Автор Тема: To'g'ri ovqatlanish  (Прочитано 2767 раз)

0 Пользователей и 1 Гость просматривают эту тему.

Оффлайн mumin_mirzo

  • Форум фахрийси
  • Сообщений: 1061
  • Баҳо: +104/-6
  • Пол: Мужской
To'g'ri ovqatlanish
« : °ТУгбв 29, 2008, 06:55:43 am »
 :as:
ma'lumki ko'p kasalliklar to'g'ri ovqatlanmaslikdan kelib chiqadi.
Abdulloh Hanafiy birodar to'g'ri ovqatlanish"ni yo'l yo'riqlarini ko'rsatib yubora olasizmi?
masalan ovqat mahalida choy ichmaslik haqida o'qigan edim. quyuq ovqatdan kegin suyuq ovqat ichmaslik, issiq va sovuq taomlar yemaslik haqida o'qigan edim.
rahmat.
Имом Шофиъий (р.а.) бундай дейди: «Кимки таълим олиш аччиғини татиб кўрмаса, ҳаёти мобайнида жоҳилият хорлигини ичибди. Кимки йигитлигида таълим олмасдан вақтини зоеъ қилса, вафотини тўрт баробар кучайтирибди».

Оффлайн Abdulloh Hanafiy

  • Dorishunos
  • Форум аъзоси
  • Сообщений: 381
  • Баҳо: +28/-0
  • Пол: Мужской
    • ToshFarmI
To'g'ri ovqatlanish
« Ответ #1 : БХЭвпСам 02, 2008, 12:28:37 pm »
 :bismilloh
 :as:

"Salomatlik" taqvimi chiqqan, chorsuda 2 - 3 ta sonini olgandim, juda yaxshi tavsiyalar berilgan ekan.

Ovqatlanish to'g'risida nimaiki topsam shu yerga qo'yaman.

 :as:
"Шубхаcиз, иймон хар бирингиз калбида худди кийим эcкиргани каби эcкиради. Аллохдан калбларингизда иймонни янгилаб туришини cўранглар."

Оффлайн Ҳадижа

  • La Ilaha illa-Allah
  • Форум фахрийси
  • Сообщений: 1391
  • Баҳо: +265/-2
  • Пол: Женский
  • La Ilaha illa-Allah
To'g'ri ovqatlanish
« Ответ #2 : ЅЮпСам 23, 2008, 12:06:28 pm »
 :as:

Juda bir ibratomus maqola o'qib qolgandim, juda yoqti, sizlarga ilindim, o'qiganlar uchun takrorlash bo'lar, umid qilamanki sizga ham manzur bo'ladi...


Таомланишдаги айбдорлар


Муаллиф: Абул Баракот ал-Ғаззий

ЕЙИШ-ИЧИШ ОДОБЛАРИ

Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! У танлаган бандаларига саломлар бўлсин!

Бу таомланиш одобидан хабардор бўлган кимсага айб саналадиган нарсалар ҳақидаги рисоладир. Уларнинг сони 81 та айбдир. Биз уларни қилувчиларни ажратиб нақл қилдик. Улар қуйидагилар:

Қашловчи. (ал-Ҳаккок): У қўлини ювгандан сўнг, ейишдан аввал бошини ёки баданидаги бирор жойини қашиган кимсадир. Ҳикоя қилишларича, Халифа Маъмуннинг олдида биров қўлини ювган. Таом кечиккан. У қўлини бошига узатганида, Маъмун унга деган экан: “Қўлингни қайтадан ювгин!”. Ўша кимса қўлини яна ювганидан сўнг қўлини соққолига теккизган. Шунда Маъмун яна унга: “Қўлингни юв!”, деган ва “Қўлни ювмаслик фақат нон ушлашда мумкин, холос” деб айтган.

Ташланувчи. (аз-Заҳиф): У таом келганда жамоатдан аввал таомга ташланувчи, ҳамла қилувчидир. Таом бўлганда ҳам, уни ўтиришга ҳеч ким таклиф қилмаслиги, ёки уй эгаси уни келишини оғир кўриши мумкин. Агарчи унинг ташланиши билан шу ердагилар ҳам таомга ёпирилсалар, у ўзига насибасини тортиб олса ҳам айб-ку. Агар унга мувофиқ бўлиб ҳеч ким таомга қўл урмаса, унда у битта ўзи дастурхон бошида қолади-да, хижолатга қолади. Уй соҳиби таом ҳозирлаганда одатда шу ердаги барчага тайёрлашни мақсад қилади. Агар у ўзича дарҳол таомга ёпишса, уй эгасига ҳам оғир келади.

Оч қолдирувчи. (ал-Мужаввиъ): У уй эгаси бўлиб, егувчиларнинг оч қолишини кутиб, таомни кечиктиради. Ҳикоя қилинадики, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Тоҳирни дўстларида бири меҳмонга чақирди. Гўзал чақириқ қилиб, унинг учун кўп одамларни айттирди. Муҳаммад ҳозир бўлганда, таомни келтиришларини айтди. Ўша кимса, узоқ гаплашиб ўтиришни, кўпчилик ва издиҳомдагилар унинг суҳбатидан баҳраманд бўлишини кўзлаб, таомни келтирмади-да, кундузи кечқурунга бориб қолди. Муҳаммадга очлик ғалаба қилиб кетди. Куни кўнгилсиз ўтди. Сўнг Муҳаммад кетадиган бўлиб, ўша киши таомни ҳозирлашга мажбур бўлди. Кетаётганида, хайрлашиш учун ўша кимса унинг ёнига келди ва “Бошқа хизмат йўқми?”, деб сўради. Муҳаммад: “Ҳа, бор. Аҳмад ибн Юсуф ал-Котибнинг уйига етиб боргин-да, унга: “Мени амир юборди, менга меҳмондорчиликни ўргатар экансиз”, дегин”, деди. У шундай қилган эди, Аҳмад уни эшитиб, роса кулди. Фаррошига: “Уйда бор таомдан келтир!”, деди. У катта табоқда энг покиза нондан учта нонни келтирди. Ликопчада қалампир, сирка ва энг тоза туздан келтириб қўйди. Шулардан олиб битта-битта тота бошлади. Ошхонага битта ғозни (сўйиб) келтирдилар-да, ошпаз уни қовуришни бошлади. Ундан ҳарамидагиларга ҳам ортганини берди. Қулларига эса бир жомда ҳалво ҳам тутқазди.

Зийрак, очиқ кўнгил инсон такаллуфга ҳам, дабдабага ҳам муҳтож бўлмасдан, дарҳол дастурхон тузатади.

