлаган одам, пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг килган ишларидан хайратга тушади. Холбуки, ул Зот пайгамбар, музаффар саркарда, Курайш ва Бани Хошимнинг аслзодаси. Зафар кунларининг бирида кўп сонли лашкарни бошкариб, голиб бўлиб кайтдилар. Шундай бўлишига карамай бу зот хотинлари — мўъминларнинг оналарига мехрли ва уларга мулойимдирлар! Лашкарга кўмондонлик килиш, йўлнинг узоклиги ва жангдаги галаба Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни у билан бирга йўл ва сафар кийинчиликларини кетказадиган Унинг мехрли муносабатлари ва садокатли пичирлашларига мухтож заифа хотинлари бор эканлигини унуттирмади.
 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хайбар жанггидан кайтар эканлар, Софийя бинти Хуяйга уйландилар.  Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Онамиз София розияллоху анхо минадиган туянинг атрофига газмол айлантириб ўраб, онамизни тўсардилар. Сўнгра бир тиззаларига чўкка тушардилар, София онамиз ул Зотнинг тиззаларига оёкларини кўйиб, туяга минардилар. (Имом Бухорий ривояти)
Бу Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг камтарликларига далолат киладиган таъсирли холат эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам музаффар саркарда ва пайгамбар бўлишларига карамай, хотини учун тиззаларини ерга кўйиши, унга камтарлик килиши ва унга ёрдам бериши унинг обрўсига путур етказмаслигини умматига таълим бердилар.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг умматига килган васиятларидан бири шудир: «Огох бўлинглар, хотинларга доимо яхши муносабатда бўлинлар!»(Имом Муслим ривояти).

                                     Кўп хотинлик

     Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ўн бир аёлга уйландилар. Улар «муъминларнинг оналари» номига мушарраф бўлдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам вафот этганларида  тўккизта хотинлари  бор эди. Бу мухтарама аёллар кўлга киритган шараф ва мартабалар на кадар буюк! Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ёши катта аёлга хам, бева аёлга хам, талок кўйилган аёлга хам, заифага хам уйландилар. Бу хотинлар ичида  Оиша онамизгина бокира эдилар.
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уммахотул-муъминийнга уйланиб, уларнинг барчасини бир ерга жам килдилар ва адолат ва таксимотда намуна бўлдилар.  Оиша разияллоху анхо  дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам сафарга чикмокчи бўлсалар хотинлари ўртасида куръа ташлар эдилар. Кимнинг куръаси чикса, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  уни ўзи билан бирга сафарга олиб чикар эдилар. Хар бир хотини учун бир кеча ва кундузни белгилар эдилар» (Имом Термизий ривояти).
Анас ибн Молик розияллоху анху ривоят килган ушбу хадис адолат намуналаридан бирини тасвирлайди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг тўккизта хотинлари бор эди. Улар ўртасида бирга бўлишни таксим килсалар, биринчи хотинга тўккизинчи куни навбат келар эди. Хотинлар хар окшом навбати келган хотиннинг хонасида тўпланишар эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  Оиша разияллоху анхонинг хонасида эдилар. Зайнаб розияллоху анхо кириб келганида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам унга кўлларини узатдилар.  Оиша разияллоху анхо: «У Зайнабдир!» — дедилар, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кўлларини тортиб олдилар..» (Имом Муслим ривояти).
 Пайгамбарлик нури порлаган ушбу хонадон, Аллох таъолонинг  пайгамбарига берган тавфики бўлмаса, бу даражага ета олмасди.
 Каранг, пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам Роббисига сўзда ва амалда шукр килмокдалар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хотинларини ибодат килишга рагбатлантирар, Аллох таъолонинг амрига итоат этиш учун уларга ёрдамчи бўлар эдилар: «Ахлингизни намозга буюринг ва ўзингиз хам  намоз (ни адо этиш)да сабрли бўлинг! Биз Сиздан ризк сўрамаймиз, (билакс) Сизга ризкни Биз берамиз. Чиройли окибат такводорлар учундир» (То-ха: 132)
  Оиша разияллоху анхо  дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам (тахажжуд) намоз (ини) ўкир, мен эса Уларнинг жойларида кўндаланг бўлиб, узаниб ётар эдим. Агар витр ўкимокчи бўлсалар, мени уйготар эдилар»  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам киёмул-лайлга  ва эр ва хотиннинг бу ишда бир-бирларига ёрдамчи бўлишларига таргиб килдилар ва бунинг йўлини хам кўрсатиб бердилар. Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  дедилар: «Аллох кечаси туриб намоз ўкиган ва хотинини уйготган, хотини хам намоз ўкиган, агар уйгонмаса, унинг юзига сув сепган кишига рахм айласин. Аллох кечаси туриб намоз ўкиган ва эрини уйготган, эри хам намоз ўкиган, агар уйгонмаса унинг юзига сув сепган хотинга рахм айласин»  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Мусулмон киши ичининг соф ва тозалигини мукаммал килиш учун ташки кўринишига хам эътибор бериши, унинг камолати ва динида махкамлигининг аломатидир.
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам калби пок, бадани тоза ва хушбўй, мисвок  тутишни яхши кўрар ва бунга буюрар эдилар: «Умматимга  огир бўлмаганида эди, уларни хар бир намоздан аввал мисвок килишга буюрар эдим» (Имом Ахмад ривояти).
 Хузайфа  розияллоху анху  деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уйкудан уйгонганларида огизларини мисвок билан тозалар эдилар» (Имом Муслим ривояти).
Шурайх ибн Хоний Оиша разияллоху анходан сўрадилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уйга кирганларида нимадан бошлар эдилар?»  «Мисвок килиш билан» — деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).
Оила аъзоларининг каршисига чикиш учун таёргарлик ва бу тозалик кандай гўзал-а!
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уйга кирар эканлар: «Бисмиллахи влажна, ва бисмиллахи харажна, ва алаллохи роббина таваккална» «Аллохнинг исми билан кирдик, ва Аллохнинг исми билан чикдик ва Роббимиз Аллохга таввакул килдик» дер сўнгра уйда турганларга салом берар эдилар (Имом Муслим ривояти).
Мусулмон дўстим уйингизга озода холатида, салом билан кириб, оила аъзоларингизни бахтиёр килинг! Буни уларни маломат килиш, дашном бериш ва айблашга алиштирганлардан бўлманг!