Обрўсизлантирувчи. (ал-Мушанниъ): У таомидан қолдирган суяк, хурмо данаги ва шунга ўхшашларни ёндагининг олдига қўйиб, уни кўп ейиши билан обрўсизлантиришга уринувчидир. Ҳикоя қилишларича, баъзи бошлиқларнинг дастурхонида иккита сўконғич одам ҳозир бўлибди. Уларга хурмо қўйибдилар. Улардан биттаси барча еган хурмоларининг данагини бошқасининг олдига қўйибди. Ҳатто унинг олдида ҳеч кимнинг олдида тўпланмаган хурмо данаклари тўп бўлибди. Биринчи одам уй соҳибига қараб: “Эй саййидим, фалончининг хурмоларни кўп ейишини кўрдингизми? Ҳеч кимнинг олдида бунчалик данак йиғилмаган”, дебди. Шериги уй соҳибига қараб: “Аллоҳ сизни саломат қилсин, тақсир, мен шунча кўп хурмо егандирман. Лекин мана бу аҳмоқ хурмоларни данаги билан еб қўйди”. Жамоат роса кулдилар, бировни обрўсизлантирмоқчи бўлганнинг ўзи хижолатга қолди.

Оғирлаштирувчи. (ал-Мутасақил): У чақирилган ерга боради. Унинг вафодор эканлигига шубҳа йўқ. Бироқ, чақирилган жойга кечроқ боради-да, уй эгасини ҳам, дўстларини ҳам оч қолдиради, уларни қийин аҳволга солиб қўяди. Унинг жазоси жарчи юборилгандан сўнг ҳам кечикиб келиши маълум бўлганидан сўнг дўстлари дарҳол унингсиз ейишни бошлаб юбораверсинлар. Агар у бефаросат бўлса, унга адаб бўлиши учун, агар у тушунадиган бўлса, танбиҳ бўлиши учун буни қасдан қилиб кўрсинлар. Чақирувга жавоб бериш ва у ерга кечикмасдан бориш ҳақида хабарда ҳам келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзи бор: “Кимки таомга чақирилса, унга (дарҳол) ижобат қилсин. Агар у рўзадор бўлмаса, есин. Рўзадор бўлса, (соҳиби хонадонни) дуо қилсин”. Шундай экан, рўзадорники чақириққа бориши буюрилаётган экан, рўзадор эмас одам, кечикишига нимага мумкин бўларкан?! Вазир ал-Бармакийнинг ноиби бир йигит эди. Унга мактуб ёзиб юборди. У кечикди. Ҳатто элчи ҳам хафа бўлиб, кутаверишдан зерикиб кетди. Тайёр дўстларни ҳам қийин аҳволга солиб қўйди. Эрталабки кундузи қорайиб кетди. Очлик эса ўртаб юборди. Ичдаги олов ошхонадаги олов билан бир неча марта ёниб-ўчди. Шунда вазир деди: “учта нарса қувватдан кетади: зиё бермайдиган чироқ, кечикадиган элчи ва келганлар кутадиган дастурхон”.

Кўз-ёш тўкувчи. (ал-Мудаммиъ): У таомни иссиқлигида ейювчидир. Сувишини кутишга сабри чидамайди унинг. Дарҳол бир луқма олади-да, иссиқлигига чидамасдан дарҳол оғзига солади. Оғзи куйганидан кўзларидан ёш оқади. Оғзидан чиқаришни ҳам, ютиб юборишни ҳам билмай қолади. Оқибатда ошқозони, ичаклари куйганидан совуқ сув ичишга мажбур бўлади.

Юттирувчи. (ал-Мубаллиъ): У луқмани оғзига солиб, яхши чайнамасдан олдин ютворадиган одамдир. Очкўзлик ва нафси бузуқликнинг энг катта аломати мана шудир. Бу ишнинг иккита зарари бор. Биринчиси, таом тишлар ёрдамида яхшилаб чайналмаса, унинг озуқавийлиги ва қуввати кам бўлади. Иккинчиси, янчилмаган ва бўлакларга ажралмаган нарсани ошқозон ҳазм қилиши қийин бўлади. Шунинг учун ундай одам ейиш асносида сув ичишга, идишни булғашга муҳтож бўлади.

Бўлакловчи. (ал-Муқаттиъ): У луқмани қўли билан катта қилиб олади-да, ярмини тишлайди. Қолган таомини қўлини тутиб туради. Сўнг ейишга тутинади.

Вайсовчи. (ал-Мубаъбиъ): У луқмасини ютишини кутмасдан гапираверадиган одамдир. Чайнаш асносида гапиради ва гаплари худди тутилиб-тутилиб, шилдир-шилдир бўлиб чиқади. Гапларини тўла англаб ҳам бўлмайди. Хусусан бу катта луқма олганида юз беради.

Шапиллатувчи. (ал-Муфарқиъ): У чайнаш асносида лабларини тўла юммасдан, бир-биридан тез-тез юмиб-очганидан овоз чиқади. Одоб шуки, ёнида ўтирган ҳам ҳеч нарса эшитмасин.

Сўрувчи. (ар-Рашшоф): У луқмани оғзига олиб борадида, сўриб, шимиб юборади. Ютиш асносида ҳеч ким сезмайдиган овоз чиқади.

Дафъ қилувчи. (ад-Даффоъ): У луқмани оғзига олаётиб, баъзи бармоқларини оғзига тиқадиган одамдир. Худди уни бармоқлари билан дафъ қилаётгандек.

Яловчи. (ал-Латтоъ): У бармоқларини ялайверадиган, бутунлай еб бўлмасдан илгари бармоқларидан таом қолдиқларини силкитаверадиган одамдир. Сўнг яна таом ейишга уринади. Бироқ, овқатланиб унга қайтмайдиган бўлгандан кейин, бармоқларни ялашнинг зарари йўқ. Икки ҳолатда ҳам бармоқларни дастурхонга қўйилган сочиққа артган маъқул.

Чанқовчи. (ал-Миътош): У овқатланиб ўтирганда чанқаб кетаверадиган ва оғзидаги луқмасини тамоман ютиб бўлмасдан илгари сув ичадиган кимсадир. У оғиз четида луқмасини тутиб туради-да, сўнг сувдан ичади. Кейин эса яна чайнашни бошлайди.

Арз қилувчи. (ал-Муъриз): У уй соҳиби таомдан камчилик қилса, дарҳол арз қиладиган кимсадир. Бу кўпинча кинояли гап билан бўлади. Хонадон эгасинининг ҳиммати пастлигини кўрсатиб қўйишни кўзлайди. Аслида уй соҳиби уни ҳозир қилолмаслиги, ўша вақтда ҳозирлашга қийналиши мумкин. Масалан, ширгуруч ейётган одам: “Бу таом жуда фойдали. Агар уни шакар билан истеъмол қилинса, фойдаси кўпроқ, ҳазмга ёрдам бўларди” дейди. Уй эгаси изтиробгу тушади ва шакар келтиришга қийналади. Мана шу ҳам, озгина бўлса-да, таомдан зорланишнинг бир туридир. Хонадан соҳиби келтиришга ҳаракат қилади, лекин топа олмаса, хижолат чекади...

Пуфловчи. (ан-Наффох): У иссиқ луқмани еб, уни совушини истаб оғзи билан пуфлайдиган кимсадир. Тановул этишнинг имконияти шуки, овқатдан совушигача қўл тортиб туришдир.

Узатувчи. (ал-Мумтаддин): У ўзига узоқ турган дастурхонда овқатланадиган одамдир. Дастурхон тарафга қўлларини чўзишга ва унга қараб эгилишга, букчайишга мажбур бўлади.

Кураб ташловчи. (ал-Жарроф): Луқмасини таомнинг ёғли жойига ботириб, бошқа тарафига кураб олувчидир.

Ёғ суртиб ташловчи. (ал-Музаффир): У ёйиш асносида сув сўрайдида, сув идишнинг балдоғини (қулоқ-дастасини) қўлининг ёғи билан ифлос қилади. Одоб шуки, қўлини таом сочиғига артсин, сўнг сув идишини жимжилоқ бармоғи билан тутсин ёки остидан ушласин. Ёки икки жимжилоқ ва кичкина бармоқлари билан бирга тутсин.

Ёғловчи. (ал-Мудассим): У олдини ёғга тўлдириб, ёғли гўштларни олдига суриб қўювчидир.

Кўнгилни айнитувчи. (ал-Муғассий): У жағини ёғ (думба) билан тўлдириб оладиган кимса. Кўплигидан оғзи уни эплай олмайди, оғзига қўлини ҳам тиқа олмайди. Натижада ёғнинг ярми ташқарида қолади ва эзилиб томчилай бошлайди. Яна кўнгилни айнитувчи одам шуки, ҳиқчийверадиган ёки йўталаверадиган одамдир. Гоҳида эса уҳлайди, гоҳо бурнини тортиб қўяди.

Кўнгилни беҳузур қиладиган. (ал-Муқаззиз): У дастурхон устида еб ўтирганлар эшитганида кўнгиллари беҳузур бўладиган нарсаларни гапирувчи одамдир. Касалликлар, ич суришлар, чипқонлар, йиринглар, қайт қилишлар, ахлатлар ва бурун мишириқлари ва шунга ўхшашлар ҳақида гапирувчи жирканч кимсадир. Шунингдек, еб ўтирганда бурунини тортаверадиган, тупираверадиган, кўзини артаверадиган одам ҳам шундайдир.

Айбловчи. (ал-ъОйиб): У таомнинг баъзи айбларини айтадиган одамдир. “Бу қовурдоқнинг думба ёғи кўйиб кетибди”, “Бу ҳариса яхши, аммо у буғдойранг бўлмаганда эди...”, “Бу овқатнинг тузи кўп бўлибди ёки пишмай қолибди ёки ширин эмас экан” каби гапларни гапиради.

Битта ўзи бўлувчи. (ал-Мустабидду): У ейиш вақтида битта ўзи қошиқни олиб олади ёки шунга ўхшаш бирор ҳолатда ўзи ягона бўлиб туради.

Беэътибор, бепарво. (ал-Муҳмил): У ёнидагига эътибор бермайдиган кимсадир. Одоб шуки, баъзан гўшт ва шунга ўхшашларни ёнидагига илтифот қилиб туриш керак. Сув ичишдан аввал ёнидагига сув таклиф қилиши керак. Бошлиққа келсак, ейиш-ичишдаги одоб у дастурхон атрофидагилардан аввал таомга қўл узатиши лозим.

Туячи. (ал-Жамалий): У қаншаридан шўрва кабилар кийимига томадиган кимсадир. У бўйнини чўзиб, олдинга ташлаб туяга ўхшаб овқатланади. Дастурхонга ёки олдидаги сочиққа оғзидан томаверади, тўкилаверади.

Ирғишловчи. (ал-Восиб): У луқма олишда эгилиб, дик этиб қаддини ростлайди, шундай ҳаракатланаверади. Ҳатто салласи (бош кийими) тушиб кетишга сал қолади. Буни яна “Тартибсиз” (ал-Мухтилл) ҳам деб аташади.

Хароб қилувчи. (ал-Мухриб): У ўтирган дастурхонда шундай еб тозалайдики, суякдан бошқа нарса қолмайди. Нима нарсага кўзи тушиб қолса, уни еяверади. Таомларни сайлаб ўтирмайди. Бошқаларга ҳам қарамайди, худди дастурхондаги нарсалар бошқалар учун эмасдек.


Оффлайн Ҳадижа

  • La Ilaha illa-Allah
  • Форум фахрийси
  • Сообщений: 1391
  • Баҳо: +265/-2
  • Пол: Женский
  • La Ilaha illa-Allah
To'g'ri ovqatlanish
« Ответ #3 : ЅЮпСам 23, 2008, 12:07:36 pm »
Тартиблаштирувчи. (ал-Мусоффиф): У туради-да, енгини шимариб, дастурхон олдида ишга киришиб кетади: дастурхонни тўғрилайди, таом идишларини тартибга солади. Бу шу ердагиларнинг иши деб ўйлайди. Аслида ундоқ эмас. Балки, уй ходимлари ҳар бир нарсани ўз ўрнида қўйишларини кутиб туриш керак.

Ортиқча иш қилувчи. (ал-Фазулий): У ёғли қўзичоқ гўштини кўрса, ўзини тута олмайди, дарҳол уни икки қўллаб олиб, майдалайди ва бўлак-бўлак қилиб ташлайди. Ўзича, яхши қилдим деб ўйлайди ва даврадагиларга яхшилик қилдим деб фаҳмлайди. Бу нарса ҳам хонадон соҳибига оғир келиши мумкин. У гўштнинг тенг ярмини ўзи хоҳлаган одамига илтифот қилмоқчи бўлгандир. Ҳар қалай бу қилиқ (мезбоннинг ижозатисиз қилингани учун) айблар жумласидандир. Гоҳида эса мана шу ишни қилаётганнинг мақсади гўштнинг энг яхши жойини ўз олдига олиб қолмоқчи ҳам бўлади. Шунингдек, бу нонни синдиришда ҳам кўринади. Нонни майдалаб дастурхонга ташлайди, ўзининг мақсади эса ортиқча бўлакларни олдига қўйиш бўлиши мумкин. Шунингдек, бундай кимса дастурхонга туз ёки гармдорилар қўйишида ҳам кўринади. Туз кўп сепиб юбориб таомнинг таъмини бузиши мумкин. Ҳолбуки, тавоқдоши тузни севмаслиги ёки қалампирни ёки сирка ва шунга ўхшашни истеъмол қилмаслиги мумкин. Ҳариса ва шунга ўхшаш таомларда бу нарса хуш бўлиши мумкин. Лекин, даврадагилар унга одат қилмагани учун ёқтирмасликлари ҳам эҳтимоли бор. Одоб шуки, ейдиган нарсаларни ўзича тузатмасин. Гоҳида “ал-Мусоффиф”ни ҳам “Фузулий” деб аталади.