Оффлайн muttaqin

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 43
  • Баҳо: +0/-0
                   Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хазиллари

    Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уммати, кўшини, саркардарлари, оила аъзолари, гохида вахий, гохида эса ибодат ташвишида бўлар эдилар. Ул зот учун булардан бошка ташвишлар хам кам эмасди. Булар катта  ишлар бўлгани учун хар кандай инсонни хаёт матлабларига тўла жавоб бериш ва уларга рухни ато этишдан ожиз килиб кўяди. Бирок, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хакдорларнинг хар бирига ўз хаккини бердилар ва бирисининг хисобига бошкасига зарар бермадилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ишлари кўп бўлишига карамай калбида болалар учун хам бир ер  ажратдилар.
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам катталар билан хазиллашганларидек, баъзида болаларни эркалатиб, улар билан хазиллашар, уларнинг калбига  якин бўлиб, унга севинч киритар эдилар.
Абу Хурайра розияллоху анху деди: «Сахобалар: «Ё Расулуллох, сиз бизга хазил киляпсизми?!» — деганларида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Ха, бирок, мен факат хакикатни айтаман» — дедилар» (Имом Ахмад ривояти).
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хазилларидан бири Анас ибн Молик розияллоху анху ривоят килган ушбу хадисдир: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам унга: «Хой, икки кулокли!» — деб хитоб килдилар» (Имом Абу Довуд ривояти).
Анас розияллоху анху деди: «Умму Сулаймнинг «Абу Умайр» деган ўгли бор эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уларникига келган пайтларида кўпинча хазиллашар эдилар. Кунларнинг бирида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уларникига кирдилар ва  у билан хазиллашмокчи бўлдилар, боланинг махзун эканини кўрдилар-да: «Абу Умайрга нима бўлди, хафага ўхшайди?» – дедилар. Эй Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам унинг ўйнайдиган нугрий куши ўлиб колди дедилар. Шундан кейин: «Ё Або Умайр, мо фаъалан-Нугайр (яъни, эй Абу Умайр кушча нима килди)» — деб хитоб кила бошладилар»  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам катталар билан хам хазиллашар эдилар. У хазилларидан бирини Анас розияллоху анху куйидагича ривоят килади: «Зохир ибн Харом исмли аъробий бор эди. Уни пачак бўлсада, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам яхши кўрар эдилар. Кунларнинг бирида Зохир матоларини сотар экан, оркасидан Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам келдилар-да, уни махкам кучоклаб олдилар. Зохир кучоклаган одамнинг ким эканини кўролмас эди. Шунинг учун хам6 «Кўйиб юбор, кимсан?» — деди. Бошини буриб карагач у Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам эканлигини билди ва оркасини Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кўкракларига яна хам ёпиштира бошлади. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бўлсалар: «Бу кулни ким сотиб олади?» —дердилар. Зохир: «Ё Расулуллох, Аллох номига онт ичиб айтаманки, агар мени сотмокчи бўлсангиз мен бу бозорда касодман!» — деди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Лекин сен Аллохнинг хузурида кимматлисан!» — дедилар (Имом Ахмад ривояти).
Бу муомала Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг олийжаноблиги ва олийхимматлигининг нишонасидир.
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ўз оила аъзолари ва атрофдагилар билан очик бўлишларига карамай, ул зотнинг кулишлари табассумдан нарига ўтмас эди.  Оиша разияллоху анхо  дедилар: « Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни танглайлари кўринадиган даражада (огизларини) очиб кулганларини кўрмадим. Балки, табассум килар эдилар»  (Муттафакун алайхи).
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам очик юзли ва гўзал муомолали бўлишларига карамай, Аллох харом килган амаллар содир бўлган пайт юзлари (газабдан) ўзгарар эди.  Оиша разияллоху анхо  дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам сафардан кайтдилар. Мен токчамни расмлар чизилган бир парда-латта билан  тўсиб  кўйган эдим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уни кўрганлари он йиртиб ташладилар ва юзлари кизариб: «Хой Оиша, Киёмат кунида одамларнинг энг ашаддий азобга гирифтор бўладиганлари Аллохнинг махлукотларига ўхшаган нарсаларни яратмокчи бўлган кимсалардир» —  дедилар  Бухорий ва Муслим ривояти.
Бу хадис жонзотлар тасвирланган суратларнинг уйларда сакланишини харом килмокда. Хусусан, деворларга суратлар осиш, уйнинг бурчакларига, токчаларга ёки хонлар устига хайкалларни кўйиш каттик харомдир. Бундан ташкари, булар гунох бўлиши билан бирга, рахмат фаришталарининг уйга киришига тўскинлик килади.