Суқилиб кириб келувчи. (ат-Тофилий): У зиёфатларга чақирилмаса ҳам борувчи кимса эканлиги танилган. Тўсатдан кириб бориш ҳаромдир. Чақирилмаган жойга тўсатдан, суқилиб кириб борадиганларнинг энг қизиқ жиҳатлари шундай келтириладики, улар ўзлари тилида емишларга ном қўйиб олишган. Нонни “Жобир” (Жабр қилувчи), дастурхонни “Бисот ур-раҳма” (Раҳмат тўшаги), қозонни “Умм ул-хайр” (Яхшилик онаси), қаймоқ, қатиқ идишларини “Ихвон ус-сафо” (Соф дўстлар), таомларни “Қут ул-қулуб” (Қалблар озуқаси), гуручни “аш-Шайх аз-заҳийр” (Ёрдамчи чол), мазира(қатиқ қўшиб тайёрланадиган овқат)ни эса “Қози ул-қуззот” (Қозилар қозиси), ясмиқ билан сутда макоронни қайнатилган таомни “Абдурраҳим” (Раҳмли зотнинг бандаси), ширин қўзичоқ қовурдоғини “Ибн аш-шаҳид” (Шаҳиднинг ўғли), товуқни “Умму Ҳафс” (Сут эмадиган боланинг онажониси), паррандаларни “Баноту наъш” (Тобут (Айиқ) қизлари), таомдан олдинги қўл ювиш тоғораси (силопчин)ни “Бишр ва Башир” ёки “Мубашширон” (Иккита башорат берувчи), таомланишдан кейингисини эса “Мункар ва Накир” ёки “Муражжифон” (Иккита ваҳимачилар) каби номлар билан атайдилар.

Ўшандай одамларнинг тавсияларидан бири шуки, қачон дастурхон устида бўлсанг, ейиш асносида умуман гапирмагин. Агар гапиришга мажбур бўлиб қолсанг, неъматлардан (қўлингга) олиб олгинда, сўнг (гапларига) жавоб бергин. Токи сени ейишдан қолдира олмасинлар.

Баъзи бировлар чақирилмаган ерга тап тортмай кириб келадиган одамга: “Менга васиййят қил!”, дебди. У эса: “Овқатдан бирор нарса илинмасдан туриб, қўлингни мен томон чўзасан-а!” деди. “Ундан зўрроқ нарсалар бераман!”. Шунда у насиҳат қилди: “Қачон дастурхон кўрсанг, ишни ундаги сен ҳеч қачон кўрмаган ёки кўпинча кўрмайдиган нарсалардан истеъмол қилишдан бошла! Кейин Аллоҳ таолога ундан сенга ҳам зиёда беришини тила!”.

Ҳикоя қилишларича, битта безори келин тўйига келибди. Уни киришига йўл қўймабдилар. Секин у четроққа ўтиб, битта калишини қўлига олиб, уни бир таёққа илдириб, дарвозани қоқибди. Эшик оғаси “Ким у” дебди. У: “Калишиб дабдала бўлди...” дебди. Унга эшикни очибдилар. У кириб одамлар билан овқатланиб чиқибди.

Яна ҳикоя қилишларича, бир безори тўйга келибди. Уни ҳам киришига йўл қўйишмабди. Шунда у бир оппоқ қоғозни олиб, уни ўрабди ва лой билан муҳрлабди-да, дарвозага келибди. Уни тақиллатибди ва дебди: “Менда соҳиби хонадон учун унинг дўстидан юборилган мактуб бор”. Уни киритишибди, уй эгасига варақни топширибди. Лойни ҳали намлигини кўриб: “Ажабо, лой ҳали нам экан”, дебди. Безори шунда дебди: “Эй тақсир, энг ажабланарлиси шуки, унга дўстингиз бирор ҳарф ёзмасдан юборди”. Безори ўз ишини айтиб берибди, барча унга таҳсин айтибдилар.

Уларнинг шунга ўхшаш ҳикоятлари кўпдир, ҳозир ўрни эмас.

Чапақай. (ал-Жардабил): У ноннинг бўлагини кўрса, уни ғанимат биладиган кимсадир. Каттароқ бир бўлагини олиб, захира қилиб яшириб туради, сўнг ейиш учун.

Банд этувчи. (ал-Мушағғил): У нонни бошқалар емаслиги учун банд қилиб қўяди. Қачон нонни кўрса, уни нуқсонли қилиб қўяди. Тез-тез ютаман деб тиқилиб қолишга оз қолади.

Фалаж бўлувчи. (ал-Мулаққив): У катта луқмани оғзига солади-да, ташқаридан кузатсанг, чаккасида катта дўнглик кўрасан. Чаккаси худди фалажники каби осилиб туради. Луқмани кичик олса, бундан сақланади ва суннатга мувофиқ овқатланган бўлади.

Очофат. (ан-Наҳим): У тўхтовсиз луқма ола бошлайди ва дастурхондан ҳам энг охирида кетишга қўзғалади. Ейишда ўзи ёлғиз қолади. Икки жағи билан ҳам икки луқмани олиб ейди.

Сочувчи. (ан-Носир): У ҳам еб тўймаснинг бир тури. Очофатлик билан еганлиги учун олдига нон ушоқларини сочиб, тўкиб ташлайди.

Кимўзди қилувчи. (ал-Мусобиқ): У ҳам очофатнинг бир тури. У қўлида бир луқмани олиб туради-да, ҳали оғзидагини яхши чайнаб, ютиб бўлмасдан аввал уни тайёрлаб туради. Жағи ҳам чайнашдан бўшамайди, қўли ҳам холи бўлмайди. Кўзи эса бошқа луқмага қаратилган бўлади.

Жим турувчи. (ас-Сомит): У ҳам очофатнинг бир тури. У гапиришга улгурмайди, интилмайди, балки чўкка тушиб эгиладида, ўзини ейишга ташлайди. Чайнаш ва ютиш билан ҳамда луқмаларни олиш машғул бўлади. Луқмаларни пайдар-пай, тўхтатмасдан олиши билан (гапиришга ўрин қолдирмайди).

Кечаси терувчи. (Ҳатибу лайл): У ейдиган нарсасини ўйлаб ўтирмайдиган инсон. Идишига тушган пашшани ҳам билмай еб юборади. Даврадагилар бир-бирига уни кўрсатиб, имо қиладилар. Агар у балиқ ейдиган бўлса, суяк, қилтаноқларини олишга ҳам эринади. Шундай қилиб кўп ҳолатларда уни ҳалқумига суяк тиқилиб, қадалиб қолганини кўрасан. Бошқа ёмон ҳолатлари ундан ҳам кўп. Гоҳида эса товуқнинг ёки шунга ўхшашларнинг суягига ҳам тиқилади. Кабутар ва чумчуқларнинг суяги кўп қадалади. Кейин аксар муддатлар ейишининг ҳам, ичишининг ҳам лаззати бўлмасдан азоб тортади. Бу худди қари чоллардан бўлмиш Имронотнинг раиси Юсуф ибн Яъқуб йўлиққан балога ўхшайди. У йигирма кун ўлим азобини тортиб, ахири ҳалқумидаги суякдан халос бўлган эди.

Инжиқ. (ас-Соъиб): У “Ҳатибу лайл”нинг зиддидир. У қўлидаги луқмасини тозалайверадиган, артаверадиган одам. Баъзи тозалаш мумкин бўлмаганларини ҳам тозалайверади. Турк нўхотининг пўчоқлари ва шолғомнинг тарам-тарам томирлари ва ҳоказолар кабиларда олдиларига сочиб ташлайди.

Текширувчи. (ал-Баҳҳос): У таомни текшираверади ва уни ажратиб, бўлиб-бўлиб ташлайди. Бўлакларига назар қилади, ҳатто (унинг қилиғига) қараб турган одамнинг кўнгли айниб кетади. Ундай қилиқни ёқтирмайдиган ҳар қандай ақл уни хато эканлигини тасдиқлайди.

Эсанкиратувчи. (ал-Баҳҳот): У бирга ўтирган тавоқдошининг юзини оқартирадиган, уларни саросимага солиб қўядиган одам. Уларнинг қўлларидаги гўштни ҳам олиб қўйиб эсанкиратади.

Ўйновчи. (ал-ъОбис): У таом келишидан олдин ёки одамлар ейишни бошлашдан аввал дастурхон билан, майда ликобчалар ва шунга ўхшашлар билан ўйнаб ўтирадиган одам. Нарсаларни тўғрилайдими-эй, отиш керак бўлмаган нарсаларни отадими-эй...! Бу пасткашлик ва ақлнинг енгилтаклигидир.

Ҳамд айтувчи. (ал-Ҳомид): У таомланиш ўртасида овоз чиқариб Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиб юборади. Хусусан, буни манзил соҳиби қилмаслиги керак. Бу худдики даврадагиларга таомдан қўл тортишга огоҳлантиришдек бўлиб қолади. Жоҳизнинг ҳикоя қилишича, унинг олдида баъзи бекорчилар таом еган. Мен таомланиш ўртасида Аллоҳнинг менга берган туганмас бир неъматини ўйлаб туриб, унга ҳамду сано айтиб қўйдим. “Аллоҳ таоло сенга неъматларини кўпроқ берсин, лекин таомнинг ўртасида ҳамд айтишинг нимаси?! Худди сен бизнинг тўйганимизни билдиришни хоҳладинг!”, дейишди. Сўнг биттаси давотга қўл чўзиб мана буларни ёзди:


Аллоҳга ҳамду сано ҳамма вақт яхши,
Лекин таом аввалида бўлмайди яхши!
Бу билан меҳмонларга ҳурмат изҳори,
Қиласан-да, уларни тез туришга буюрасан.
Тўймаганларга бу билан озор етказасан,
Бу эса улуғларнинг ахлоқидан эмас. (Шеър мазмуни).

Қолдирувчи. (ал-Мубаққий): У мана бу кишига ўхшайди: Меҳмон чақиради-да, таомни ҳозирлаганда, битта хўрозни тайёр қилади. Ҳолбуки, уйининг бир тарафида семиз, пати тозаланган, осилган учта хўрозни қолдирган бўлади. Бу билан гўё унинг келган меҳмонларга пиширишдан ҳиммати пастлик қилгандир. Шунингдек, даврадагиларга кифоя қилмайдиган даражада озгина таом чиқарган кимса ҳам шудир. Дўстларга берилмасдан уйида гўшт осиғлиқ...

Изҳор қилувчи. (ал-Мустазҳир): Баъзи бойларга ўхшайди. У меҳмон чақиришга узрлар айтаверади. Унга узр айтиш асло ярашмайди. У: “Мени шуҳрат топиб кетишимгина (кўз тегиши, маъносида) кўп меҳмон айтишимдан тўсиб туради. Бу қандай бўлади, дейилса, у айтади: “Мен кўп меҳмонларни айтишдан истиҳола қиламан. Уларни уйимга келиши сабабидан зарур ишларидан қолдириш одобдан эмас. Мен уйимга таклиф қилиб, уларга фойдасиз ишни қилиб қўяман”. Баъзи биродарлар бундайлар ҳақида дейишган:

Қачонки, меҳмондорчиликни тарк қилмайсан,
Шуҳрат ва кўз тегиши каби баҳоналар қилмасанггина.
Ҳаргиз бировни уйинга чақирмагин.
Сенга кўз тегиб қолади.
Хусусан, мени меҳмонлар орасига айтма,
Чунки, меннинг кўзим сенга қаратилган. (Шеър мазмуни).

Охири бориб, у умуман уйига меҳмон айтмайдиган бўлади. Ҳатто дўстлари тасодифан келиб қолса, дарҳол таом торта қолай демайди. Ҳатто кеч кириб қолади, очликдан ошқозонларидан ўт чақнайди...

Ҳалок қилувчи. (ал-Мустаҳлик): У ҳалво кетидан сув ичиб ёки иссиқ таом еганидан сўнг соп-совуқ муздек сув ичиб тишларини ҳалок қиладиган одамдир. Бир қанча муддатдан сўнг майли. Хусусан, бу ҳарисалардан сўнг, қовурдоқлар егандан кейин, ҳўл мевалар устидан сув ичишлар таомланиш одобларидан эмас. Зотан, бундай ишни қилганларни жоҳил санайдилар. Дўстлари уни шу билан айбдор қиладилар.

Димоғдор. (ал-Муҳтамий): У хонадон соҳиби бўлиб, луқмани жуда кичкина қилиб олади ёки уларнинг орасини чўзиб юборади. Димоғдорлик, виқорликнинг фазилати ҳақида гапиради ёки даврадагиларга бир жойи оғриб турганидан шикоят қилади. Бу бахилликнинг айнан ўзгинасидир.

Тебратувчи. (ал-Муранних): У шўрвада луқмасини (нонларни) тебратиб, айлантираверадиган одам. Бир луқмани ютмасдан туриб, иккинчисини тебрата бошлайди.