Оффлайн muttaqin

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 43
  • Баҳо: +0/-0
                      Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйкуси

Убай разияллоху анху Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдан ушбу хадисни ривоят килди: «Сизлардан бирингиз ўрнига ётса, кийимининг бир тарафи билан жойини (супурганнома) коксин, сўнгра, «Бисмиллах» десин. Чунки у, ўзидан аввал жойига кириб олган нарсаларни билмайди. Агар ётмокчи бўлса, ўнг тарафига ёнбошласин ва: «Субханака Аллохумма роббий, бика вадаъту жанбий ва бика арфаъуху. Ин амсакта нафсий фагфир лаха ва ин арсалтаха фахфазха-а бима-а тахфазу бихи ибадакас-солихийн» «Аллохим, мен Сени мушриклар сифатлаётган сифатлардан поклайман! Роббим Сенинг ёрдаминг билан ёнбошладим ва Сенинг ёрдаминг билан (бошимни) кўтараман. Агар менинг рухимни олсанг, уни кечир! Агар рухимни кўйиб юборсанг, уни солих бандаларингни химоя килгандек (ўз панохингда) сакла!» — деб айтсин» (Имом Муслим ривояти).
Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хар бир мусулмон эркак ва аёлга килган тавсияси куйидагича эди: «Жойингга ётмокчи бўлсанг намозга килганингдек тахорат кил ва ўнг тарафингга ёнбошла!» Бухорий ва Муслим ривояти.
Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хар кеча ўринларида ётар эканлар икки кафтларини бирлаштириб «Кул хуваллоху ахад», «Кул аузу бироббил фалак», «Кул аузу бироббиннас» сураларини ўкиб дам солар, кейин кафтларини бошларидан бошлаб, баданларидан кўллари етган ергача, олд тарафларига уч марта сурар эдилар» (Имом Бухорий  ривояти).
Анас ибн Молик разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ўринларига ётар экан: «Бизни едирган, ичирган, бизга кифоя килиб, жой берган Аллохга хамдлар бўлсин. Канча – канча инсонлар борки, уларнинг кифоя килувчилари ва жой берувчилари йўкдир» — дер эдилар (Имом Муслим ривояти).
Абу Катода разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кечалари ухлаганларида ўнг тарафига ёнбошлар, тонгдан аввал ухлаганларида эса тирсакларини кўйиб, кафтларига бошларини кўяр эдилар» (Имом Муслим ривояти).
Севимли дўстим, Аллох таъолонинг бизга инъом этган неъматлари ичида  пайгамбарларнинг саййиди ва охиргиси, яралмишларнинг энг афзали бўлган  пайгамбаримиз  саллаллоху алайхи ва салламнинг ётган тўшаклари хакида ўйлаб кўринг!
Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ётган тўшак, хурмо япроклари тўлдилирган тери эди» (Имом Муслим ривояти).
Сахобаларнинг бир гурухи  Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурига кирди. Умар разияллоху анху хам кириб келдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бурилдилар шунда Умар разияллоху анху Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг бикинларидаги бўйра изларига кўзи тушиб йиглади. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Хой Умар, нега йиглаяпсиз» — деб савол берганларида Умар разияллоху анху: «Аллох номига онт ичиб айтман-ки, Кисро ва Кайсарлар дунё ичида сузиб юрибдилар. Сиз бўлсангиз бу холатдасиз» — деди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Улар учун дунё, Биз учун охират бўлишига рози эмасмисиз?!» — дедилар. Умар разияллоху анху: «Ха, (розиман)» — деганида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Албатта шундай бўлади!» —дедилар (Имом Ахмад ривояти).

                                                          Киёмул лайл
                                                          Тунги ибодат