Қошиқ қилиб олувчи. (ал-Мумалъиқ): У нонни шўрвадан олиш учун қошиқ сифатида ишлатади. Шунинг учун кийими ва соқоллари булғанмасдан қолмайди.

Интилувчи. (ал-Мутатовил): У бошқаларнинг олдида турган емишларга назарини чўзадиган, қаратадиган одамдир. Уларга интилиб, уларни хоҳлайверади.

Кузатувчи. (ал-Мушаййиъ): У кўзи билан даврадагиларнинг луқма олишларини ва ейишларини кузатадиган одам. Унинг кўзи уларнинг олганида, қўшганида, ютганида, чайнаганида, қўйганида....

Қарайверувчи. (ал-Муталаффит): У таом келадиган томонга (эшикка) қарайверадиган одам. Худди яна бошқа таомларни ҳам хоҳлаётгандек. Таом олингандан сўнг ҳам дастурхонга тикилиб қолади. худди назари билан тўймаганлигини ифода қилаётгандек.

Томизувчи. (ал-Мунқит): Бу маълум. (Дастурхонга ва кийимларига томизиб ейдиган одам).

Сачратувчи. (ал-Мурашшиш): У гўштнинг қаттиқ бўлагини икки қўллаб тутади-да, икки бўлак қилмоқчи бўлади. Ёки хўрознинг оёғини ажратмоқчи бўлади. Натижада даврадошларига сачратиб ташлайди.

Кир қилувчи. (ал-Мувассих): У олдида турган нонларни ва даврадошларининг кийимларини ҳамда дастурхонни, шунга ўхшаш нарсаларни кир қилиб ташлайдиган одам.

Оффлайн Ҳадижа

  • La Ilaha illa-Allah
  • Форум фахрийси
  • Сообщений: 1391
  • Баҳо: +265/-2
  • Пол: Женский
  • La Ilaha illa-Allah
To'g'ri ovqatlanish
« Ответ #4 : ЅЮпСам 23, 2008, 12:08:29 pm »
Урувчи. (аз-Зориб): Шунингдек уни “ад-Даққоқ” (Тақиллатувчи)ҳам дейишади. У дастурхоннинг четига ёки қошиққа суякни илигини чиқариш учун урадиган одам. Ёғи билан даврадошларининг кайимларига сачратади. Гоҳида дастурхон тешилади, қошиқ синиб қолади ёки дастурхон йиртилади.

Сўрувчи. (ал-Массос): У суякни кўрса, унинг илигини чиқаришдан ўзини тўхтата олмайдиган одам. Суякни тақиллатади ва шимиб, сўради. Кейин таомнинг ўзига ёпишади.

Бир қўлли. (ал-Актаъ): У доим бир қўл билан овқат ейдиган одам. Нонни синдиришда ҳам бир қўлини ишлатади. Бармоқларини ўстириб юради.

Ишонтирувчи. (ал-Муваҳҳим): У таомга қўл чўзганда бармоқларини узатади. Худди ўзини уч бармоқ билан ейдиган қилиб ишонтирмоқчи бўлади. Кейин эса қолган баромоқларини ва кафтини ишлатади.

Қайт қилдирувчи. (ал-Мутақоййиъ): У луқмани ҳалқумига олишда оғзига барча бармоқларини тиқувчи кимсадир. Худди қайт қилмоқчи бўлган одамга ўхшайди. Қўлини тортиб олгандан сўнг яна ейишга тутинади ёки кўкатларга ва дастурхонга қўлини артади.

Тарқатувчи. (ал-Муваззиъ): У ҳам “Фазулий”га ўхшайди. У таомнинг каттароқ бир бўлагини хонадон соҳибининг хизматкорларига тарқатади. Бу таомланиш одобидан эмас, албатта. Балки, суннатга ҳам хилофдир. Шунингдек, суннат шуки, мушук ва шунга ўхшашларни овқатлантирмасин, боқмасин. Чунки, бунақа ишлар уй эгасининг вазифасидир.

Иқтисод қилувчи. (ал-Муваффир): У таомдан аввал сирка, кўкатлар ва шунга ўхшаш (нонхуруш)ларни ҳозирлайди-да, янги таомни келтиришдан кечикади. Яъни, даврадагилар шу ерда борларидан еб тўйиб қолишларини ва шу билан сероб бўлишларини кўзлайди.

Гапирувчи. (ал-Муҳаддис): У хонадон соҳиби бўлиб, таомланаётганларни муттасил гапга тутиб жавоб беришларига мажбур қиладиган одам. Уларни ўзига қаратиб, ейишдан тўхтаб қулоқ солишларига интилади. Бу ҳам маломат қилинадиган нарсалар жумласидандир. Бироқ, жавоб талаб қилинмайдиган гап бўлса, хусусан, дастурхон соҳибидан бўлса, жуда яхши. Фақатгина чақирилган меҳмон ёки зиёратига келган одам гапиравериши яхши эмас. Баъзилар иштаҳа очадиган дастурхон тузаб, гапни ҳам қотирадиганлар ҳақида айтиб: “Гап меҳмондорчиликнинг кичик бир услуби” дейишган. Кўп гапирадиганлар тўғрисида эса мана бу шеър ҳам бор:

Таом тайёрлашда хижолатдан чиқадиган,

Меҳмонни ҳам хурсанд қиладиган ҳийлам бор.

Лекин ҳийлам ўхшамади:

Ифлос гапларни такрор қилишдан қўрқдим.

Меҳмон мени яна бахилликда айблади. (Шеър мазмуни).

Ўзлаштирувчи. (ал-Мустаъсир): У уй соҳиби бўлиб, бир инсонни чақиради-да, у билан таомланмоқчи бўлади. Сўнг қорни оч қолиб кетиб, чақирилган меҳмоннинг таомидаги яхши гўштларни ўзлаштириб, еб қўяди. Агар икковига таом етмаслигига кўзи етса, меҳмоннинг тўйганидан ўзининг тўйганини муҳим санайди....

Адолатсизлик қилувчи. (ал-Мутаъаддий): У бировнинг олдидагини олиб ейдиган одам.

Ўровчи. (ал-Лаффоф): У ўзи учун патир кетидан патирни ўрайверадиган, битта ўраганда уч-тўртта патирни ўраб бирданига лунжига тиқадиган одам. Бу дўстлар орасида инсоннинг ўзи учун қилиши яхши эмас. Лекин хонадон соҳиби бошқалар учун қилиб бериши, хусусан аёллар учун қилиб бериши яхши. Зеро, бу уларга яқинроқ ўтирганнинг ишидир. Хусусан, улар ейишдан тортиниб ўтирган бўлса.

Тиқилиб қолувчи. (ал-Ғассос): У ейишдан аввал кўп сув ичиб кейин тиқилиб қолишини ўйламайдиган одам. Биров тиқилиб қолса, ҳатто унга сув (чой) топилмай ҳам қолади.

Сочувчи. (ан-Нассор): У ортиқча қаҳқаҳа отаверадиган одам бўлиб, оғзидаги чайналган ушоқларни лабининг ичкари тарафида турганини даврадошлари ҳам кўрадилар. Ундаги янчилган нарсалар сочилиб кетади.

Молқилиқ. (ал-Баққор): У лабининг ташқи тарафини ялаш учун тилини вақт-бевақт чиқараверадиган одам.

Текширувчи. (ал-Мумтаҳин): Уни яна “ал-Муҳассис” (Пайпаслаб кўрувчи) ва “ал-Муҳтол” (Қаллоб) ҳам дейдилар. У очиқ кўриниб турган гўшт парчасига бармоғини теккизиб кўради. Агар унда суяк кўриб қолса, бармоғи билан ушлаб, сиқиб кўради. Бу билан таомнинг исиқ-совуғини текширмоқчи бўлади. Шунингдек, у гўшт парчасини қўлига олади-да, катта бўлса ейди. Агар кичик бўлса, қўшнисига беради, худди унга илтифот қилаётгандек.

Қаллоб. (ал-Муҳтол): У гўштнинг катта бир бўлагини дўстига олиб, унинг олдига қўяди ва унга: “Эй дўстим, егин!”, дейди. У эса уялганидан ейишдан ўзини тияди. Шунда у ўзи еяверишини айтиб, гўштни қайтаради. Бу гўшт бўлагининг ўзига олишнинг бир ҳийласидир.

Қиммат олувчи. (ал-Муғолий): Уни яна “ал-Мустағним” (Ғанимат билувчи) ҳам дейилади. У ейишда фақат баҳоси қиммат нарсаларни олишга ҳаракат қилади. Гарчи, ўзига зарарли бўлса ҳам, бошқаси ундан кўра мазалироқ бўлса ҳам.

Ажратувчи. (ал-Муфарриқ): У таомдаги гўшт ва кабобни дўстларининг кўзига кўрсатмаслик учун ажратиб қўяди. Сўнг ўзи қошиқ билан ўз тарафига секин тортиб қўяди. Буни яна “ал-Мухталис” (Яширинча ўғирловчи) ҳам дейдилар.

Бўшатувчи. (ал-Мўъзил): У тўйган кимса бўлиб, яна бошқа таом келиб қолса, (тўқ қорнини бўшатиш учун) ўзини мажбурлаб қусади-да, ундан ҳам еб қолишга ҳаракат қилади.

Ваҳший. (ал-Муваҳҳиш): У хонадон соҳиби бўлиб, у қулларига аччиқ қилаверади, ошпазга таҳдид солаверади ёки ҳовлисидаги чўрини ёки ғуломини дўстлари жам бўлган вақтда ёхуд дастурхон ҳозир бўлган пайтда калтаклайди.

Шикоят қилувчи. (ал-Муташаккий): У уй эгаси бўлиб, йилнинг оғир бўлганидан, нарх-наво қимматлаб кетганидан, жуда қийналиб қолгани учун меҳмондан узр сўрайверадиган одамдир. Бу нарса таом ейилаётган вақтда ёки ундан аввалроқ бўлиши ниҳоятда қабиҳдир. Абул Айно ҳикоя қилади. Араблардан баъзиси меникига меҳмон бўлиб келган эди. Ўша йили қаҳатчилик бўлганди. Мен унга узр айтдим, нархларнинг қийматлашуви натижасида ҳаёт яхши эмаслигидан гапирдим. Шунда у қўлини кўтарди ва: “Меҳмонларга таом ҳозир бўлганида нарх-навонинг қиммат бўлганидан гапириш мурувватдан эмас!” деди. Мен унга узр айтдим. Еб-ичаверишини ўтиниб сўрадим. Афсуски, у шундай қилмади, хайр-маъзур қилиб жўнаб қолди.

Изн сўровчи. (ал-Мустаъзин): У таом келтиришга меҳмондан рухсат сўрайдиган одам. Чунончи, Абул Аъло (ал-Маъаррий) айтади:

Агар таомлантирмоқчи бўлсанг, меҳмонингдан сўрама! Кечаси бўлса ҳам, қўй поччасини қовуриб келтиравер. Чунки, бундай қилиб сўрашинг, иштаҳани бўғиб қўйиши мумкин....

Фойдаланиб қолувчи. (ал-Муғтаним): У шундай кимсаки, бошлиқ унга қўлини ювғазишни арз қилса, у шуни қулай фурсат деб билади ва қўл ювдиришга шошилади. Гарчи шундан ибо қилса ҳам. “Адаб”нинг бундай усули қалбнинг енгилтаклигидандир, роҳатланишдан фойда топиб қолиш, оғирликдан сақланиш усулидир. Зотан, инсонга бошлиқлар олдида (ҳатто ўзи) ювишни бекаму кўст бажариш, қўлларни ва оғизни тозалаши мумкин эмас. Бошлиқлар олдида бундай қилиш адабсизликка киради. Яхшиси бундай ишларни яшириб қилган маъқул.

Хилол қилувчи. (ал-Мутахаллил): У тирноқларини ёки соқолларини, шунга ўхшашларни хилол қилаверадиган (аниқроғи, тозалайверадиган) одам.

Аллоҳ муваффақ қилувчидир!

Мана шуларнинг ҳаммаси биз ейишдаги айблар борасида келтирганимиздир. Бас, ҳар бир ақлли инсон тоқати етгунча шулардан сақланиши керак.

Ёлғиз Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Ўзидан кейин пайғамбар чиқмайдиган зот (Муҳаммад Мустафо)га Аллоҳ таоло саловотлар юборсин!
[/color][/b]

Manbaa: www.fiqh.uz

Оффлайн Abdulloh Hanafiy

  • Dorishunos
  • Форум аъзоси
  • Сообщений: 381
  • Баҳо: +28/-0
  • Пол: Мужской
    • ToshFarmI
To'g'ri ovqatlanish
« Ответ #5 : ЅЮпСам 23, 2008, 09:48:05 pm »
 :bismilloh
 :as:
Alloh  :jj iymoningiz va ilmingizni yuksak darajalarga yetkazsin! Omiin!
 :as:
"Шубхаcиз, иймон хар бирингиз калбида худди кийим эcкиргани каби эcкиради. Аллохдан калбларингизда иймонни янгилаб туришини cўранглар."

Оффлайн nasrullo70

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 35
  • Баҳо: +2/-0
To'g'ri ovqatlanish
« Ответ #6 : ПЭТРам 14, 2009, 11:46:13 pm »
ma'lumki ko'p kasalliklar to'g'ri ovqatlanmaslikdan kelib chiqadi.
Abdulloh Hanafiy birodar to'g'ri ovqatlanish"ni yo'l yo'riqlarini ko'rsatib yubora olasizmi?
masalan ovqat mahalida choy ichmaslik haqida o'qigan edim. quyuq ovqatdan kegin suyuq ovqat ichmaslik, issiq va sovuq taomlar yemaslik haqida o'qigan edim.
rahmat.
Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! У танлаган бандаларига саломлар бўлсин!
Oqigan va bilganlarimni ortoqlashmoqchiman.
Taomlanishda 3 narsaga rioya qilish lozim.
1. Taom istemol qiladigan vaqt.
2. Taomning tarkibi.
3. Taomning miqdori.
Kopchilik uchun 3 mahal ovqatlanish qulay hisoblanadi.
1,2,3 bo`limlar bo`yicha savollar bo`lsa javob berishdan hursandman.


Оффлайн Shoshiy

  • Энг яхши сўз устаси
  • Форум фахрийси
  • Сообщений: 1984
  • Баҳо: +277/-0
  • Пол: Мужской
To'g'ri ovqatlanish
« Ответ #7 : ПЭТРам 15, 2009, 06:12:19 am »
Taomlanishda 3 narsaga rioya qilish lozim.
1. Taom istemol qiladigan vaqt.
Унчалик хам мухим эмас. Хақиқий очлик хисси келмагунча овқатланиш зарар.
2. Taomning tarkibi.
Мухим. Иложи борича инсон ақли аралашган махсулотларни камайтириш зарур.

3. Taomning miqdori.
Мухим.

Kopchilik uchun 3 mahal ovqatlanish qulay hisoblanadi.
1,2,3 bo`limlar bo`yicha savollar bo`lsa javob berishdan hursandman.
"Ўрганиш бўлиб қолган" десак тўғрироқ бўлади :-)
Расулуллоҳ (с.а.в.) - Улар дам солдирмайдиганлар, ирим-сиримларга ишонмайдиганлар, баданларига тамға қиздириб босмайдиганлар ҳамда Аллоҳ таолога таваккал қилувчилардир - дедилар.

Оффлайн nasrullo70

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 35
  • Баҳо: +2/-0
To'g'ri ovqatlanish
« Ответ #8 : ПЭТРам 15, 2009, 06:54:24 am »
Taomlanishda 3 narsaga rioya qilish lozim.
1. Taom istemol qiladigan vaqt.
''Унчалик хам мухим эмас. Хақиқий очлик хисси келмагунча овқатланиш зарар.''
zarurligi shundaki ;


Оффлайн nasrullo70

  • Форум меҳмони
  • Сообщений: 35
  • Баҳо: +2/-0
To'g'ri ovqatlanish
« Ответ #9 : ПЭТРам 15, 2009, 07:13:25 am »

Taomlanishda 3 narsaga rioya qilish lozim.
1. Taom istemol qiladigan vaqt.[/quote]
''Унчалик хам мухим эмас. Хақиқий очлик хисси келмагунча овқатланиш зарар.''
togri xaqiqiy ochlik hissi kelmaguncha ovqatlanish zarar, ammo uhlashga 1,2 coat qolgan vaqtda ovqatlansangish ,egulik  hazm   bolmasdan uhlashinggizga togri kelib qolishi mumkin.
siz uhlaysiz oshqozoninggiz tola quvvatda ishlashi kerak aks holda ich buzilishi mumkin.
odam oz organizmini organib qachon och bolishini vaqtga moslashi kerak.


[/quote]

Оффлайн Shoshiy

  • Энг яхши сўз устаси
  • Форум фахрийси
  • Сообщений: 1984
  • Баҳо: +277/-0
  • Пол: Мужской
To'g'ri ovqatlanish
« Ответ #10 : ПЭТРам 16, 2009, 01:18:31 am »
togri xaqiqiy ochlik hissi kelmaguncha ovqatlanish zarar, ammo uhlashga 1,2 coat qolgan vaqtda ovqatlansangish ,egulik  hazm   bolmasdan uhlashinggizga togri kelib qolishi mumkin.
siz uhlaysiz oshqozoninggiz tola quvvatda ishlashi kerak aks holda ich buzilishi mumkin.
odam oz organizmini organib qachon och bolishini vaqtga moslashi kerak.
nasrullo70,
Замонавий диетологларнинг ҳатоларидан бириси хам шу, гўёки тўқ қоринга ухлаш мумкин эмас, овқатлангандан кейин жисмоний харакат қилиш (айланиб келиш) керак. Аксинча, овқат яхши хазм бўлиши учун овқатдан кейин дам олган, иложи бўлса ухлаган маъқул. Ахир, овқатдан кейин уйқимиз келади, бежиз бўлмаса керак :-)
Расулуллоҳ (с.а.в.) - Улар дам солдирмайдиганлар, ирим-сиримларга ишонмайдиганлар, баданларига тамға қиздириб босмайдиганлар ҳамда Аллоҳ таолога таваккал қилувчилардир - дедилар.

Оффлайн AbduAziz_

  • Форум фаоли
  • Сообщений: 546
  • Баҳо: +43/-8
  • Пол: Мужской
To'g'ri ovqatlanish
« Ответ #11 : јРав 06, 2009, 09:45:20 pm »
togri xaqiqiy ochlik hissi kelmaguncha ovqatlanish zarar, ammo uhlashga 1,2 coat qolgan vaqtda ovqatlansangish ,egulik  hazm   bolmasdan uhlashinggizga togri kelib qolishi mumkin.
siz uhlaysiz oshqozoninggiz tola quvvatda ishlashi kerak aks holda ich buzilishi mumkin.
odam oz organizmini organib qachon och bolishini vaqtga moslashi kerak.
nasrullo70,
Замонавий диетологларнинг ҳатоларидан бириси хам шу, гўёки тўқ қоринга ухлаш мумкин эмас, овқатлангандан кейин жисмоний харакат қилиш (айланиб келиш) керак. Аксинча, овқат яхши хазм бўлиши учун овқатдан кейин дам олган, иложи бўлса ухлаган маъқул. Ахир, овқатдан кейин уйқимиз келади, бежиз бўлмаса керак :-)
Тук коринга уйку келишини сабаби нафс уз ишини бажариб болганида ва шайтон сигарет ёки
нос чекишга ундайди. нафс ором истайди. Айуб (а с)ни эсланг.

Оффлайн AbduAziz_

  • Форум фаоли
  • Сообщений: 546
  • Баҳо: +43/-8
  • Пол: Мужской
To'g'ri ovqatlanish
« Ответ #12 : јРав 07, 2009, 10:51:50 pm »
тук коринга унлашдан олдин ибн сино китобларини укиб коришни маслахат бераман.